Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️«Ўрикзор», Юнусобод ва «Медиапарк» бозори ишчиларида, Наманган ИИБ ходими, Бухорода йўл қурувчисида коронавирус аниқланди

Бугун Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 3 нафар фуқарода — Шайхонтоҳур туманидаги «Медиа Парк» савдо мажмуасининг яна 2 нафар ходимида коронавирус аниқланган.

Кеча, 5 июнь куни қайд этилган касалланиш ҳолатлари эса 68 та бўлиб, улардан 17 нафариаҳоли орасидан аниқланган.

❗️Жумладан, Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида нафақадаги фуқарода, Учтепа туманидаги «Ўрикзор» савдо мажмуасида яна бир дўкон сотувчиси ва унинг 5 нафар оила аъзоси (онаси, икки нафар қизи, ўғли ва жияни)да коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

🌀 Айнан «Ўрикзор» савдо мажмуасида ўтган май ойи давомида юк ташувчи бўлиб ишлаган, сўнгра доимий яшаш манзили Қашқадарё вилояти Чироқчи туманига қайтган фуқаро ва унинг 3 нафар оила аъзоси (2 нафар акаси ва қизи)да ҳам ушбу касаллик аниқланди.

📍Тошкент вилояти инфекция аниқланган фуқароларнинг 1 нафари — Оққўрғон туманидан бўлиб, ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган. Яна бир ҳолат эса Қибрай туманида яшовчи фуқарода қайд этилган. У Юнусобод бозорида зираворлар савдоси билан шуғулланиб келган.

🦠 Бундан ташқари, Наманган вилояти Ички ишлар ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон туманида йўл қурилиш идораси ходими (тана ҳарорати кўтарилган ва шифокор маслаҳати асосида таҳлил топширган)да ҳам коронавирус тасдиқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Тошкент, Хоразм ва Наманганда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+42) — 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4064 нафарни ташкил этмоқда.

📈 Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари — Сирдарё вилоятида бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 2 нафар Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари — Наманган вилояти, 3 нафари — Тошкент шаҳрида ва яна 3 нафари — Хоразм вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️«Битта самолётда 200 та сайёҳ келса, уларнинг жами 3000 АҚШ доллари миқдоридаги харажатини тўлаб берамиз»

— Биз катта тайёргарлик кўряпмиз. Халқаро авиарейслар яқин орада очилади, — деди Бош вазир ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Кун.уз мухбири Илёс Сафаров билан суҳбатда:

«Мана, Япония, Европанинг айрим мамлакатлари халқаро рейсларни йўлга қўйди. Туркия ҳам очилиш арафасида.

8 июндан автобуслар ҳам йўловчи ташишни бошлайди. Бошқа турдаги жамоат транспортлари ҳам яқин орада йўлга тушади.

✈️
Биз Ўзбекистонга келадиган ҳар бир сайёҳга 15 АҚШ долларидан тўлаб берадиган бўлдик. Бу шундай бўладики, битта самолётда ўртача 200 нафар сайёҳ келадиган бўлса, уларнинг жами 3000 АҚШ доллари миқдоридаги харажатини тўлаб беряпмиз. Меҳмонхоналарда харажатларнинг 10 фоизини, йил охиригача эса транспорт харажатларининг 30 фоизини ҳам қоплаб берамиз, яъни давлат томонидан субсидия берилади».

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18+

📹 Коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволига бир қаранг... Ўзингизни асрамасангиз, Сиз ҳам шу ҳолга тушишингиз мумкин.

Хулоса қилинг!

〰️〰️〰️〰️〰️

18+

📹 Посмотрите на состояние пациентов заражённых коронавирусом. Люди, не соблюдающие меры предосторожности, могут оказаться в таком же положении.

Делайте выводы!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
▪️Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Шу йилнинг 27 май куни пойтахтлик фуқаро автоҳалокатга учраб, тез тиббий ёрдам машинасида бош мия ёпиқ жароҳати дастлабки ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинади.

🦠 Ўша пайтда унда тана ҳарорати юқорилиги ва коронавирус аломатлари кўрингани сабабли таҳлил олинади. Текширув натижасида 70 ёшли (эркак) беморда «Covid-19» инфекцияси тасдиқланади.

Сўнг у Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

💉 У аввалдан бош мия ўсмаси, юрак ишемик ва гипертония касаллиги, гепатит, пневмония, сурункали юрак, буйрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор мия шиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Кун мавзуси

📈 2020 йил 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4064 (+42) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 2 нафар Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари Наманган вилояти, 3 нафари Тошкент шаҳрида ва яна 3 нафари эса Хоразм вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

🕺🏾 Соғайганлар 3247 нафар.

💉 Даволанаётганлар 801 нафар

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университетида бўлди.
Шавкат Мирзиёев университет ректори ва кореялик ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Ўқув дастури ва мазмуни, ёшларнинг фанларни ўзлаштириши билан қизиқди.
Мутасаддиларга Жанубий Корея университетларидаги ўқув дастурлари ва соатларини ўрганиб, мамлакатимиз олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш, талабаларни амалиётга максимал йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Глава государства посетил Узбекско-Корейский международный университет в Фергане.
Шавкат Мирзиёев побеседовал с ректором университета и корейскими преподавателями, поинтересовался учебной программой и содержанием обучения, успеваемостью студентов.
Должностным лицам даны указания пересмотреть систему высшего образования нашей страны, изучив учебные программы южнокорейских университетов, максимально ориентировать студентов на практическую работу.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #universitet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жанубий Корея университетлари тажрибаси ўрганилади

Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университетида бўлгани хабар берилган эди. Мазкур таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Бу ерда ўқитиш тўлов-контракт асосида илғор ўқув режалари ва дастурлари бўйича ўзбек, корейс ва инглиз тилларида олиб борилади.

🏢 Университет 4000 талабани қабул қилиш имкониятига эга. Тугаётган ўқув йилида биринчи курсда 720 нафар йигит-қиз таълим олди. Корея Республикасидан 11 нафар тажрибали педагог жалб қилинган бўлиб, келгусида 43 нафарга етади.

💵 Жорий йилда мазкур халқаро таълим даргоҳи учун янги бино қурилди. Бунинг учун 10 миллион доллардан зиёд хорижий инвестиция жалб этилган.

⚠️ Мутасаддиларга Жанубий Корея университетларидаги ўқув дастурлари ва соатларини ўрганиб, мамлакатимиз олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш, талабаларни амалиётга максимал йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига амалий сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил рабочую поездку в Ферганскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Светлана Ортиқова сайёр қабул ўтказди

Ҳудудларда аҳолини давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш мақсадида Бош прокурор ўринбосари С.Ортиқова 4-6 июнь кунлари Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида сайёр қабул ўтказди, дейилади Бош прокуратуранинг телеграмдаги расмий каналида.

🤝 Сайёр қабулда жами 85 нафар фуқароларнинг мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида қаноатлантирилди, қолган мурожаатлар бўйича ўрганиб, ҳал этиш учун мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди ва назоратга олинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🏫 Президент ташрифи доирасида Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

Марказ очилиш тадбирида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожантириш вазири Ш. Содиқов иштирок этди.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

🏫 В ходе визита Президента прошло открытие Учебного центра цифровых технологий в Маргилане.

В открытии центра принял участие Министр по развитию информационных технологий и коммуникаций Ш.Садиков.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Times.uz
❗️Тўрт ҳудудда — аҳоли ва хориждан келган фуқаролар орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+30) — 6 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4094 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 19 нафари — Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролари орасида, 4 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 3 нафари — Самарқанд вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, яна 3 нафари — Андижон вилоятида (1 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари — Қирғизистон Республикасидан чегара пост орқали келган), 1 нафари эса — Қашқадарё вилоятида ишловчи қозоғистонлик фуқарода аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Адҳам Икромов, Савдо-саноат палатаси раиси: - Эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг рўйҳатини шакллантиришда Хитой тажрибасини ўрганилган.
Мазкур тажрибадан келиб чиқиб одамларни иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимини яратиб бериш, ўқитиш ва уй-жойини таъмирлаш давлат дастури шакллантирилган.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from Times.uz
❗️Тошкентда бир кечада 87 кишида коронавирус аниқланди

⚡️
7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 4181 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида қайд этилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️«Четдан олиб келинаётганларнинг ҳаммасига потенциал хавф манбайи сифатида қарашимиз керак»

❗️Ҳар бир рейсдан баъзида 80 тагача ёки ундан ҳам кўп одамларда коронавирус аниқланяпти.

Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Кун.уз мухбирига берган интервьюсида маълум қилди:

Биз аниқ биламизки, хориждан уюшган ҳолда олиб келинаётган аҳоли қатламимиз эпидемик нохуш ҳудуддан келяпти. Улар йўл-йўлакай касалликка чалинганлар билан рўбарў келган бўлиши мумкин, учрашган бўлиши мумкин, ёки битта жойда бир муддат бўлган бўлиши мумкин.

🔎 Шундай экан, биз бу одамларнинг ҳаммасига потенциал хавф манбайи сифатида қарашимиз керак бўлади. Ҳозирги олиб келинаётган рейсларимизда, баъзи бир рейсни ўзидан 70дан 80гача ёки ундан ҳам кўп одамларда касаллик борлиги аниқланяпти. Шунинг учун биз уларни карантин зонада ушлаб, тўлиқ ишонч ҳосил қилиб, унда кейин аҳоли орасига қўшиб юборадиган бўлсак, тўғри бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️Тошкентда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл фарзандли бўлди, чақалоқда инфекция аниқланмади

Жигар етишмовчилиги билан хасталанган аёл 19 май куни Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинган ва карантинга олинган эди.

🦠 Сўнгги 2 ҳафта давомида оёғида шишлар, нафас сиқиши, ҳансираш, бурун битиши, томоқ қичишиши, таъм ва ҳид билиш сезгиларининг йўқолиши, тери сарғайиши бошланган.

🧪 Бешариқлик 21 ёшли ушбу аёлда коронавирус аниқланган. Сўнг у пойтахтимиздаги 3-сонли туғруқ мажмуасига олиб келинган.

👶🏻 Кеча бошланган туғруқ жараёни 7 соат давом этиб, аёл ўғил фарзандли бўлди. Чақалоқдан коронавирусга олинган таҳлил натижалари унда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қандай ҳолларда фуқаро бедарак йўқолган деб топилади?

Агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида 1 йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин.

Йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш мумкин бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган тақдирда эса — кейинги йилнинг 1 январидан бошланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Халқаро ислом академиясига кириш учун дастлабки имтиҳондан ўтиш тартиби жорий этилади

"Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори (358-сон, 05.06.2020 й.) қабул қилинди.

♻️ Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академияси бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар учун дастлабки имтиҳондан ўтиш тартиби жорий этилади. Бунда, дастлабки имтиҳон натижаларига кўра абитуриентларни кириш имтиҳонларининг кейинги босқичларига (касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синовлари) ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.

📋 Қарор билан Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Низомга мувофиқ, Академияга қабул давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари асосида амалга оширилади.

🔰 Академияга ўқишга қабул қилиш қуйидаги босқичларда ўтказилади:

дастлабки имтиҳон;

касбий (ижодий) имтиҳон ва кириш тест синовлари.

Дастлабки имтиҳон ҳар йили Академиянинг қабул комиссияси белгилайдиган муддатларда ўтказилади.

Имтиҳонни ўтказиш жадвали имтиҳондан камида 10 кун аввал Академиянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

📹 Ҳужжатларни қабул қилиш, абитуриентлар билан суҳбатлашиш, дастлабки имтиҳонни топшириш жараёни видео ва аудио воситалар ёрдамида ёзиб олинади.

📝 Дастлабки имтиҳон ёзма шаклда ўтказилади. Имтиҳон учун ажратилган вақт, шу жумладан ташкилий қисм ва ишларни топшириш вақти 3 соатни ташкил этади.

❗️Дастлабки имтиҳонни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.

Имтиҳон ўтказилгандан кейин 2 кун давомида натижалари эълон қилинади.

📌 Дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга кириш тест синовларини Академияга ўқишга кириш учун белгиланган тартибда топширишга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot