Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#семинар

Онлайн ўқув семинари ўтказилди

🌐Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида “Ҳарбийларнинг оилаларини тадбиркорликка йўналтириш иқтисодий муваффақият пойдевори” мавзусида онлайн ўқув семинари ташкил этилди.

👥Тадбирда Мудофаа вазирлиги хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Зулфия Мансурова, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Озода Парпибоева, вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси раиси Шоҳиста Мадиярова, Тошкент ҳарбий округининг ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Одина Одиловалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

👩🏻‍💻Онлайн тарзида ташкил этилган тадбир мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлиб, тадбиркорликка оид кўплаб саволларга жавоб берилди, дея хабар беради Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
ЖССТ раҳбари коронавирус қачон буткул таслим бўлишини айтди.

Коронавирус инфекциясининг ўлим муддати эълон қилинди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесусга кўра, глобал эпидемия икки йилдан кейин ёки ундан барвақтроқ тугаши мумкин.

«Биз уни тўхтатиш учун етарли билим ва технологияга суянамиз», – деган ЖССТ раҳбари.

👉 @parkent_hokimiyati
⚡️ТЕЗКОР ХАБАР

❗️7 сентябрдан яшил ҳудудларда тажриба тариқасида мактаблар очилади;

‼️14 сентябрдан барча ҳудудлардаги мактаблар очилади;

▪️Мактаблар очилгач, ўқувчилар "Синф режими" тартибида ўқишади. Яъни хонама-хона кўчиб юрмайди;

▪️Барча ҳудудий вилоят ҳокимликлари томонидан 10 сентябрга қадар барча мактаблар антисептик ва бошқа керакли воситалар билан таъминланади;

▪️Барча ўқитувчилар коронавирусга тест топширади, кейинроқ вирусга қарши вакцина қилинади;

▪️Барча мактабларда изоляция хоналари ташкил қилинади;

❗️Эслатиб ўтамиз, мактабларнинг қачон очилиши ҳақида Республика махсус комиссияси ҳам, Халқ таълими вазирлиги ҳам расман ахборот бергани йўқ.

👉 @parkent_hokimiyati
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида аҳоли орасида яна 158 киши коронавирусдан зарарланди

📍84
нафари — Тошкент вилоятида,

📍45 нафари Тошкент шаҳрида,

📍12 нафари — Самарқанд вилоятида,

📍10 нафари Бухоро вилоятида,

📍4 нафари Жиззах вилоятида,

📍3 нафари — Қашқадарё вилоятида.

📈 Жами беморлар — 39 506 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Президент Шавкат Мирзиёев Уругвай мустақиллиги куни муносабати билан Президент Луис Альберто Лакалье Поуга табрик йўллади.

Президент Шавкат Мирзиёев направил поздравление Президенту Уругвая Луису Альберто Лакалье Поу в связи с Днем независимости страны.

#Mirziyoyev #qutlov #Urugvay

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият:

⚡️Умумий зарарланганлар сони 23 812 221 (+ 226 198)
⚡️Соғайганлар 16 362 337 (+ 277 779)
⚡️Вафот этганлар 817 016 (+ 4 489)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 5 915 630 (+ 41 484)
2. 🇧🇷 Бразилия 3 627 217 (+ 21 434)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон 3 167 323 (+ 60 975)
4. 🇷🇺 Россия 961 493 (+ 4 744)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка 611 450 (+ 1 677)
6. 🇵🇪 Перу 600 438 (+ 6 112)
7. 🇲🇽 Мексика 563 705 (+ 3 541)
8. 🇨🇴 Колумбия 551 696 (+ 10 549)
9. 🇪🇸 Испания 420 809 (+ 12 930)
10. 🇨🇱 Чили 399 568 (+ 1 903)

📎 Манба: Worldometers

👉
Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных
23 812 221 (+ 226 198)
⚡️Выздоровевших 16 362 337 (+ 277 779)
⚡️Погибших 817 016 (+ 4 489)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 5 915 630 (+ 41 484)
2. 🇧🇷 Бразилия 3 627 217 (+ 21 434)
3. 🇮🇳 Индия 3 167 323 (+ 60 975)
4. 🇷🇺 Россия 961 493 (+ 4 744)
5. 🇿🇦 Южная Африка 611 450 (+ 1 677)
6. 🇵🇪 Перу 600 438 (+ 6 112)
7. 🇲🇽 Мексика 563 705 (+ 3 541)
8. 🇨🇴 Колумбия 551 696 (+ 10 549)
9. 🇪🇸 Испания 420 809 (+ 12 930)
10. 🇨🇱 Чили 399 568 (+ 1 903)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Паркент
#прокурор_секторида

🏗Паркент тумани 2-сектор ҳудудида яшовчи эҳтиёжманд ва уй-жойга эга бўлмаган оилаларни бошпана билан таъминлаш мақсадида ўрганишлар олиб борилмоқда. Натижада ўта муҳтож деб топилган О.Мўминова ва унинг оиласи учун прокурор ташаббуси билан ҳомийлар ёрдамида уй қуриб беришга киришилди.

🍇Шунингдек, туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан: узум, помидор, бодринг ва бошқа мева-сабзавотларни экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда ҳамкорларни жалб қилиш борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда туман прокурори, фермер хўжалик раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида учрашувлар ташкил этмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️ Рухсат этиш хусусиятига эга қатор ҳужжатлар бекор бўлмоқда

“Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бекор қилинади;
👉 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилинади;
👉 17 та лицензия ва 14 та рухсатномалар хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинади;
👉 14 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатлари қарийб 2 бараварга қисқартирилади;
👉 115 та лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилади.

Фармонга кўра, хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолият (ҳаракат) учун расмийлаштирилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиши ўз кучида қолади ва ушбу фаолият (ҳаракат)ни амалга ошириш учун ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилмайди.

🔰 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини сертификатлаш ихтиёрий этиб белгиланади.

👉 қуйидагилар бекор қилинади:

кредит бюролари фаолиятини лицензиялашда камида 10 та тижорат банки билан кредит алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги талаби;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда ушбу фаолият учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти;

• ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда талабгордан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кафолат хатларини олишни талаб қилиш тартиби.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

🚫 Фармонга мувофиқ, ваколатли органлар томонидан қуйидаги ҳаракатларнинг амалга оширилиши тақиқланади:

🔻 лицензиялар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича қарздорлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш;

🔻 лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасида тузиладиган ўзаро шартномаларга алмаштириш;

🔻 лицензия ва рухсат беришга доир талаб ва шартларда назарда тутилмаган ҳақ эвазига бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишга бевосита ёки билвосита мажбурлаш.

2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.

🖥 2021 йил 1 январга қадар лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган “Лицензия” ахборот тизими ишлаб чиқилади.

🔰 Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:

🔹 лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади;

🔹 лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар ҳуқуқбузарлик ўз тасдиғини топганда ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;

🔹 лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Буюк Британия мамлакатимизда статистиканинг ривожланишига техник кўмак кўрсатади

Бош вазир ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров раислигида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот билан видеоконференция шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Молия вазири - Тимур Ишметов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири - Нозим Хусанов, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегалов, шунингдек бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Батафсил

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Рухсат этиш хусусиятига эга қатор ҳужжатлар бекор бўлмоқда

“Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бекор қилинади;
👉 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилинади;
👉 17 та лицензия ва 14 та рухсатномалар хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинади;
👉 14 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатлари қарийб 2 бараварга қисқартирилади;
👉 115 та лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилади.

Фармонга кўра, хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолият (ҳаракат) учун расмийлаштирилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиши ўз кучида қолади ва ушбу фаолият (ҳаракат)ни амалга ошириш учун ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилмайди.

🔰 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини сертификатлаш ихтиёрий этиб белгиланади.

👉 қуйидагилар бекор қилинади:

кредит бюролари фаолиятини лицензиялашда камида 10 та тижорат банки билан кредит алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги талаби;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда ушбу фаолият учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти;

• ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда талабгордан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кафолат хатларини олишни талаб қилиш тартиби.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
СУВ – РОХАТ, ЭҲТИЁТСИЗЛИК ЭСА ФАЛОКАТ

Ёз мавсумида сув хавзалари ахоли учун чўмилиш ва кўнгилочар худуд хисобланади. Эътиборсизлик оқибатида чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ходисаларнинг содир бўлмаслиги, бундай холатларниниг олдини олиш хар биримиздан маъсулият талаб қилади. Сувга чўкканда нафас йўлларини суюқлик (одатда сув) ёки суюқ массалар (балчиқ, лой) билан тўлиши натижасида нафас ва юрак фаолияти қаттиқ бузилади. Бош хавза тубига урилиши бўйин умуртқаларнинг синиб кетиши хавфини туғдиради. Мастлик хам чўкишга сабаб бўлади, маст одам ўзини идора қилолмай, чўмилиш қоидасини бузади.

Чўккан одамга ёрдам бериш унинг ахволига боғлиқ. Агар одам хушидан кетмаган бўлса, уни тинчлантириб, хўл кийимларини ечиш, баданини қуруқ қилиб артиш, бошқа кийим кийдириш керак. Х ушдан кетган, лекин томир ва юраги ураётган бўлса, нашатир спирт хидлаш, кўкрак қафасини сиқиб турган кийимдан бўшатиш, нафасини яхшилаш учун тилидан тез-тез тортиб туриш лозим.
Юқорида қайд этилган барча усуллар чўккан одамни сувдан чиқариб олган захотиёқ то шифокор етиб келгунча бажарилади ёки бемор зудлик билан касалхонага олиб борилади. Касалхонада унга аппаратда суъний нафас бериб, юрак массаж қилинади, дори-дармонлар қўлланилиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатилади.

Дам олувчилар, саёхатчилар, балиқчилар айниқса, сувда чўкканлар қутқариш жамияти аъзолари шифокор келгунча биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини билишлари зарурдир. Бахтсиз ходиса юз бермаслиги учун сувда чўмилиш қоидасига риоя қилиши керак. Болаларни қаровсиз қолдирмаслик, чўмилиш учун ажратилган жойдан наригасузиб ўтмаслик, овқатлангандан кейин 1-2-соат ўтмасдан чўмилмаслик лозим. Спиртли ичимлик ичганда, жисмонан ва рухан чарчаганда чўмилиш мумкин эмас. Офтобда жуда қизиб туриб чўмилиш, нотаниш жойга сувга калла ташлаш нихоятда хавфли.
Туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ёзги чўмилиш мавсуми бошланиши олдидан сувга чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ходисаларни олдини олиш мақсадида худуддан ўтувчи сойлар, каналлар ва анхорларнинг чўмилиш мумкин бўлмаган
жойларига махсус белгилар ўрнатилди, ахоли орасида чўмилиш қоидалари тарғиб қилиб борилмоқда.

А.ҲАСАНОВ,
Паркент тумани ФВДТ ва ФМБ бошлиғи,
сержант
Forwarded from TEZKOR | XABARLAR 24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Агар битта синфда бир вақтнинг ўзида 3 нафар ўқувчида вирус аниқланса, фақат ўша синф карантинга олинади. Мазкур синф онлайн ўқишга ўтказилади.

Дарслар вақти 45 минут бўлиб қолади. Санитария-эпедимиологик хизмати дарсларни 30 минутга қисқартириш таклифини берган.
👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczicOQt9TZLQv5A