Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Forwarded from MY
БАНК РАҲБАРЛАРИГА САВОЛИНГИЗ БОРМИ?

Ҳурматли ёшлар, банкдан кредит олиш борасида муаммоингиз борми? Банк мутасаддиларига саволингиз-чи?

Ёшлар кундалиги бугун талабларингизга кўра тижорат банклари раҳбарларини суҳбатга чорламоқчи. Қани, мурожаат ва таклифларингиз бўлса, @janob_jarroh га жўнатинг!

Биз сиз учун ишлаймиз, Ёшлар кундалиги эса сизнинг каналингиз, қадрдон!😊🤝

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️ Грецияда 6 балли зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Грециянинг марказий қисмида жойлашган Фессали ҳудуди эканлиги айтилмоқда. 5,3 балли кучли силкиниш ва яна 20 та кичик тўлқинлар ҳам кузатилган. Худди шу қишлоқдаги мактаблардан бирида ички девор қулаб тушган, аммо болалар сакраб чиқишга муваффақ бўлишган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг «Қурилиш соҳасида инқилобий ўзгаришлар: юқори сифат ва одамлар розилиги» мавзусидаги сессияси

Шерзод Қудратхўжа, Халқаро пресс клуби раиси:

“Бугун Ўзбекистон олаётган кредитлар, қарзлар нормал ҳолат. Бу инструментдан фойдаланишимиз керак. Илгари бизга ҳеч ким пул ҳам бермасди. Рейтинг паст бўлган. Қўрққан. Ҳамма нарса давлат кафолатида бўлган.

Бу олинаётган пуллар қарз эмас, бу инвестиция. ”

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
#Биласизми

⚠️ Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб 2 ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 баравари (4 млн 900 минг сўмгача) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Паркент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларига
ТАБРИК!

📌Сизларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этилган куннинг 25 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман. Ўтган давр мобайнида бўлим томонидан туманимиз аҳолиси ва ҳудудларини табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишига оид билимларини мустаҳкамлаш, қутқарув тузилмаларини замонавий авария-қутқарув техникалари ва воситалари билан таъминлаш, моддий техник базасини такомиллаштириш борасида диққатга сазовор ишлар амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

🚒Сизлар ўз ташаббускорлигингиз ва талабчанлигингиз билан ҳар бир вазифага масъулият билан ёндашиб, берилган вазифаларни ўз вақтида бажариш орқали туман аҳолиси орасида ҳурмат ва эътибор қозондингиз. Бу борада бундан кейин ҳам муваффақиятлар тилайман!
Сизларнинг Ватанимиз гуллаб-яшнаши, халқимизнинг фаровон ва тўкин ҳаёт кечириши йўлида самарали фаолиятингизда улкан зафарлар ва юксак марралар тилайман. Оилаларингиздан хотиржамлик, қут-барака аримасин!

Паркент тумани ҳокими

Ниғмат МУҲАМЕДОВ
Республика Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги Фармонига кўра Паркент туман Жисмоний тарбия ва спорт, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ва туман тиббиёт бўлимлари ҳамкорлигида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбирлар бўлиб ўтди. Беллашувларда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёллар "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида беллашдилар. Мусобақаларда 1-ўринни "Қўрғон" МФЙ, 2-ўринни туман тиббиёт бирлашмаси ва 3-ўринни "Яшнобод" маҳалла фуқаролар йиғинининг аёллари эгаллашди. Мусобақа ғолиблари туман Жисмоний тарбия ва спорт, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммити ишида иштирок этди.

@aoka_uz
Бир эзғин ёмғирлар ёға бошлади,
Соғинчлар сабрини соға бошлади,
Кун ҳам номозшомдан оға бошлади,
Бувишим, мен сени бир кўргим келди...

Икром Отамурод

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
САЙЁР ҚАБУЛГА МАРҲАМАТ!

📌Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида «маҳаллабай» сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда.

Паркент тумани фуқаролари учун мазкур қабул Қорақалпоқ қишлоғининг «Марказий» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган маҳалла идораси биносида жорий йилнинг 6 март куни соат 9-00 дан 12-00 гача бўлиб ўтиши режалаштирилган.

📝Сайёр қабулда Агентликнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Рустам Пайзиев ва Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Жасур Ахроровлар қатнашиши кўзда тутилган.

👥Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси шунингдек, ўтказилаётган селектор йиғилишларида янгича ишлаш тизим – «маҳаллабай» тизимда ишлаш вазифаси берилган эди. Сайёр қабулда мазкур тизим бўйича Паркент тумани фуқаролари ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволларига жавоблар олади.

📗Ҳусусан, кадастр соҳасида ҳам аҳоли ва тадбиркорларни қийнаётган, ечимини кутаётган кўпгина масалалар мавжуд. Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини шакллантириш, мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ва шу каби масалалар маҳалла кесимида таҳлил этилмоқда.

Кадастр масаласида муаммоларингиз борми?
Қабулга марҳамат!

📞Мурожаат учун телефонлар: 98 125-12-33, 99 403-83-00.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

https://uza.uz/posts/246453

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада такомиллаштириш» тўғрисидаги ПҚ-4354 сонли қарорини таъминлаш мақсадида Паркент туманида китоб мутолаасини кенг тарғиб қилиш, мутолаа маданиятини шакллантириш, китобхонлик ва китоб нашр этиш хизматини такомиллаштириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари томонидан аҳоли ўртасида сўровнома ўтказилаётир.
Ана шундай ўрганишлардан бири Паркент туманининг «Мозорҳожи» маҳалласи аҳолисининг 50 дан ортиқ хонадонларида ўтказилди. Унда 160 нафар хонадон эгалари иштирок этишди.
7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли ўз фикр ва мулоҳазаларини сўровномага белги қўйиш йўли билан ўз билдиришди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
📢ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН

❗️ОАВ
вакиллари, блогерлар, депутатлар ва жамоатчилик диққатига!

🎤2021 йил 6 март куни соат 10:00да Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудларга табиий газ таъминоти ҳамда суюлтирилган газ етказиб бериш борасида, шунингдек, мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни янада кучайтириш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилади.

🌐Вилоят “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали мутасаддилари иштирокида ўтказиладиган мазкур тадбирда ОАВ ҳамда аҳоли вакиллари онлайн тарзида қатнашишлари ҳам мумкин.

Тадбир Ўрта Чирчиқ тумани "Қумовул" МФЙ да жойлашган Вилоят ҳалқ қабулхонаси биносида бўлиб ўтади.

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади;
@hokimga_murojaatBOT

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш;
https://us02web.zoom.us/j/3775053030?pwd=SHpsY25xbmw2d0JaS3hUbWdSM1RTUT09

☎️ +99871 232 80 24
+998994410022

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутасаддилари ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Қизил ярим ой жамиятининг “Совуқ қишдан зарар кўрганларга енгиллик” дастури доирасида мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватламоқда. Паркент туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбирда ҳам ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 10 нафар хотин-қизларга кўмак тариқасида уй шароитида зарур бўлган жиҳозлар топширилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
❇️Республика Маънавият ва маърифат маркази Паркент туман бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муродованинг ибратли ҳаёт йўлини аҳоли ва ёшлар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида чора-тадбирлар белгиланган. Мазкур чора-тадбирларга кўра "Мардлик ва матонат тимсоли" мавзусида тумандаги ташкилотлар, маҳаллалар ва таълим муассасаларида давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
📕Ана шундай тадбирлардан бири бугун тумандаги "Чинорбулоқ" маҳалласи ҳудудида жойлашга 49-умумтаълим мактабида ташкил этилди.
✏️Тадбирда устозлар билан бир қаторда маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳам иштирок этишди.
❇️ Тадбир давомида Лола Муродова ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида тайёрланган видеоролик ва слайд намойиш этилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати