Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2023

⚡️⚡️⚡️ "Ўзим муносиб кўрган номзодга овоз бердим" сайловчи

Айни пайтда "Обжувоз" маҳалласидаги 470-сайлов участкасида тумандошларимиз овоз беришмоқда.

Сайловчи Аспариддин Ҳолдоров ҳам ўзи муносиб кўрган номзодга овоз берди.

👉 @PARKENT_TONGI
#Сайлов_2023

⚡️⚡️⚡️ Паркент туман аҳолиси сайловда фаол иштирок этмоқда

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Паркент тумани фуқаролари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Тумандаги 57 та сайлов участкасида сайловчилар учун барча қулайликлар яратилган бўлиб, фуқаролар ўзи муносиб кўрган номзодга эмин-эркин овоз бермоқда.

Паркент туманида жами сайловчилар сони 110 минг 889 нафарни ташкил этади. Соат 13:00 ҳолатига кўра 80 минг 168 нафар фуқаро, яъни 72,3 фоиз сайловчи овоз бериб бўлди.

👉 @PARKENT_TONGI
Forwarded from PISMIQ.uz
#сайлов_2023

⭕️Тошкент вилоятида сайлов жараёнлари қизғин давом этяпти

📍Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси навбатдаги брифинг ўтказилди. Унда округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ва комиссия аъзолари ахборот берди.

✔️Қайд этилганидек, бугун соат 8.00 да 10-Тошкент вилояти округи ҳудудидаги 968 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари бошланди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 810 минг 281 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 9 минг 136 нафари илк бор сайловда иштирок этаётган ёшлардир.

➡️Ҳозиргача округ ҳудудидаги участкаларда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 53 фоиздан ортиғи ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланди. Жойларда сайловчилар учун барча шарт-шароит яратилган. Айрим сабабларга кўра участкага кела олмайдиган фуқаролар учун овоз бериш уларнинг истагига кўра, яшаб турган жойида ташкил этилмоқда.

👉Айни чоғда сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнларини сиёсий партиялар ваколатли вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, халқаро кузатувчилар кузатиб бормоқда. Шу пайтгача округ комиссиясига сайловга оид қонунчилик бузилиши юзасидан мурожаат келиб тушмади.

☄️Жараёнда, айниқса, кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бор фуқароларга алоҳида эътибор қаратилган. Улар учун Брайль алифбоси асосида махсус трафаретлар чиқарилиб, жойлардаги сайлов участкаларига тарқатилган. Ногиронлиги бўлган фуқароларга яшаб турган жойларида овоз бериш учун шароитлар яратилиб берилган ва уларга кўчма қутилар олиб борилмоқда.

🗓Сайлов участкаларида овоз бериш давом этмоқда.

10-Тошкент вилояти
округ сайлов комиссияси матбуот маркази.

👉каналга уланиш👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2023

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик сайловчилар овоз бериш жараёни ҳақида фикрларини билдиришди

Паркент туманида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қизғин давом этмоқда.

Ўз келажагига бефарқ бўлмаган  фуқаролар сайловда кўтаринки кайфиятда овоз бериш жараёни ҳақида фикрларини билдиришди.

👉 @PARKENT_TONGI
#Сайлов_2023

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик ҳожилар Саудия Арабистонида Президент сайловида қатнашди

Паркентлик сайловчилар Ҳаж сафари вақтида Саудия Арабистони Макка шаҳридаги "Рошидия" меҳмонхонасида туриб Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этди.

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2023

⚡️⚡️⚡️ "Келажагим учун овоз бердим" — ёш сайловчи

Паркент тумани ёшлари ҳам сайловда фаол иштирок этди. Жумладан, "Боғбон" маҳалласидаги ёшлардан бири Моҳичеҳра Мақсудбоева сайловда биринчи марта иштирок этди.

У ўзи маъқул кўрган номзодга 483-сайлов участкасида овоз берди.

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2023

⚡️⚡️⚡️ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари Паркент туманидаги сайлов участкалари фаолияти билан яқиндан танишди

✔️ Бугун Паркент туманида ўтаётган сайлов жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида турли давлат, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар келди.

✔️ Улар орасида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчиларини ҳам учратдик.

✔️ Жумладан, ушбу нуфузли ташкилотнинг вакилларидан van Peski Caecila Johanna ҳамда Cassola Arnold “Қайилма” маҳалласидаги 484-сайлов участка комиссияси фаолияти билан яқиндан танишди.

📝 “Паркент тонги” газетасининг журналистлари улардан интервью олди.

💬–  Ўзбекистонга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти 200 нафар кузатувчиси келган, – дейди халқаро кузатувчилар. – Ўзбекистон бўйича сайлов жараёнларини 100 та жамоага бўлиниб кузатиб юрибмиз. Бизнинг жамоа Нидерландия ва Италия фуқароси ҳисобланади. Паркент туманидаги сайлов жараёнлари билан яқиндан танишдик. Кузатишларимизда эътиборимизни тортган жиҳат бу аҳолининг кенг қатлами сайловга келяпти. Ёшлар, ўрта ёшлилар, кексалар, ҳатто касаллар ҳам келиб овоз беряпти. Бизга энг ёққан томони шу бўлдики, ногиронлиги бор шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратиб қўйилибди. Айниқса, имконияти чекланганлар учун брайл алифбосида сайлов бюллетенлари тайёрлаб қўйилган экан. Умуман, Ўзбекистондаги сайлов жараёнларида яратилган қулайликларни юртимизда ҳам жорий этишга тавсияларимизни берамиз.

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM