Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Foto_lavha
#sessiya

⚡️⚡️⚡️Xalq deputatlari Parkent tuman Kengashining oltmishinchi sessiyasi bo'lib o'tdi

👉
BATAFSIL

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
⚡️⚡️⚡️2023 yil uchun dam olish kunlari belgilandi

Prezidentning tegishli farmoniga ko'ra, 2023 yilda quyidagi qo'shimcha dam olish kunlari belgilandi:

Barcha xodimlar uchun (ish haftasining turidan qat'i nazar):

2 yanvar – dushanba;
30 iyun – juma
.

Olti kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun:

3 yanvar – seshanba;
20 mart – dushanba;
22 mart – chorshanba;
24 aprel – dushanba;
1 iyul – shanba;
2 sentabr – shanba;
30 dekabr – shanba.

Besh kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun dam olish kunlari quyidagi tartibda ko'chiriladi:

7 yanvar – shanba kunidan 3 yanvar – seshanba kuniga;
11 mart – shanba kunidan 20 mart – dushanba kuniga;
25 mart – shanba kunidan 22 mart – chorshanba kuniga;
29 aprel – shanba kunidan 24 aprel – dushanba kuniga.

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Янги уйлар фойдаланишга топширилди
#24dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#Rost_hikmatlar

Yolg'izlik halokatga olib keladi. Zero, inson o'ziga kerakli narsalarni faqat jamiyat yordamida qo'lga kiritishi mumkin.

Ibn Sino

Kuningiz xayrli o‘tsin!

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент

Франциянинг Шампани Паркентдами?

⚡️Тошкент вилоятида қизиқарли номдаги қишлоқлар кўплаб топилади. Улардан бири Паркент туманидаги Шампан қишлоғидир.

🔘1944 йилда ташкил этилган бу ҳудудда дастлаб ўзбек, рус ва украин миллат вакиллари яшаган. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, Иккинчи жаҳон урушидан аввал бу қишлоқдагилар сой бўйларидаги бостирмаларда истиқомат қилган. Кейинчалик одамлар учун янги уй-жойлар қурилган.

📌Маълумотларга кўра, 1949-1950 йилларда Шампан қишлоғига Урал, Уралолди ва Россиянинг Татаристон ҳудудларидан қрим-татарлар кўчиб келган. Уруш тугайдиган йиллари бу ерда 35-40 та хонадон бўлган. Ерларни ўзлаштириш ва озиқ-овқат тақчиллигини олдини олиш мақсадида сувли ерларда сабзи, пиёз, картошка экилган.

🍇1947-1948 йилларда Молдавия, Украина, Грузия, Озарбайжондан винобоп (грузин, баян, пино, ракасител, мускат, сояки, чарос) узум навлари қишлоққа келтирилиб, вино етиштириш учун экилган. Шампан номи ҳам шундан келиб чиққан дейилади. 1955 йилда бу қишлоқда энг катта завод қурилган бўлиб, бу ерда йилига 10 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилган.

🍹Қишлоқда 1983-2003 йилларгача узумдан тайёрланган ичимликлар хорижий давлатларга, хусусан, Франция, Россия, Украина ва Болтиқбўйи мамлакатларига экспорт қилинган.

🍾Айни пайтда Италия технологияси асоси ишлаб чиқарилган олий навли винолар хорижга экспорт қилинади. Шампан қишлоғи Паркент туманидаги энг кичик қишлоқлардан бири бўлиб, марказдан 16 чақирим нарида жойлашган.

⚪️Олим ва агроном Акбар Ҳасанов, ТИҚХММИ миллий тадқиқот университети  “Гидромелиоратив ишларини механизациялаш” факультети декани, олим Бегмат Норов, ёшлардан бокс бўйича 3 карра Ўзбекистон чемпиони Озодбек Хурсандов шу қишлоқ фарзандларидир.

🏢Қишлоқ ҳудудида 2 та мактаб, 1 та болалар боғчаси, 1 та стадион, маданият уйи, савдо шохобчалари, бир нечта ошхона фаолият кўрсатмоқда.

Дарҳақиқат, 1997 йили мазкур қишлоқда “Бошқизилсой” ҚФЙ барпо этилиб, унинг таркибига “Новдак”, “Нивеч”, “Санганак”, “Шампан” маҳаллалари кирган. 2014 йилга келиб, қишлоқ фуқаролар йиғини тугатилган ва "Шампан" алоҳида маҳаллага айланган..

🍇Айни пайтда аҳолининг асосий даромади - чорвачилик, боғдорчилик, узумчиликдан.

🔺Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 2183 нафар, 0-30 ёшлилар 1129 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони - 1233 гектар.

Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Равшан Ойхўжаев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Эркин Эгамназаров
🔹Ёшлар етакчиси – Шаҳзод Абдураҳимов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Гулзора Топилова

✍️Нигора ЎРОЛОВА,
"Ёшлар кундалиги" мухбири

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Diqqat_e’lon

⚡️⚡️⚡️Bugun tumanimizdagi “Yoshlar bog‘i”da “Prezident archasi” bayram tadbiri bo‘lib o‘tadi

📌Shu munosabat bilan “Qiziltog‘-Parkent-Yangibozor” avtomobil yo‘lining 56 km.dan 57 km. gacha bo‘lgan oraliqda soat 12:00 dan 15:00 gacha “Prezident archasi” bayram tadbirida jamoat tartibini hamda yo‘l harakati xavfsizligini ta’minlash maqsadida transport vositalari harakati vaqtincha to‘xtatiladi.

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️"Президент арчаси" шодиёналари бошланди


Айни пайтда “Ёшлар боғи”да бўлиб ўтадиган “Президент арчаси” байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Байрам шодиёналарида ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов ҳамда сектор бошлиқлари иштирок этмоқда!

Тантаналар давомида болажонларга туман ҳокимлигининг совғаси топширилади!

👉 @PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️Болажонларга ҳокимликнинг совғалари улашилди

Айни пайтда "Ёшлар боғи"да давом этаётган "Президент арчаси" тантаналарида ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов йиғилганларга байрам тилакларини билдирди.

Шундан сўнг, болажонларга ҳоким ва сектор бошлиқлари байрам совғаларини топширди.

👉 @PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Байрам 5 январгача давом этади


Бугун "Ёшлар боғида" ташкил этилган "Президент арчаси" тантаналари 5 январгача соат 11:00 дан кеч соат 17:00 гача давом этади.

Шу кунлар давомида ўтадиган шодиёналарда болажонларга ҳар куни туман ҳокимлигининг совғалари улашилади.

👉 @PARKENT_TONGI