Мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини бажариш юзасидан Паркент туманида аҳоли орасида спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун туман ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси, Миллий гвардия, туман халқ таълими бўлими, туман Касаба уюшмаси, Ватанпарвар ва БЎСМ ташкилотлари ҳамкорлигида ёшлар ва уюшмаган аҳоли ўртасида "Саломатлик учун 5000 қадам" акцияси ўтказилди. Шунингдек, тумандан 6-умумий ўрта таълим мактабида "Отам-онам ва мен" оилавий спорт мусобақаси ва 50-умумий ўрта таълим мактабида спортнинг бокс туридан мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақа ғолиблари ҳомий томонидан тақдим этилган диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.
Спорт тадбирларида 1000 нафарга яқин уюшмаган аҳоли иштирок этди.
Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб белгиланди
“Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (2-сон, 08.01.2021 й.) қабул қилинди.
📝 Қарор билан Хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.
🔰 Унга кўра, ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
➖ ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин қизлар;
➖ боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
➖ ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
➖ уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
➖ нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жойи мавжуд бўлмаган хотин-қизлар;
➖ қарамоғида бир ёки ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар;
➖ тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли дамромад манбаига эга бўлмаганлар);
➖ ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар;
➖ психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар).
🔹 “Аёллар дафтари” қуйидаги тартибда юритилади:
🗓 Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари ҳар ярим йил биринчи ойининг дастлабки 15 кунида уйма-уй юриб ўрганилади.
🧾 Хотин-қизларнинг муаммолари анкета-сўровнома орқали аниқланиб, аниқланган муаммолар 3 кундан ошмаган муддатда хотин-қизларнинг шахсий индивидуал анкеталарига киритилади.
⏳ Шунга кўра, 1 кун муддатда индивидуал анкеталар кўриб чиқилади.
🔎 Шундан кейин 3 кундан ошмаган муддатда анкета маълумотлари идора ва ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда аёлларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.
➡️ “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси” лойиҳаси 7 кундан ошмаган муддатда Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига киритилади.
🖥 Тасдиқланган рўйхатлар 3 кундан ошмаган муддатда Маҳалла ягона ахборот тизими дастурига киритилиб, шу асосда вақтинчалик тартибда белгиланган хизматлар кўрсатилади.
🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈

Улуғ адиб, шоир, олим, жамоат арбоби Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек 1905 йил 10 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1965), Ўзбекистон ФА академиги (1943). Тошкент университетининг ижтимоий фанлар факултетида (1925—27), Ленинград халқ хўжалиги институтида (1927—29) ўқиган ва оғир хасталикка чалингани сабабли яна Тошкентга қайтиб, Тошкент университетида ўқишни тугатган (1930).
Ойбек 1968 йил 1 июлда Тошкентда вафот этган. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган (2001).
ХАСТАМЕН
Хастамен...Фикрга, туйғуга тўлиб,
Ой менга ҳамқадам- сокин юрамен.
Соғайсам бир куни ёзамен тўйиб,
Ҳисларга қалбимни қўшиб ёзамен.
Кечалар юрурмен телбадай ҳориб,
Бошимда ой борур, менга ҳамқадам.
Хаёллар учади машъалдай ёниб,
Тўйиб ёзажакмен бир кун соғайсам...
ОЙБЕК

САЙЁР ҚАБУЛГА МАРҲАМАТ!
Ҳурматли фуқаролар, жорий йилнинг 11 январь куни Паркент тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида туман халқ таълими мудири ва мутасаддилари ҳамда мактаб директорларининг сайёр қабули ўтказилади.
Туман фуқароларининг таълим соҳасида юзага келаётган масала ёки муаммолари бўлса мурожаат этишлари мумкин.
Телефон: 70-72-22-092.
Паркент тумани халқ таълими бўлими

#Ибратли хикоя
ОЧЛИК ҚАРШИСИДАГИ ЧОРАСИЗ БОЙЛИК
🔹 Яманда содир бўлган жуда шиддатли сел оқибатида ҳамма ёқ вайронага айланди. Сел тинчигач, эски қабрлардан бири очилиб, бир аёлнинг жасади ва катта бойлик ташқарига чиқиб қолди. Қабр тошидаги ёзув бу жасад Химярий ҳукмдорларидан Зу Шарафнинг қизи Тожа исмли аёлга тегишли эканлигини билдирарди.
Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом замонида яшаган Тожанинг жасадида етти марварид гарданлик, билакларида еттитадан қимматли олтин билакузук ва бармоғида ҳам бебаҳо узуклар бор эди. Бундан ташқари, бош томонида жуда қимматбаҳо тошлар билан тўлдирилган бир тобут ҳазина каби порлаб турганди.

Тобутнинг олд қисмидаги лавҳада ёзилган сўзлар жавоҳирлардан ҳам муҳимроқ эди.
"Мен Зу Шарафнинг қизи Тожаман. Ўлкамизда бошланган дахшатли очарчиликка барҳам бериш учун таҳил (озиқ-овқат) олиб келиш учун Миср молия нозири Юсуфга одам юбордим. Анча вақт ўтганига қарамай юборган одамим қайтмагач, бази кимсаларга бир қантар (50кг) кумуш бериб, қаерда бўлса ҳам бунинг эвазига бир қантар ун олиб келишларини сўрадим. Улар ҳам тополмай қуруқ қайтдилар. Ниҳоят, бир қантар олтин бериб яна бир марта одам юборсам-да, тополмаганлари учун марваридни туйиб емоқдан бошқа чора тополмадим. Бироқ у ҳам менга озуқа бўлолмагани туфайли катта бойлик ичра очликдан ўлим билан юзма-юз қолдим. Менинг бу ҳикоямни эшитганлар ҳолимга ачинсинлар! Ажаб, дунёда мендан бошқа қайси аёл бу қадар муҳташам зийнатлар ичида очликдан ўлган экан?..."

#Биласизми
➡️ Нодавлат таълим хизматлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади.
🧾 Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида таълим турлари бўйича лицензия давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига ҳужжат топшириш асосида олинади.
📝 Бунда давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ўртасидаги ахборот алмашинуви лицензия талабгори бўлган юридик шахснинг электрон рақамли имзосини мажбурий тартибда қўллаш орқали амалга оширилади.

⚡️1 ФЕВРАЛДАН МАКТАБ ХОДИМЛАРИ ҚАНЧА ОЙЛИК ОЛАДИ?
Мактаб директори:
2 млн 895 минг 519 сўм (400 ўқувчигача),
3 млн 091 минг 715 сўм (401-880 ўқувчигача),
3 млн 278 минг 418 сўм (881-1600 ўқувчигача),
3 млн 467 минг 983 сўм (1600дан ортиқ).
Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ):
2 млн 704 минг 330 сўм (400 ўқувчигача),
2 млн 895 минг 519 сўм (401-880 ўқувчигача),
3 млн 091 минг 715 сўм (881-1600 ўқувчигача),
3 млн 278 минг 418 сўм (1600дан ортиқ).
Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
1 млн 251 минг 639 сўм (401-880 ўқувчигача),
1 млн 360 минг 574 сўм (881-1600 ўқувчигача),
1 млн 473 минг 637 сўм (1600дан ортиқ).
ЧҚБТ раҳбари:
1 млн 493 минг 075 сўм (400 ўқувчигача),
1 млн 596 минг 402 сўм (401-880 ўқувчигача),
1 млн 709 минг 293 сўм (881-1600 ўқувчигача),
1 млн 825 минг 106 сўм (1600дан ортиқ).
❗️1 апрелдан ЧҚБТ раҳбари:
2 млн 90 минг 399 сўм (400 ўқувчигача),
2 млн 193 минг 726 сўм (401-880 ўқувчигача),
2 млн 306 минг 617 сўм (881-1600 ўқувчигача),
2 млн 422 минг 430 сўм (1600дан ортиқ).
Ёшлар етакчиси – 2 млн 90 минг 399 сўм.
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи – 2 млн 90 минг 399 сўм.
Психолог – 1 млн 881 минг 359 сўм.
Ўқитувчилар – 2 млн 90 минг 399 сўм.
Олий тоифали ўқитувчи – 2 млн 881 минг 828 сўм.
Биринчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 607 минг 826 сўм.
Иккинчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 340 минг 317 сўм.
Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 1 млн 954 минг 033 сўм.
Мактаб лаборанти (1 ст)– 1 млн 34 минг 211 сўм.
Мактаб фарроши – 747 минг 300 сўм.
Кадрлар бўйича менежер (инспектор) – 786 минг 867 сўм.
Кутубхоначи (ўрта махсус) – 994 минг 752 сўм.
Кутубхона мудири (ўрта махсус) – 1 млн 147 минг 151 сўм.
Кутубхоначи (олий маълумотли) – 1 млн 47 минг 106 сўм.
Кутубхона мудири (олий маълумотли) – 1 млн 251 минг 639 сўм.

💰Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.
⚡️Қолаверса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланди.
✅Мазкур тартиб 2021 йил 1 апрелдан кучга киради.
🔹Бундан ташқари, Бюджет кодекси Солиқ кодекси ҳамда амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
⚖Шу жумладан, Бюджет кодексига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларга оид норма киритилди. Унга кўра, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар қайтармаслик шарти билан ҳудудий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари харажатларининг тегишли даромадлар прогнозидан ошган қисмини қоплаш учун берилади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
t.iss.one/issiqqina_xabarlar

Қирғизистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда
Бугун, 10-январь куни соат 08:00дан Қирғизистонда президентлик сайловлари бошланди. Президентлик ўрни учун 17 номзод кураш олиб бормоқда.
Бир вақтнинг ўзида мамлакатда парламент республикаси бошқарув шаклини сақлаб қолиш ёки президентлик республикасига ўтиш бўйича референдум ҳам ўтказилмоқда.
Мамлакатда тартибсизликлар туфайли парламент сайловлари натижалари бекор қилиниб, президент Сооранбай Жеэнбеков муддатидан олдин истеъфога чиққан эди. Янги президент ким бўлиши 15 кундан сўнг сайлов натижалари чиққач аниқ бўлади.

#Тезкор #Расман
⚡️⚡️⚡️Мактабларда тўлиқ анъанавий таълимга қайтиш ортга сурилди
11-январдан мактабларда тўлиқ анъанавий таълимга ўтилиши эълон қилинган эди. Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги фикрларни инобатга олиб, масофавий таълимни сақлаб қолишга қарор қилди.
Яъни 3-чоракда ҳам мактабларда ўқиш аввалги икки чоракдагидек давом этади: фарзанди коронавирус юқтиришидан хавотирланган ота-оналар, кекса ва сурункали хаста аъзолари бор оилалар боласини мактабга юбориши мажбурий бўлмайди. «Онлайн мактаб» лойиҳаси давом этади.

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Ўзбекистон ҳудудига Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутиляпти
15 январдан республика ҳудудига Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати кечаси 2-5 даража илиқ, совуқ кучли бўладиган ҳудудларда 0-2 даража совуқ, кундузи 10-15 даража иссиқ бўлади, бу меъёрдан 5-7 даражага юқоридир.
👉 https://kun.uz/36021625
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

МУРДАНИНГ ШАХСИ ҚИДИРИЛМОҚДА
Ўтган 2020 йилнинг 13 сентябрь куни Паркент тумани "Санганак" МФЙ, "Сокин" кўчасидаги 19-уйнинг томорқасида жойлашган иситиш хонаси тўсинида арқонга бўйни билан осилган холда европа ирқига мансуб, ёши таҳминан 60-65 ёшлардаги шахси номаълум эркак кишининг мурдаси топилган.
Мазкур холат юзасидан Паркент тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шахси номаълум мурданинг белгилари: бўйи 170-175 см, озғиндан келган, юзи чўзинчоқ, сочлари қўнғир, узинлиги 6-8 см, қоши сарғиш юқа, кўзлари ўртача катталикда, кўзи кўк рангда. Алохида белгилари; тишлари йўқ.
Шахси номаълум мурданинг эгнидаги кийимлари: қора рангли шим,оқ кўйлак, қора рангли пайпоқ, оқ рангли футболка, қора рангли туфли.
Юқоридаги маълумотларга кўра, ушбу шахси номаълум мурдани таниган ёки билганлар Паркент тумани ИИБ га мурожаат қилишлари сўралади.
Паркент тумани ИИБ

КЎЧМА КУТУБХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида, уларнинг маънавий билимларини, дунёқаришини юксалтириш ҳамда 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Паркент туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тумандаги 54-умумий ўрта таълим мактабига Паркент туман Ахборот-кутубхона маркази томонидан “Китоблар карвони” лойиҳаси доирасида кўчма кутубхона учун 900 дона бадиий адабиётлар тақдим этилди. Бу эса ёш авлоднинг Ватанга, халққа муҳаббат ва садоқат руҳида вояга етиб, тарбия топишлари учун хизмат қилади.

ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ
Бугун Паркент туманда жойлашган 20 та таълим муассасаларида "Давомат" ва "Тиғ" тадбирлари ўтказилди. Мазкур тадбирларда 20 нафар профилактика (катта) инспекторлари, 4 нафар ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизмат ходимлари, 20 нафар жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбир давомида ўқувчи ёшларнинг дарс машғулотларига ўз вақтида қатнашиши, мунтазам дарс қолдирмаслиги, тиғли буюмлардан фойдаланмаслиги ва тиғли жисмларни олиб юрмаслиги, бунинг учун қонунда белгиланган жавобгарликнинг мавжудлиги тўғрисида мутасаддилари томонидан маърузалар қилинди. Шунингдек, ўқувчиларни таълимга жалб этиш бўйича профилактика (катта) инспекторлари, майор Д.Алиев, капитан Р.Қўчқоров, лейтенант К.Далабоев ва лейтенант Ф.Маҳмудовлар томонидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.