Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
⚡️30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар 16 соатлик дастур асосида бепул ўқитилади

Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Мукаррам Нурматова АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳузурида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади.

🔰 Марказлар очишдан асосий мақсад — никоҳланувчи фуқаролар онгига миллий қадриятлар руҳини сингдириб бориш, уларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича билимларини ошириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.

Марказларда ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар 16 соатлик ўқув дастури асосида бепул ўқитилади.

🔖 Шунингдек, ўттиз ёшдан ошган никоҳланувчи, муқаддам никоҳ тузган шахслар, ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар аъзолари ҳам алоҳида дастур асосида марказларда ихтиёрий ўқишлари мумкин. Ўқув машғулотларида тўлиқ қатнашган тингловчиларга махсус сертификат берилиши назарда тутилган».

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
14 ёшгача бола пули бериш қандай ҳолларда рад этилади?

👉 https://kun.uz/53496167

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Йигитлар халқларнинг мақтови-кўрки,
Наслнинг жавҳари, давлат таянчи,
Юртнинг ободлиги, тўйлар сабаби,
Элнинг гуркираши, файзи қувончи…

Йигит омон бўлса, хавфу хатар йўқ,
Қалқон бор: қалъа бут, қўрғон саломат,
Қизлар кулгусида авжу даромад,
Чоллар уйқусида жаннат, фароғат...

Ватанимиз сарҳадларига посбон Қуролли Кучларимиз аскар ва сержантлари, зобит ва фахрийлари, Паркент туманининг мард ва жасур ўғлонлари!

Бугун барчамиз мамлакатимиз тарихида унутилмас ва қутлуғ сана бўлган Ватан ҳимоячилари кунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллигини кўтаринки кайфият билан нишонлаш арафасидамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни муҳим сана муносабати билан самимий табриклаймиз.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахту саодат, Ватанимиз ободлиги ва тинчлиги йўлидаги шарафли ишларингизга омадлар тилаймиз.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз тинчлигимиз посбонлари, ўктам ўғлонлар!

Ҳурмат билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Паркент тумани бўлими
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️14 январ Ватан ҳимоячилари куни!

1993 йил 29 декабр куни Ўзбекистон Республикасининг Қонунига биноан “14 январ — Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинган. Ватанни ҳимоя қилиш, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш юртнинг ҳар бир фарзанди вазифасидир.
Aзиз юртдошлар, барчангизни 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этамиз!

ПАРКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Бугун 14-январ — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганига 29 йил тўлди.

Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Паркент туман бўлинмаси аскар ва сержантларни, офитсер ва генералларни, Қуролли Кучларимиз фахрийлари ҳамда қадрли ватандошларимизни чин дилдан самимий қутлайди.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда зафарлар тилаймиз.

Юксак ишонч, ҳурмат-эҳтиром ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин. Ватан муқаддас, унга садоқат билан хизмат қилиш эса энг олий бурчимиздир.


🗓 14.01.2021

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг мудофаа қудрати ва ҳарбий-техник салоҳиятини юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, профессионал миллий армияни шакллантириш ва нуфузини оширишдаги катта хизматлари, жамиятда тинчлик-осойишталик ҳамда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали меҳнати, шарафли ва муқаддас бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, ёшларни ватанпарварлик ва она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори маҳоратга эга кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:

Бурхонов
Ахмад Жамолович -

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари – Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони.


II даражали «Шон-шараф» ордени билан

Абдуллаев
Бекмурод Тожимирзаевич -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари,



Бабалиев
Ғафур Ганиевич -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм эскадрилья командири,



Гиясов
Фаррух Камалитдинович -

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари,



Иминов
Зайнобиддин Рўзиевич -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ қўшинлари қўмондони.


«Дўстлик» ордени билан:

Каримов
Жамшид Жалилович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари,


Ким
Евгений Владимирович -

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлим бошлиғи,


Султанов
Баҳодиржон Тухтабоевич -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бош бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари.


«Мардлик» ордени билан:

Давлатов
Фарходжон Комилович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командири,


Исмоилов
Мансурбек Баҳодирович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонининг ўринбосари,


Эсанов
Тўлқин Абдурахманович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм батальон командири.


«Жасорат» медали билан:

Болтаев
Бунёд Пўлотович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм взводи секция командири,


Гайбуллаев
Алимардон Умуркулович -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм батальон командири,


Ишмуратов
Шамсиддин Коржовович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм взвод командири,


Каримов
Жамшидбек Олимбаевич -

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Сариосиё» чегара божхона пости катта инспектори,


Қодиралиев
Улуғбек Маннопали ўғли -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари,


Мухаммадиев
Рустам Идрисович -

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи,


Нарзиев
Бобур Норқузи ўғли -

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий қисм взвод командири,


Норматов
Фарух Кахрамонович-

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм батальон командирининг ўринбосари,


Нуруллаев
Улуғбек Суннатилло ўғли-

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ катта мутахассиси,


Рашидов
Жасур Худойқулович -

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбектемирйўлэкспедиция» унитар корхонаси тасарруфидаги «Sogdiana trans» шўъба корхонаси ҳайдовчиси,


Эшонқулов
Сохиб Шайимович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси,


Янгибоев
Хусниддин Имомқулович -

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси инспектори.



«Содиқ хизматлари учун» медали билан:
Абдурахманов
Отабек Джурабаевич -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Таъминот департаменти бошлиғи,


Абдурахманова
Нодира Мирзахитовна -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони бўлим бошлиғи,


Абдурахмонов
Акмалжон Имамалиевич -

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси катта терговчиси,


Айхунбаев
Йўлчи Лапасович -

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ёнғин-қутқарув отряди гуруҳ қутқарувчи-ғаввоси,


Акбаров
Мирхаким Гуламназирович -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси алоҳида батальони гуруҳ сафдор ходими,


Акбаров
Хизирали Умаралиевич -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари,


Джалилов
Акмал Саттарович -

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
2-жазони ижро этиш колонияси бошлиғи,


Дусниязов
Бахтияр Зарипович -

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» дастури бўйича тайёрлаш маркази бошлиғи,


Ёқубов
Улуғбек Адхамович -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими бош мутахассиси,


Жалолов
Аслиддин Мухиддинович -

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи,


Зулфикоров
Бахром Билолидинович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи,


Изатуллаев
Акрамжон Шукруллаевич -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси департаменти бошқарма бош мутахассиси,


Казимов
Эркин Исраилович -

Самарқанд шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика катта инспектори,


Мамадалиев
Улуғбек Одилович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари,


Мамажонов
Фахриддин Мухторович -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси алоҳида батальон командири,


Маманазаров
Фаррух Пирназарович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ бошқарув аппарати хизмат бошлиғи,


Мамаюсупов
Муроджон Абдуллаевич -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони бошқарма бошлиғи,


Марасулов
Аброр Амонидинович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ катта механиги,


Мирзаев
Нуриддин Хамидулаевич -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм командирининг ўринбосари,


Муратов
Руслан Ихласович -

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент вилояти бўйича портловчи ускуналарни зарарсизлантириш махсус отряди бош мутахассиси,


Найимов
Азиз Убайдуллоевич -

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маркази ёнғин-қутқарув қисми йўриқчи-қутқарувчиси,


Насматов
Бахтияр Умарович -

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ёнғин-қутқарув отряди гуруҳ қутқарувчи-ғаввоси,


Одилов
Фаррух Ҳаётович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм дивизиони катта техниги,


Ортиков
Фарходжон Набижонович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Чирчиқ олий танк қўмондонлик- муҳандислик билим юрти бошлиғи,


Пирназаров
Роман Аралович -

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси кафедра ўқитувчиси,


Раимов
Элмурад Телманович -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси алоҳида батальони командирининг ўринбосари,


Сабиров
Акбар Ходжиевич -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи,


Сатторов
Валижон Бозорбоевич -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командири,


Сафаев
Юсупбай Хужабаевич -

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди командири,


Тажиев
Жанибек Адамбаевич -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти лабораторияси катта илмий ходими,


Ташбеков
Самар Расулович -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув маркази цикл бошлиғи,


Улмасова
Шахноза Рахматджановна -
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Марказий ҳарбий госпитали шифокори,


Хаитов
Бахтиёр Омонович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командирининг ўринбосари,


Халмухамедов
Дониёр Заирович -

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги
ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институти бошлиғининг ўринбосари,


Хасанов
Дилшод Закирович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи,


Хидиров
Шаҳриддин Эргашович -

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий қисм қоровул бошлиғи,


Холматов
Хабибулла Хамидуллаевич -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Чирчиқ олий танк қўмондонлик- муҳандислик билим юрти кафедра доценти,


Хуррамов
Жамшид Ахрорович -

Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти кафедра бошлиғи,


Чориев
Мироли Бахтиярович -

Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари,


Шарипов
Феруз Наимович -

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командири,


Шокиров
Умиджон Шарибжонович -

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси,


Шорустамбоев
Умид Мухаммаджон ўғли -

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси бўлим бошлиғи,


Эргашев
Рустам Абдуллаевич -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм секция командири,


Эрдонов
Фахриддин Тўрақулович -

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий қисм гуруҳ командири,


Эрматов
Хусан Абдуманапович -

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий сафарбарлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари,


Юлдашев
Мансур Махмуджонович -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм командирининг ўринбосари,


Юнусов
Улугбек Абдуллаевич -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти кафедра бошлиғининг ўринбосари.



«Соғлом турмуш» медали билан:


Ибрагимов
Зафаржон Амриллоевич -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали бош трансфузиологи,


Касимова
Гулчехра Мирвалиевна -

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий госпитали терапевт шифокори,


Маткурбанов
Сардор Балтабаевич -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ Нукус ҳарбий госпитали бошлиғи,


Нарзиев
Шухрат Каримович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ Самарқанд ҳарбий госпитали бўлинма бошлиғи,


Холмаматова
Лариса Хакбердиевна -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали шифокори,


Юлдашев
Абдуғани Хошимович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тиббий таъминот бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.


«Шуҳрат» медали билан:


Ахмедов
Фарход Хабибуллаевич -

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили,



Бахрамов
Бахтиёр Акрамович -

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми йўриқчи-қутқарувчиси,


Боротов
Рустам Ботирович -

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари
Бош штаби бошқарма штаби бошлиғининг ўринбосари,


Буриев
Алберт Алиевич -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командирининг ўринбосари,


Ёшузоқов
Эркабой Эргашбоевич -

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Жиззах вилояти Мирзачўл тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчи-ҳайдовчиси,


Жалилов
Рафиқжон Кулдашевич -

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи,


Журакулов
Лазизжон Ҳасан ўғли -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ командири,


Ибрагимов
Шерзод Эгамбердиевич -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм командирининг ўринбосари,


Каримов
Алишер Амир ўғли -

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий қисм взвод командирининг ёрдамчиси,


Кенжаев
Шокиржон Хусанович -
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони бўлинма командири,


Курбанов
Марат Юсуфович -

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий қисм взвод назоратчиси,


Мадаминов
Бахтиёр Алимбоевич -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм взвод командирининг ўринбосари,


Маматов
Уткирджон Актамович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Махсус авария тиклаш бошқармаси бўлим бошлиғи,


Мингбаев
Адҳамжон Олимович -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси алоҳида батальони гуруҳ сафдор ходими,


Мухаммедов
Уктам Холмаматович -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси,


Нарзиллоев
Бахтиёр Каримбоевич -

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бухоро вилояти бошқармаси қутқарув отряди гуруҳ қутқарувчиси,


Никитин
Дмитрий Юрьевич -

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
«Тошкент товар» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости гуруҳ инспектори,


Останаев
Исломжон Мамараим ўғли -

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм отряди гуруҳ мутахассиси,


Охунов
Сардорбек Хамидиллоевич -

Наманган ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси,


Раҳимов
Умарқул Мардонович -

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Навоий вилояти
Нурота тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми техниги,


Саидов
Ёрқинжон Хасанович -

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми смена бошлиғи,


Сайимбетов
Ринат Жаксиликович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм секция командири,


Тожимаматов
Шоятбек Абдирахмонович -

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ички ишлар бўлими бўлинма бошлиғи,


Халилов
Шавкатбек Андижанбоевич -

Андижон вилояти божхона бошқармаси «Дўстлик» чегара божхона пости бош инспектори,


Холиков
Мухаммаджон Абдумухторович -

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармаси гуруҳ фельдшери,


Эргашев
Асқар Тураевич -

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Нукус» халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальони назоратчиси,


Эшов
Анвар Турдиевич -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм техниги,


Юлдашев
Ғолибжон Комилжонович -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ техник назоратчиси,


Юсупов
Алимардон Убайдуллаевич -

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий қисм қоровул бошлиғи.


Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ



Тошкент шаҳри,

2021 йил 12 январь


🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
O‘zbekistonda aholini sinov tariqasida ro‘yxatga olish 2023-yilda bo‘lib o‘tadi.
Aholini ro‘yxatga olish 2021-yil 1—25-noyabrda sinov tariqasida Andijon viloyati Xo‘jaobod tumani, Toshkent viloyati Yuqori Chirchiq tumani, Xiva shahri hamda Toshkent shahri Yashnobod tumanlarida bo‘lib o‘tadi.Aholini ro‘yxatga olishga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi nizom 11-noyabr kuni hukumat tomonidan tasdiqlangan. Hujjatga ko‘ra, aholini to‘liq ro‘yxatga olish 2021-yildan 2023-yilga ko‘chirilgan.1—25-noyabr kunlari esa u quyidagi tartibda o‘tkaziladi: 1—5-noyabrda aholi internet tarmog‘i orqali ro‘yxatga olinadi;6—10-noyabrda internet orqali ro‘yxatga olingan respondentlar va ularning uy manzillari ro‘yxati shakllantiriladi;11—22-noyabrda aholini ro‘yxatga olish varag‘i shakllari asosida uyma-uy yurib aholi ro‘yxatga olinadi;23—25-noyabrda har bir uchastkadagi uy-joy manzillarining 10 foizi tanlanma ravishda nazorat kuzatuvi asosida o‘rganiladi.Davlat statistika qo‘mitasi aholini ro‘yxatga olishni 2023-yilga ko‘chirish qarori respublikada mustaqillik yillarida aholini ro‘yxatga olish tadbiri ilk bor o‘tkazilayotganligi inobatga olingan holda, shuningdek, tadbirga puxta tayyorgarlik ko‘rish va uni sifatli o‘tkazish maqsadida qabul qilinganini bildirgan.Eslatib o‘tamiz, O‘zbekiston Prezidentining 2019-yil 5-fevraldagi farmonida 2022-yilda aholini ro‘yxatga olish o‘tkazilishi belgilangan edi. 2020-yil 16-martda “Aholini ro‘yxatga olish to‘g‘risida”gi qonun qabul qilingan. Shavkat Mirziyoyev iyun oyida milliy statistika sohasini takomillashtirish chora-tadbirlari bo‘yicha yig‘ilish o‘tkazgan va O‘zbekistonda mustaqillik yillarida mamlakatda aholini ro‘yxatga olish o‘tkazilmaganini ta’kidlangandi.


Parkent tuman statistika bo'limi
#Ибрат_вақти
ОТА ЎРНИ
Аёл эрининг вафот этганига бир неча йил бўлган эсада, унинг кўйлагини ҳамон жавонга осиб қўйганди. Кўйлакнинг чўнтагига эса доимо бир миқдорда пул солиб қўйишни одат қилганди.

Ҳар сафар фарзандларидан бири эҳтиёжи учун пул сўраганида, хонадонда ота номи янграб туриши учун "Отангнинг чўнтагидан ола қол, болам" дейишни жуда жуда ёқтирар эди...

... Аёл нақадар кучли бўлмасин, суянадигани бўлмаса, синиб кетиши ҳеч гап эмас! Шунинг учун ҳам эрларингизни қадрланглар, муҳтарама аёллар!!!

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Бугун мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Шу муноосабат билан Паркент туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида байрам тадбири ўтказилди.

Байрамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман ҳокими Ниғмат Муҳамедов тадбир иштирокчиларини самимий табриклади.
Маҳалий санъаткорлар томонидан юртни тараннум этгувчи куй-қушиқлар ижро этилиб, байрамга ўзгача завқ бағишлади.
Байрамда туман ҳокими томонидан бир гуруҳ ҳуқуқ-тартибот ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари тақдирланишди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ўзбекистонликлар топган пулини энди дабдабали тўй ўтказишга эмас, фарзандининг илм олишига сарфлаши мақсадга мувофиқдир. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков «Дарё» мухбири Миролим Исажонов билан суҳбатда айтиб ўтди.

"Катта-катта тўйхоналар кафе ёки ресторанга айлантирилиб, фаолиятини бемалол давом эттирса ҳам бўлади. Шахсан мен фуқаро сифатида ихчам тўйларни қўллаб-қувватлайман. Чунки ўзим бу соҳада анча вақт юрганман, жуда кўп ҳолатларда одамларга раҳмим келган. Беш йил Россияда юриб, қора меҳнат қилиб, ўша ерда касал орттириб, лекин топганини бир кунлик тўйда йўқ қилиш ва ишлагани яна хорижга кетиш ҳолатларига шахсан гувоҳ бўлганман.

Халқимиз орасида катта тўй қилиш бир мажбуриятдек қабул қилиниб, аллақачон шаклланиб бўлган. Ақлан олиб қаралса, бу мажбурият эмас. Қурби етмаса ҳам қарз олиб, дабдабали тўй қилгандан кўра, одамлар топган пулини фарзандларини ўқитишга, илм олишига ва шу каби нарсаларга йўналтирса, ўйлайманки, ўзлари учун ҳам, жамиятимиз учун ҳам фойдали бўлади.

Миллий ғояни шакллантириш биргина давлатнинг ўзини қўлидан келмайди. Миллий ғояни халқ, аниқроғи, давлат ва жамият биргаликда шакллантиради. Бунинг учун эса фақатгина илм олишимиз керак, назаримда.

Роса ўйнаб-кулдик, катта-катта тўйлар қилдик, тўйларимизда ҳатто вертолёт ҳам ишлатиб кўрдик — ҳамма нарса қилиб кўрдик. Бизда қилинган тўйларни дунёда ҳали ҳеч ким қилгани йўқ, энг юқориларини ҳам қилдик. Бундан буёғига фақат дабдабали тўй ўтказишга эмас, балки илм-фанга кўпроқ аҳамият берсак, халқимиз ҳам буни тўғри тушуниб, топган ортиқча сармоясини фарзандининг илми учун сарфласа, менимча, тўғри бўлади", дейди Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон маданият вазири.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Бугун Паркент туманидаги 54-умумий ўрта таълим мактаби кутубхонасига Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов 225 дона ҳамда Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов 1000 дона бадиий адабиётлар совға қилди.

Шу муносабат билан тумандаги мазкур умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбирда, вилоят прокурори, туман ҳокими, халқ таълими бўлими мутасаддилари, фахрий устозлар ва ўқувчилар қатнашди.

Вилоят прокурори Салом Самадов китобларни мактаб раҳбариятига топширар экан, бу даргоҳда таҳсил олаётган йигит-қизлардан келгусида етук ва баркамол, эл-юрт манфаати, Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қиладиган инсонлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Тадбир якунида Паркент тумани халқ таълими бўлими мудири Зокир Нуров вилоят прокурори С.Самадов ҳамда туман ҳокими Н.Муҳамедовга самимий миннатдорлик изҳор қилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
⚡️2020-йилда Ўзбекистонда қайси соҳа мутахассислари энг кўп маош олди?

▪️Спотнинг хабар қилишича, максимал даромадларга кўра:
▫️1-ўрин: 30 млн сўм — олий менежерлар, ахборот технологиялари мутахассислари;
▫️2-ўрин: 20 млн сўм — савдо соҳаси вакиллари;
▫️3-ўрин: 15 млн сўм — давлат органлари, санъат, ОАВ, маркетинг, реклама ва ПР, тиббиёт, фармасевтика, ишлаб чиқариш, қурилиш мутахассислари.👇

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 29-летием образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter