Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Паркент туман ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси ташаббуси билан "Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик профилактикаси ҳамда ўз жонига қасд-суииқасд қилишни олдини олиш бўйича ўқув семинар тренинг ўтказилди.

Ўқув семинарда Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Республика маркази психология бўлими раҳбари Дилноза Ҳусанова ва уч нафар олий тоифали психологлар, Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов, унинг ўринбосарлари, туманидаги мавжуд умумтаълим мактаблари психологлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, маҳалла оқсоқолларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

Шунингдек, шу куни туман ИИБ профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар билан психологик суҳбатлар ҳам ўтказилиб, уларга тегишли тавсиялар берилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
🇺🇿 Бугун Паркент туманидаги 1 ва 2- сектор ҳудудларида жойлашган 51-умумтаълим ҳамда 1-касб-ҳунар мактабларида 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Прзидентининг Олий Мажлис ҳамда Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва унинг аҳамиятини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишга бағишланган "Янги марралар - якдил қадамлар" шиори остида тадбирлар ўтказилди.

Тарғибот тадбирларида Чирчиқ Давлат педагогика институти доцент ва катта ўқитувчилари иштирок этдилар.

❇️Тадбирдан кўзланган мақсад-Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа Мурожатномасида кўтарилган асосий ғоялар, илгари сурилган ташаббуслар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказишдан иборат бўлди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
2021 йил учун Паркент тумани маҳаллий бюджети тўғрисида
20.01.2021
2021 йил учун Паркент тумани маҳаллий бюджети тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-657-сон Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, Паркент туман маҳаллий бюджетини қабул қилишмақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши,

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2020 йил
30 декабрдаги VI/XXII-II – сонли қарорига асосан Паркент тумани (кейинги ўринларда-Туман деб аталади) бюджетига Тошкент вилояти бюджетидан ажратилган:
тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 42 042 989,0 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

туман бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар 1 009 532,0минг сўм миқдорда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қонунга асосан 2021йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ҳамда туман бюджетлари ўртасида тақсимланади:

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

айланмадан солиқ;

бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи.

Шу билан бирга, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахслар мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўланадиган, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари) 45 фоизи;

фойда солиғидан тушумларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) вилоят маҳаллий бюджетига Қонунга мувофиқ ажратма қилинадиган
45 фоизи миқдордаги тушумлар вилоятнинг вилоят бюджети ҳамда туман бюджетлари ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.
в) Вилоят бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:

электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

қонунчиликда белгиланган миқдорлардаги давлат божлари (патент божларидан ва лицензиялар берганлик учун давлат божларидан ташқари);

қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;

қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлар ва ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан ташқари);

автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар;

қонунчиликда белгиланган миқдорларда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва ажратмалар;

цемент ишлаб чиқарувчи йирик солиқ тўловчиларнинг қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош);
давлат активларини жойлаштиришдан, фойдаланишга (ижарага) беришдан ва сотишдан қонунчиликда белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар.

г) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогольмахсулоти, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишлича 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

3. Халқ депутатлари туман Кенгаши туманнинг оммавий дам олиш ва туризмга ихтисослаштирилган айрим ҳудудларида ижара тўлови бўйича энг кам ставкаларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг катьий белгиланган миқдорларига Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорларгача ўсиб борувчи коэффициентларни киритишга хақли.

Агар қонунчиликда маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, даромаднинг ушбу тури вилоятнинг вилоят бюджетига ўтказилади.

4. Туман ҳокимлигининг ташаббусига кўра амалга ошириладиган кўшимча тадбирларни молиялаштириш фақат туман маҳаллий бюджетининг кўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

5. Туман ҳокимлиги тегишли бюджетни биринчи навбатда иш ҳаки ва унга тенглаштирилган тўловлар, озик-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатлари режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин.

6. Қонунга мувофиқ:

2021 йилдан бошлаб барча иссиқлик энергиясини етказиб берувчи корхоналар томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) улар бўйича дастлаб Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси хулосасига кўра, халқ депутатлари туман Кенгаши карори билан маъқулланганидан сўнг туман ҳокими томонидан тасдиқланиши;

Иссиқлик таъминоти бўйича хизматлар учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) йил давомида қайта кўриб чиқиш якунларига кўра, иссиқлик билан таъминловчи корхоналар аҳолига пасайтирилган тарифлар қўлланилиши натижасида кўрган зарарларининг ўрнини коплаш учун қўшимча маблағларга бўлган талаб бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

7. 2021 йил учун Туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари
1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
8. Туман бюджетидан 2021 йилги бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгилансин.

9. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича, ер солиғи ставкасига 0,5дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициетларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

10. 2021 йил учун Туман бюджети захира жамғармаси ҳажми
928019,0 минг сўм миқдорида белгилансин.
Туман бюджетининг 2021 йил учун захира жамғармаси туман бюджети тасдикланган умумий харажатининг камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантирилади.

Туман бюджетини ижро этишда юқори турувчи бюджетдан ажратиладиган бюджетлараро трансфертлар миқдори ошган ҳолларда туман бюджет захира жамғармасининг белгиланган миқдори қайта кўриб чиқилмайди.

Туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармасидан маблағлар ажратилган такдирда ушбу қарорга ўзгартишлар киритилмайди.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши таъминлансин.

11. Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбалар тегишлича туман Халқ депутутлари Кенгаши томонидан туман ҳокимлиги таклифларига биноан, Кенгаш қарорига асосан ишлатилиши белгилансин.

Бунда, биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларнинг моддий-техникасини мустаҳкамлаш, кейинги навбатда уларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнларида кўзда тутилган
тадбирларга, ҳудудлардаги ичимлик суви таъминотини яхшилаш бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларини таъмирлашга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.

12. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилади.
13. Туман ҳокимлиги ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин.

14. Туман ҳокимлиги бюджетнинг қўшимча манбаларнинг камида
10 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишини, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирилишини таъминласин.
15. Туман ташкилот ва идораларининг туманда ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича тузилган йўл харитасига ҳамда йиғилиш баёнларига асосан маҳаллий бюджетнинг харажатларига ўзгартириш киритилишига йўл қўйилмайди.

16. Туман ҳокимлиги тегишли равишда бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини халқ депутатларининг Кенгашига киритилишини таъминласин.

17. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари, бюджет шаффофлиги ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

18. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш” масалалари бўйича доимий комиссияси ва туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи З.Йўлдашов зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман

Кенгаши раиси Н.Мухамедов

Паркент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги-Ангрен ИЭСда содир бўлган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида уч киши вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган.

👉 https://kun.uz/59870922

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
⚡️Янги – Ангрен ИЭСда чақнаш содир бўлди

🧨 Бугун соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.

❗️Режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган. Вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.

🔎 Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куч ва воситалари воқеа жойида вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган.

⚠️ Ҳодиса натижасида Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг инфратузилмаси ва технологик ускуналарига шикаст етмаган.

Каналга уланиш: 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилоятининг Паркент туманида «Келажак ёшларники» номли ижодий кеча ташкил этилди
#20jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Эълон

Паркент тумани ёшлари диққатига!

⚡️2020 йил 25 декабрь куни Президентимиз Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Ёшлари форумида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтган эди.

❇️Мазкур форумда фаол қўллаб қувватланган, “Ёшлар 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш мақсадида бугун 21 январь куни соат 11:00 да Паркент тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирокида учрашув ташкил этилади.

Ушбу тадбирга барча ишсиз ёшларни таклиф этамиз.

Паркент тумани Ёшлар штаби.


🇺🇿 @parkent_hokimiyati 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#PresKlub #Uzbekistan24 #Янгиликлар24

“O’zLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сонида "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Эълон

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотида бўлган ҳолат – тарбиячининг хатти-ҳаракатлари бўйича "Ёшлар кундалиги" канали шарҳловчиси чиройли жавоб берибди.

Муҳокамада иштирок этинг, зеро фикр алмашиш ҳамиша фойдали.

Мақолани ўқиш учун БУ ЕРГА ЎТИНГ
Forwarded from Авазбек Икрамджанович
Forwarded from Авазбек Икрамджанович
Сиз ишлаётган ташкилотда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоғоз шаклидаги назорат нусхалари (lex.uz/docs/1959684) юритиладими?
Anonymous Poll
37%
Ха, юритилади
30%
Йўқ, юритилмайди
33%
Миллий база (lex.uz)даги электрон назорат нусхаларидан фойдаланаман
Forwarded from Авазбек Икрамджанович
Ташкилотларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг назорат нусхаларини юритишни бекор қилишга муносабатингиз қандай?
Anonymous Poll
33%
Бекор қилиш керак
17%
Сақлаб қолиш керак
50%
Электрон шаклга ўтказиш керак
Forwarded from Авазбек Икрамджанович
Сиз ишлаётган ташкилотда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоғоз шаклидаги назорат нусхаларини юритишнинг бекор қилиниши қандай оқибатларга олиб келади деб ўйлайсиз?
Anonymous Poll
39%
Ижобий оқибатларга олиб келади
15%
Салбий оқибатларга олиб келади
46%
Ташкилот фаолиятига таъсир кўрсатмайди
Паркент тумани Адлия бўлими