Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#jarayon

⚡️⚡️⚡️Kambag’allikdan farovonlik sari


📌 Parkent tumani 3-sektor hamda O'zbekiston Respublikasi Hisob palatasi vakillari “O'choq” MFYdagi kambag’al oilalarni o’rgandi.

📌Unda - kambag’al oila a’zolarini to’liq tibbiy ko’rikdan o’tkazish, aniqlangan kasalliklarni da’volash bosqichlari, farzandlarni maktabgacha ta’limga jalb etish, tomorqadan samarali foydalanish, ishsizlikka barham berish, aholi daromadini oshirish yo’nalishlarida qilinishi lozim bo’lgan ishlar belgilab olindi.

Mazkur o'rganish jarayonida Parkent tumani 3-sektor hamda O'zbekiston Respublikasi Hisob palatasi vakillari tomonidan xonadon bekalariga tikuv mashinalari berildi.

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фермерлар каналларни бетонлашга ҳисса қўшмоқда.

@rezonans24
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз деҳқон ва фермерлари, соҳа мутахассисларининг касб байрами нишонланди

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантаналарда Тошкент вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Хуршид Қорабоев, туманимиз сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этди.

Дилшод ота тўйхонасида ташкил этилаётган тадбирга туманимиздаги бир гуруҳ деҳқон ва фермер эгалари, соҳа мутахассислари таклиф этилди.

Туманимизнинг деҳқон ва фермер эгалари, соҳа мутахассислари ҳамда фахрийларига ҳокимликнинг эсдалик совғалари топширилди.

Байрамда санъаткорларнинг куй-қўшиқлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
⚡️⚡️⚡️ Туманимизнинг инфратузилмаси табиий манзараларига мос тарзда ривожлантирилади

Шу кунларда туманимизда кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, туман марказидан Кумушкон ҳудудига олиб борувчи катта йўл бўйидан ўтувчи “Паркентсой”нинг чекка қисми тартибга келтирилмоқда.

Бу жараёнларда Сой маҳалласининг “Паркентсой” бўйида жойлашган кабобхоналар эгаларининг розилиги билан бузилмоқда.

Чунки, режага кўра туманимиз инфратузилмасини янада яхшилаш орқали қишлоқ хўжалиги, гастро, этно ва агротуризм лойиҳалари ишга туширилади.

Узум ва яна бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий ишлаб чиқаришга қаратилган бир қатор йўналишлар ривожлантирилади.

Шу мақсадда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлари доирасида туризмни ривожлантириш учун янги имкониятлар очилади.

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website