Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.1K subscribers
22.7K photos
3.17K videos
127 files
10.6K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида:

"Энг катта масала — бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас ва ҳокимлар бунинг ичига кирмагани ҳам рост. Шунинг учун, вилоят ва туман ҳокимлари бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик учун барча зарур чораларни кўриши керак.

Бунда ҳар бир туман, шаҳар ва вилоят ҳокими ўз ҳудудидаги қурилиш ичига кириб, қайси қурилиш материалларини арзонроқ ва яқинроқдан олиш мумкин, цемент ва металл нархини қандай пасайтирса бўлади, деган саволларнинг жавобини топиши керак.

Ҳозирги қурилиш таннархида темирбетон ишлари — 32 фоиз, бўёқ ва безатиш — 28 фоиз, ободонлаштириш — 8 фоиз, электромонтаж ишлари 5 фоизни ташкил этади. Мисол учун," бетонний узел" қўйиб, қурилиш учун бетонни арзон ва сифатли таъминлаш, базальт изоляцияси, газобетон блокларини жойларда ишлаб чиқариш орқали таннархни камайтириш бўйича қайси ҳоким бош қотиряпти?

Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими икки ҳафта муддатда ўз ҳудудида қурувчилар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар, банкларни йиғиб, аниқ калькуляцияларни ишлаб чиқиши керак. "Ўзстандарт" агентлиги бир ой муддатда жойларга чиқиб, ҳар бир ҳудудда газобетон ишлаб чиқарувчиларни стандартларга ўргатиб, маҳсулотларини сертификатлаш дастурини амалга оширади".

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
Давлат томонидан 2021 йилда уй-жой қурилиши учун ҳам аҳолига, ҳам қурувчиларга катта имтиёзлар берилиши кутилмоқда

«Паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг бор-йўғи 5 фоизини тўлайди, холос. Кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.
Мисол учун, қишлоқларда 54 квадрат метрли квартира (ўртача 216 миллион сўм) олмоқчи бўлган оила 33 миллион сўмлик дастлабки бадалнинг фақат 11 миллион сўмини тўлайди, 22 миллион сўмини эса давлат беради. Бу оила имтиёзли даврда ойига 1 миллион 500 минг сўм кредит тўласа, қолган 1 миллион 100 минг сўмини ҳар ой давлат қоплаб беради», — деди Шавкат Мирзиёев.

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
Қурувчи ташкилотларга пандемия даврида берилган имтиёзлар 2021 йил охиригача узайтирилади

«Қурувчи ташкилотларга пандемия даврида берилган имтиёзлар 2021 йил охиригача юз фоиз узайтирилади.
Жумладан, Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қурувчи ташкилотларга уй-жой қуриш учун жалб қилган кредитлар бўйича 20 миллиард сўмгача кафиллик ҳамда Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисмига компенсация берилади. Бу жуда катта имконият», — деди видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари.

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Шавкат Мирзиёев: «Паст даромадли аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди, холос»

Давлат томонидан 2021 йилда уй-жой қурилиши учун ҳам аҳолига, ҳам қурувчиларга катта имтиёзлар берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда сўз юритилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Йиғилишда таъкидланишича, 2021 йилда ипотека кредити бўйича 6 ойлик имтиёзли давр киритилади. Шаҳарларда дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилади.

«Паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг бор-йўғи 5 фоизини тўлайди, холос. Кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.

Мисол учун, қишлоқларда 54 квадрат метрли квартира (ўртача 216 миллион сўм) олмоқчи бўлган оила 33 миллион сўмлик дастлабки бадалнинг фақат 11 миллион сўмини тўлайди, 22 миллион сўмини эса давлат беради. Бу оила имтиёзли даврда ойига 1 миллион 500 минг сўм кредит тўласа, қолган 1 миллион 100 минг сўмини ҳар ой давлат қоплаб беради», — деди Шавкат Мирзиёев.

@daryo_live
Forwarded from Daryo — LIVE
​​«Фуқароларга якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади» — Шавкат Мирзиёев

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида 2021 йилда 11,5 триллион сўм маблағ ажратилмоқда. Ушбу маблағ 2020 йилга нисбатан 4 баравар кўп. Бу ҳақда айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишида таъкидлаб ўтилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Ҳудуд раҳбарлари бир нарсани билиб олсин: бу йилдан бошлаб ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик ва чекловлар бўлмайди. Қайси ҳудуд қўшимча ресурс бўйича таклиф билан чиқса, Раматов ва Қўчқоров бошчилигидаги комиссия буни дарҳол ҳал қилиб беради.

Яна бир масала — 2020 йилги Андижон тажрибасидан келиб чиқиб, фуқароларга якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади. Бунда кредит бир йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга ажратилиб (ўртача 240 миллион сўм), эҳтиёжманд аҳоли учун фоизнинг бир қисми субсидия сифатида тўлаб берилади.

Бу тизим асосида кредитлар 2021 йилда ҳар бир вилоятнинг камида 500 тадан хонадонига ажратилади. Вилоят ҳокимлари жойлардаги аҳволдан келиб чиқиб, қайси туманда қанча оилага бундай кредитларни ажратишни ўзлари ҳал қилади», — деди Президент.

Давлат раҳбари бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва молия вазири Тимур Ишметовга йил якунига қадар республика бўйича камида 6,5 мингта хонадон учун кредитга 1,5 триллион сўм ресурс ажратиш юзасидан топшириқ берди.

@daryo_live
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Шавкат Мирзиёев қурувчи ташкилотларга пандемия даврида берилган имтиёзлар 2021 йил охиригача узайтирилишини таъкидлади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари қурувчи ташкилотларга бир қатор имкониятлар берилишини таъкидлади, дея хабар қилмоқда «Дарё» мухбири.

«Қурувчи ташкилотларга пандемия даврида берилган имтиёзлар 2021 йил охиригача юз фоиз узайтирилади.

Жумладан, Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қурувчи ташкилотларга уй-жой қуриш учун жалб қилган кредитлар бўйича 20 миллиард сўмгача кафиллик ҳамда Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисмига компенсация берилади. Бу жуда катта имконият», — деди давлат раҳбари.

@daryo_live
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Ўзбекистонда 2021 йил якунигача оғир турмуш шароитига тушиб, бошпанасиз қолган 1000 нафар аёл ижтимоий ижара асосида уй-жой билан таъминланади

Ўзбекистонда 2021 йил якунигача оғир турмуш шароитига тушиб, бошпанасиз қолган минг нафар аёл ижтимоий ижара асосида уй-жой билан таъминланади. Бунинг учун ҳудудларга мингта квартира сотиб олиш учун маблағ ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда сўз юритилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Лекин, бу ҳаммаси эмас. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари жойлардаги аҳволдан келиб чиқиб, ижтимоий ижарани кенгайтириш бўйича қўшимча чораларни кўриши керак.

Мисол учун, ҳозирги кунда хусусий сектор томонидан эҳтиёжманд оилаларга берилаётган уйларнинг ижара ҳақининг 50 фоизига субсидия беришни йўлга қўйиш мумкин. Биргина ‘Olx.uz’ электрон порталида ойлик ҳақи 1 миллион сўмгача бўлган 500 та уйни ижара бериш тўғрисида эълонлар жойлаштирилган. Одамлар бунинг ичига кириб, муҳокама қиляпти ва яхши қабул қилишди. Ёки фойдаланилмаётган ётоқхоналар ҳокимиятлар томонидан таъмирланиб, ижтимоий ижарага берса ҳам бўлади.

Молия вазири икки ҳафта муддатда уй-жойни сотиб олиш ва ижтимоий ижарага бериш тартибини тасдиқлаши зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари вилоят ҳокимлари бир ой муддатда энг муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни кўчириш чораларини кўришини таъкидлади.

@daryo_live
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Деҳқон бозорларида парранда ва балиқ маҳсулотлари сотиш учун савдо дўконларини қуришга жой ажратилади

🧾 Қарорга кўра, республикада фаолият юритаётган паррандачилик корхоналаридаги мавжуд паррандаларни турли касалликлар ва фавқулодда вазиятлар (электр энергияси ва табиий газдаги узилишлар) оқибатида нобуд бўлишини суғурталаш тартиби ишлаб чиқилади.

➡️ Бунда, паррандалар бош сонини суғурталаш бўйича суғурта товонининг 50 фоизигача бўлган қисми Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилган.

Шунингдек, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига:

👉 ўзи ишлаб чиқарган тухум, парранда гўшти ва балиқ маҳсулотларини сотиш учун деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум ҳудудлардан ўрнатилган тартибда доимий савдо жойлари (нуқталари);

👉 ҳар бир деҳқон бозорида ҳамда шаҳар (туман)даги аҳоли гавжум жойларда камида 2 тадан енгил конструкция асосида парранда ва балиқ маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо дўконларини қуриш учун жой ажратилади.

🏛 2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Марҳамат енгил саноат техникуми негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Андижон ветеринария медицинаси техникуми ташкил этилади.

👨🏻‍🎓 2021/2022 ўқув йилидан республикадаги барча ветеринария медицинаси ва агротехнологиялар техникумларида паррандачилик, ветеринария, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчилик йўналишларида мутахассислар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси асосида қабул квота параметрлари шакллантирилади.

🐄 Қарорга кўра, Қашқадарё вилоятининг Касби, Нишон, Миришкор ва Косон туманлари чорвачиликка ихтисослаштирилиб, ушбу туманларда замонавий чорвачилик комплекслари ташкил этилади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонининг Наманган вилояти билан туташган қисмидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли аҳоли огоҳлантирилди.

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чоррахалар хам "Тадбиркорлар" назоратига ўтмоқда (Чилонзор).

Эхтиёт бўламиз, қоидаларни бузманг!

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Forwarded from MY
БАНК РАҲБАРЛАРИГА САВОЛИНГИЗ БОРМИ?

Ҳурматли ёшлар, банкдан кредит олиш борасида муаммоингиз борми? Банк мутасаддиларига саволингиз-чи?

Ёшлар кундалиги бугун талабларингизга кўра тижорат банклари раҳбарларини суҳбатга чорламоқчи. Қани, мурожаат ва таклифларингиз бўлса, @janob_jarroh га жўнатинг!

Биз сиз учун ишлаймиз, Ёшлар кундалиги эса сизнинг каналингиз, қадрдон!😊🤝

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️ Грецияда 6 балли зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Грециянинг марказий қисмида жойлашган Фессали ҳудуди эканлиги айтилмоқда. 5,3 балли кучли силкиниш ва яна 20 та кичик тўлқинлар ҳам кузатилган. Худди шу қишлоқдаги мактаблардан бирида ички девор қулаб тушган, аммо болалар сакраб чиқишга муваффақ бўлишган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг «Қурилиш соҳасида инқилобий ўзгаришлар: юқори сифат ва одамлар розилиги» мавзусидаги сессияси

Шерзод Қудратхўжа, Халқаро пресс клуби раиси:

“Бугун Ўзбекистон олаётган кредитлар, қарзлар нормал ҳолат. Бу инструментдан фойдаланишимиз керак. Илгари бизга ҳеч ким пул ҳам бермасди. Рейтинг паст бўлган. Қўрққан. Ҳамма нарса давлат кафолатида бўлган.

Бу олинаётган пуллар қарз эмас, бу инвестиция. ”

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
#Биласизми

⚠️ Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб 2 ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 баравари (4 млн 900 минг сўмгача) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Паркент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларига
ТАБРИК!

📌Сизларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этилган куннинг 25 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман. Ўтган давр мобайнида бўлим томонидан туманимиз аҳолиси ва ҳудудларини табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишига оид билимларини мустаҳкамлаш, қутқарув тузилмаларини замонавий авария-қутқарув техникалари ва воситалари билан таъминлаш, моддий техник базасини такомиллаштириш борасида диққатга сазовор ишлар амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

🚒Сизлар ўз ташаббускорлигингиз ва талабчанлигингиз билан ҳар бир вазифага масъулият билан ёндашиб, берилган вазифаларни ўз вақтида бажариш орқали туман аҳолиси орасида ҳурмат ва эътибор қозондингиз. Бу борада бундан кейин ҳам муваффақиятлар тилайман!
Сизларнинг Ватанимиз гуллаб-яшнаши, халқимизнинг фаровон ва тўкин ҳаёт кечириши йўлида самарали фаолиятингизда улкан зафарлар ва юксак марралар тилайман. Оилаларингиздан хотиржамлик, қут-барака аримасин!

Паркент тумани ҳокими

Ниғмат МУҲАМЕДОВ
Республика Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги Фармонига кўра Паркент туман Жисмоний тарбия ва спорт, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ва туман тиббиёт бўлимлари ҳамкорлигида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбирлар бўлиб ўтди. Беллашувларда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёллар "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида беллашдилар. Мусобақаларда 1-ўринни "Қўрғон" МФЙ, 2-ўринни туман тиббиёт бирлашмаси ва 3-ўринни "Яшнобод" маҳалла фуқаролар йиғинининг аёллари эгаллашди. Мусобақа ғолиблари туман Жисмоний тарбия ва спорт, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммити ишида иштирок этди.

@aoka_uz
Бир эзғин ёмғирлар ёға бошлади,
Соғинчлар сабрини соға бошлади,
Кун ҳам номозшомдан оға бошлади,
Бувишим, мен сени бир кўргим келди...

Икром Отамурод

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
САЙЁР ҚАБУЛГА МАРҲАМАТ!

📌Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида «маҳаллабай» сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда.

Паркент тумани фуқаролари учун мазкур қабул Қорақалпоқ қишлоғининг «Марказий» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган маҳалла идораси биносида жорий йилнинг 6 март куни соат 9-00 дан 12-00 гача бўлиб ўтиши режалаштирилган.

📝Сайёр қабулда Агентликнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Рустам Пайзиев ва Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Жасур Ахроровлар қатнашиши кўзда тутилган.

👥Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси шунингдек, ўтказилаётган селектор йиғилишларида янгича ишлаш тизим – «маҳаллабай» тизимда ишлаш вазифаси берилган эди. Сайёр қабулда мазкур тизим бўйича Паркент тумани фуқаролари ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволларига жавоблар олади.

📗Ҳусусан, кадастр соҳасида ҳам аҳоли ва тадбиркорларни қийнаётган, ечимини кутаётган кўпгина масалалар мавжуд. Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини шакллантириш, мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ва шу каби масалалар маҳалла кесимида таҳлил этилмоқда.

Кадастр масаласида муаммоларингиз борми?
Қабулга марҳамат!

📞Мурожаат учун телефонлар: 98 125-12-33, 99 403-83-00.