Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#5_tashabbus_olimpiadasi
#Zukko_kitobxon
#Viloyat_bosqichi

📌5 tashabbus olimpiada oʻyinlarining Zukko Kitobxon koʻrik tanlovining viloyat bosqichi boʻlib oʻtdi.

📌Tanlovda Toshkent viloyatidan 22 ta tumandan vakillar ishtirok etishdi. Shu jumladan Parkent tumani sharafini himoya qilish uchun Samarobod MFY yoshlari ham ishtirok etishdi.

📌Tanlov natijalariga koʻra SAMAROBOD MFY yoshlari 22 ta tumandan faxrli 3 oʻrinni egallashdi. Samarobod MFY yoshlariga keyingi tanlovlarda omad tilab qolamiz.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
Forwarded from PARKENT YOSHLARI | Rasmiy sahifa!🇺🇿 (Billura Shoyuldashova)
Quvonchli yangilik!

#Voleybol_musobaqasi

11.06.2022

"Sportning voleybol turi bo'yicha Ichki ishlar vazirining kubogi" musobaqasining Toshkent viloyati bosqichida Parkent tuman yoshlari faxrli 1-o'rinni egalladi

Respublika bosqichida ham oliy o'rinlarni olish Parkent yoshlariga nasib etsin!


👉https://t.iss.one/parkent_yoshlar
👉https://t.iss.one/parkent_yoshlar_guruhi
👉https://t.iss.one/Yoshlar_ishlari_agentligiPARKENT
#Parkent_tumani
#murojaat

Soliqchi - tadbirkorga koʻmakchi!

Parkent tumani davlat soliq inspeksiyasi boshlig‘i Rovshanbek Ro‘ziboev tadbirkorlar bilan ishlash borasida amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida hisobot berib, tadbirkorlarga murojaat etdi.

👉Murojatni oʻqish

Обуна бўлинг 👉
@parkent_hokimiyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁШЛАР КУНДАЛИГИ

Акбарали Турдиев:
Электротрактор билан 1 гектар ерни 10500 сўм эвазига ҳайдаш мумкин

Ушбу лойиҳа Ўзбекистонлик ёшларнинг ютуқларидан сўзлайди. Мақсадимиз муваффақиятга эришган тенгдошларини кўрганлар ҳам ўзининг бор имкониятларидан фойдаланиб кўплаб ютуқларга эришиш мумкинлигини англашидир. Турли соҳаларда зафар қучган ёшларни топиб улар билан суҳбат олиб боришни давом этамиз.

Лойиҳамизнинг илк қаҳрамони эса ихтирочи. Батафсил суҳбатда томоша қиламиз👇🏻

🎥 https://youtu.be/u4mCi3UDY4E

📍https://uza.uz/posts/380581

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

☑️ Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспортларга уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш, БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

ОТМга ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?

❗️Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

▫️ Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

▫️ халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;

▫️ Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

▫️ “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;

▫️ “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;

▫️ тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;

▫️ Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

▫️ “Ниҳол” мукофоти совриндорлари;

▫️ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);

▫️ тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

▫️ Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;

▫️ чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;

▫️ ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;

▫️ ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари.

🔰Шунингдек:

▫️Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;

▫️мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

▫️эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;

▫️иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;

▫️Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.

Манба👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Final #Sport

Ichki ishlar vaziri kubogi Toshkent viloyati bosqichi yakunlandi — Parkent tumani yoshlar jamoasi 1-oʻrin
(foto video)

Sportning voleybol turi boʻyicha “Ichki ishlar vaziri kubogi” musobaqasining Toshkent viloyati bosqichi final oʻyini gʻoliblari aniqlandi.

Batafsil👉 https://bit.ly/3QezH7z


🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқ назорати видеотасвирга олинади ва солиқ тўловчига тақдим этилади

“Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–758, 11.03.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

☑️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилди.

➡️ Унга кўра, солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳамда солиқ ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳолда юридик шахснинг раҳбари ва якка тартибдаги тадбиркорнинг маъмурий жавобгарликка тортилишига асос бўлади.

📌 Шунингдек, товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоб шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш БҲМнинг 30 баравари (8 млн 100 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун билан Солиқ кодексига солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

➡️ Унга кўра, Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислиги видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланиш воситасида, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса холислар иштирокида амалга оширилади.

❗️ Видеотасвирни ёзиб олиш тўхтовсиз ва изчил равишда олиб борилади. Видеотасвир материалларининг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига ёки унинг вакилига солиқ назоратига оид тадбир тугагач тақдим этилади.

✍️ Қонунчиликда видеоёзув тақиқланган ҳолларда ёки холислар солиқ назоратини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларга мажбурий тартибда жалб этилади.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
⚡️⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДАСИ: НАТИЖАЛАРИМИЗ ҚУВОНАРЛИМИ?

Июнь ойининг биринчи ўн кунлигида Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларида фан олимпиадаларининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Жараёнда Тошкент вилояти ўқувчиларининг бир нафари юқори учталикдан ўрин олди.
Жумладан:

🥈Ангрен шаҳри 14-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ҳожиакбар Баратов инглиз тилидан 2-ўринни эгаллаб, 2 400 000 минг пул мукофоти, Жиззах ҳокимининг уяли телефон совғаси ва Тошкент Амалий фанлар университетига 4 йиллик грант асосида ўқиш ваучер эгасига айланди.

👉 Оққўрғон тумани 6-мактаб ўқувчиси Абдуҳаким Турсунов (математика) 20 млн. сўмлик ваучер;

🔘 Бўка туманидаги 16-мактаб ўқувчиси Самандар Комилов (физика) 20 млн. сўмлик ваучер;;

🔘 Олмалиқ шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби ўқувчиси Озода Эркинова (инглиз тили) 20 млн. сўмлик ваучер;

🔘 Бекобод тумани 42-умумтаълим мактаб ўқувчиси Зарнигор Тўхтамуродова (география) 20 млн. сўмлик ваучер;

🔘 Паркент тумани 48-мактаб ўқувчиси Кумуш Пахриддинова (ўзбек тили) 20 000 000 сўмлик ваучер;

🔘 Паркент тумани 9-умумтаълим мактаб ўқувчиси Ирода Нишонова (она тили ва адабиёти) 80 000 000 сўмлик ваучер;

🔘 Паркент туманидаги 4-мактаб ўқувчиси Акмал Илхомбоев (кимё);

🔘 Оҳангарон шаҳар 2 -ИДУМ ўқувчиси Гўзал Турғунова (биология);

🔘 Ўрта Чирчиқ тумани 72-ИДУМ ўқувчилари Дурдона Тўлқинова, Абдулазиз Мухтаралиев, Дониёр Турғуновлар (информатика) ҳам юқори балл тўплаб, яхши натижа кўрсатишди. Юқоридаги ўқувчилар Тошкент Амалий фанлар университетига, 2 нафари эса Тошкент давлат Фармацевтика институтига ўқишга қабул қилинди.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
Forwarded from Odiljon Tojiyev
Журналистлар ва ички ишлар органлари ходимлари ўртасида юзага келаётган носамимий вазиятлар давомли бўлаётгани хавотирли ҳолатдир. Чунки, ҳар қандай ҳолатда ҳам журналист фаолиятига аралашиш, беписанд муносабатда бўлиш, аввало, маданиятсизлик, қолаверса, қонунларга нисбатан беписандлик.

Халқни ички ишлар органларидан ҳимоя қилиш керак қабилидаги истеҳзоли муносабатлар янграётгани эса тизим имижига жуда катта минус.

Ҳа, бугун ички ишлар идоралари, ходимларнинг муомаласи 10 йиллар аввалгисидан тубдан фарқ қилади. Улар жиноятчиликка қарши курашиш борасида катта натижаларга эришаётганидан, шу юрт фуқароси сифатида, фақат ғурурланаман.

Аммо, очиқлик шароитида ишлашга кўникиш, инсон қадрини топташга ҳар қандай ҳолатда ҳам мутлақо уринмаслик шарт! Тизим катта ва айрим қўрс, нопок ходимларга қарши курашни уларнинг ўзи кўпроқ истаётганини ҳам тушунаман.

Алоҳида таъкидлашни истардимки, тизим ўз обрўсини сақлаш учун давлатнинг фуқоралар олдидаги обрўсига путур етказмаслиги керак.

Резонанс келтириб чиқараётган можароли вазиятларни ўрганиш ва баҳо беришда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамкорлик қилишни таклиф этаман.

#ҚонунБор #НосамимийБўлманг

👉 @odiljon_tojiyev
⚡️⚡️⚡️Haydovchilik guvohnomasini almashtirish va yo‘qolgani o‘rniga yangisini olishda imtihon topshiriladimi?

👉BATAFSIL

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида стандартлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш бошланади.

Шунингдек, бугун давлатимиз раҳбари Америка Қўшма Штатлари Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони Майкл Эрик Куриллани қабул қилади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по повышению эффективности проводимой работы в сфере стандартизации.

Также, сегодня глава государства примет командующего Центрального командования Вооруженных сил Соединенных Штатов Америки Майкла Эрика Куриллу.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳузурида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

“Тараққиёт стратегиямизда экспорт ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича катта маррани белгилаб олганмиз. Бунга ҳамма заминни яратиб бердик.

Ўтган йили GSP+ тизими доирасида 6 минг 200 турдаги маҳсулотларни Европага божсиз экспорт қилиш имконияти яратилди.

Лекин, ўтган бир йил ичида Европа мамлакатларига экспорт қилинадиган маҳсулот турлари 79 тага (жами 643 та), тадбиркорлар сони 102 тага (жами 579 та) кўпайди”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Ўсиш суръати жуда паст экани қайд этилиб, тўсқинлик қилаётган асосий омиллар санаб ўтилди. Булар, жумладан:

- стандарт, сертификация ва лаборатория масалаларига жавоб берадиган давлат идоралари экспортни кўпайтиришни ўзи учун устувор вазифа, деб қарамаяпти;

- стандарт, карантин, ветеринария идоралари ҳамда гигиеник лабораториялар ягона сиёсат юритмасдан, тадбиркорга кўмакчи бўлмаяпти;

- ҳудудларда 150 та замонавий лаборатория ташкил этишга эҳтиёж мавжуд.
Йиғилишда қуритилган мевани экспорт қилиш учун 27 хил турдаги таҳлил қилинадиган лаборатория талаб этилиши, лекин бирорта ҳам бундай лаборатория йўқлиги, тўқимачилик маҳсулотларини Европа бозорига олиб кириш учун зарур бўлган 61 та лаборатория таҳлилининг 16 таси бизда йўлга қўйилмагани танқид қилинди.

Энг муҳими, тадбиркор бу муаммолардан маҳсулотини Европага олиб боргандан кейин хабар топаяпти. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тадбиркорлар билан ишлаш, ўқитиш, мулоқотни йўлга қўймагани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан ушбу идоралар раҳбарлари олдига 20 мингта ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан ишлаб, йил якунига қадар Европага экспорт қилувчи корхоналар сонини 2 мингтага кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Уларга бир ой муддатда қайси стандартни жорий қилиш, қайси лабораторияни янгилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️⚡️ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 546 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 540 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 134 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 379 та (кўриш)
▪️Юқоричирчиқ туманида 1 та (кўриш)
▪️Қуйи Чирчиқ туманида 103 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 47 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 169 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 424 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 216 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 71 та (кўриш)
▪️Ўрта Чирчиқ туманида 105 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 272 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 129 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 77 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#e_auksion_uz

📌Бўш турган биноларни ижарага олинг ва тадбиркорлик қилинг

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok