Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Табиатга зарар етказганлик ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади

Аҳоли томонидан Давлат экология қўмитасининг интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 15 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Биласизми

🔰 Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

▫️ эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

▫️ аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Биласизми

❗️Йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.

🔎 Топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.

Агар йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан 6 ой мобайнида аниқланмаса ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.

💰Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг 20 фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Раҳматжон Қурбонов вафот этди

Ноёб ва бетакрор овоз соҳиби, забардаст ҳофиз Раҳматжон Қурбонов фоний дунёдан боқий дунёга рихлат қилди.
Ўзбек санъати яна бир буюк санъаткордан айрилди!

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан тадбиркорлар ва ишбилармонлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди
#18jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ўзбекистонда бир йилда 841,8 минг туғилиш ва 175,6 минг ўлим ҳолати қайд этилди

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республиканинг демографик кўрсаткичлари қуйидагича:

Аёллар сони – 17,2 млн киши;
Эркаклар сони – 17,4 млн киши;
Шаҳарда яшовчи – 17,5 млн киши;
Қишлоқда яшовчи – 17,1 млн киши;
Туғилиш сони – 841,8 минг киши;
Ўлимлар сони – 175,6 минг киши;
Кўчиб келган – 191,2 минг киши;
Кўчиб кетган – 203,7 минг киши;
Никоҳлар сони – 296,8 мингта;
Ажримлар сони – 28,2 мингта.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
⚡️ Ҳафта охирида об-ҳаво яна кескин совуқлашади

«Ўзгидромет» тарқатган хабарларга кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида баҳорий илиқ ҳаво сақланиб туради. Ҳафта охирига келиб эса қишки об-ҳаво қайтади.

Қишнинг қаҳратони, чилла даври, совуқдан ўзингизни асранг!

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ИИББ огоҳлантиради!

Ҳурматли фуқаролар, фирибгарларнинг янги усулларидан огоҳ бўлинг. Меҳнатингиз эвазига топилган мол-мулкингизни ўзгалар ихтиёрига топшириб қўйманг.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Президент ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Сўнгги 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилингани, лекин уларнинг бажарилиши қониқарли эмаслиги қайд этилди.
Ҳужжатларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш мақсадида адлия вазири ўринбосарлари марказий идораларга бириктирилди.
Қарорлар ижроси юзасидан манзилли ва тематик ўрганишлар ўтказиш топшириғи берилди.

Состоялось совещание по вопросам организации новой системы исполнения актов Президента.
Указано на неудовлетворительное состояние исполнения указов и постановлений, которых за последние 4 года было принято около 2 тысяч.
В целях содействия практической реализации документов за центральными ведомствами закреплены заместители министра юстиции.
Поручено наладить целевое и тематическое изучение исполнения решений.

#Mirziyoyev #yigilish #ijro #adliya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қуйи поғонадаги раҳбарларда дунёқараш ўзгариши керак, масъулият ўзгариши керак. Ана шунда натижа бўлади

Шавкат Мирзиёев: У руководителей нижнего уровня должны измениться мировоззрение, понимание ответственности. Только тогда будет результат

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Бугун_туғилган_кун:
Хайриддин СУЛТОНОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер, таниқли адиб Хайриддин Султонов 1956 йил 19 январда туғилган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
🇺🇿Бугун Паркент тумани Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида, маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан давра суҳбати ўтказилди.

📕Давра суҳбатининг кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган муржаатномасининг мазмун-моҳияти тўғрисида бўлди.

❇️Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари М.Ибрагимов ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати К.Исломовлар қатнашдилар ва маъруза қилдилар.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Спорт
"Ювентус" тезроқ Шомуродовни ўз таркибида кўрмоқчи

Calcimercato сайтининг ҳабар беришича, “Ювентус” “Женоа” форварди Элдор Шомуродовни ўз таркибига жалб қилиш имкониятларини ўрганмоқда.

Туринликлар спорт директори Фабио Паратичи Криштиану Роналду, Пауло Дибала ва Алваро Моратадан ажралиб турадиган тўртинчи ҳужумчини ўз сафига таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Турин клуби ўзбекистонлик ҳужумчининг эҳтимолий трансфери борасида “Женоа” раҳбарияти билан алоқага чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов “Женоа”га 2020 йилнинг октябр ойида бонуслар билан бирга 9 миллион евро эвазига ўтганди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈