Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.09K subscribers
21.8K photos
3.07K videos
127 files
10.4K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича халққа мурожаатидан

Из обращения Президента Шавката Мирзиёева к народу по поводу противодействия распространению коронавирусной инфекции

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Коронавирусдан қандай сақланиш мумкин? 7та асосий тавсия

Манба
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Deleted Account
#Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти булими

Вилоятимизнинг барча туман ва шахар Маънавият ва маърифат булинмалари ташаббуси билан "Биз огоҳмиз! Сени енгамиз, коронавирус!" шиори остида тарғибот тадбирлари ташкил этилиб берилган тарғибот воситалари ахоли гавжум жойларга, бозор ва қишлоқ дўконларига тарқатилди.

Барчамиз бирлашайлик халк саломатлиги учун!
Forwarded from Deleted Account
#Биласизми

“Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун инфографикаларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муaссaсaлaри фaолиятини мувофиқлaштириш бош бошқaрмaси бошлиғи Абдували Холиқов иштирокида брифинг ўтказилди.

Талабаларга берилган таътил давомида ўтган йили академ таътил олган, ҳозир ўқишга қайтиши керак бўлган талабалар билан ишлаш қандай бўлади? Ўз вақтида ариза билан мурожаат қилинмади деб ҳисобланмайдими?

❗️Талабаларни ўқишларини давом эттиришлари учун белгиланган муддат 15 июлдан бошланади. Шуни ҳисобга оладиган бўлсак бундай жараёнларда муаммолар бўлмайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муaссaсaлaри фaолиятини мувофиқлaштириш бош бошқaрмaси бошлиғи Абдували Холиқов иштирокида брифинг ўтказилди.

Телевизорда 3 та телеканалда ўқиш жараёнлари йўлга қўйилади дейилганди. Академик лицейлар ўқувчиларига ҳам бўндай дарслар ташкил этилганми?

❗️Республикамиздаги барча академик лицейларининг 1-2 босқич ўқувчиларига хамда умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчиларининг ўқув режаларидан ўрин олган қуйидаги умумтаълим фанларидан “UzReport” ТВ телеканали билан ҳамкорликда жонли эфирда “Теледарс” лойиҳаси йўлга қўйилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Nodir Abduqodirov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Уйда қолинг I Тавсияларга амал қилинг❗️
(сурдотаржима билан)

🔴Қўлларингизни совун билан камида 20 сония давомида ювинг.

🔴Аксирган ёки йўталганингизда оғзингизни, бурнингизни бир марталик қоғоз сочиқ билан тўсиб олинг, қоғоз сочиқ бўлмаса тирсангингиздан фойдаланинг.

🔴Қўлларингиз билан оғзингизни, кўзларингизни ва бурнингизни ушламанг.

🔴Ўзингиз турган хонангизни тез-тез шамолатиб туринг.

🔴Доимий фойдаланагидан буюмингизни ҳар куни тозаланг.

🔴Кўришиш ва қучоқлашиш каби ҳолатлардан тийилинг.

🔴Имун тизими кучли бўлиши учун кўпроқ суюқлик ичиб туринг.

🔴Сизда шамоллаш аломатлари бўлса, кексалар ёки сурункали касаллиги бор одамлар билан мулоқотга киришманг.

🔴Ниқоб тақмасдан ташқарига чиқманг.

🔴Иситма, аксириш, нафас сиқишидан шикоятингиз бўлса, тезда шифокорга мурожаат қилинг.

❗️Унутманг Коронавирус кўрилаётган тадбирлардан кучлироқ эмас.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва "Менинг Юртим" телеканали қўшма лойиҳаси.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Ахборот хизмати
Forwarded from Times.uz
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари Ҳасан Аҳмедов иштирокида брифинг ўтказмоқда.

Брифингдан парча:

❗️Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун Халқ банки қуйидаги тадбирларни амалга оширади:

👉Халқ банки бош офисида штаб ташкил қилинди.

👉Пенсия ва нафақа тўловлари учун Марказий банкдан стерилланган нақд пуллар олинади;

👉Ҳар бир пенсия ва нафақа олувчига бериладиган нақд пуллар стериланган пакетларда тарқатилади;

👉Пенсия ва нафақа пулларини фуқаролар уйларига етказиб бериш учун сайёр кассаларга қўшимча банк ходимлари жалб қилинади;

👉Сайёр кассалар учун қўшимча махсус автомашиналар ажратилди;

👉Барча сайёр кассалар ходимлари ва автомашина ҳайдовчилари тиббий ҳимоя маскаси ва қўлқоп, спиртли антисептик воситалар билан таъминланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Коронавирус касаллиги мавжуд бўлган маййитни дафн этиш тўғрисида

Ҳозирги кунда дунё мусулмон давлатлари тажрибасида маййитни ювиш, кафанлаш ва дафн маросими санитар ходимлар ёрдамида шариатга мувофиқ адо қилинмоқда. Ушбу амалларни бажаришда маййитнинг яқинлари иштирок этаётгани йўқ. Марҳумнинг яқин қариндошлари фақат жаноза ўқишда қатнашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўзаро маслаҳат асосида, карантин ҳолатида маййитни имкон қадар шариатимиз кўрсатмаларига мувофиқ ювиш, кафанлаш ва дафн қилишга ҳаракат қилинади. Бу жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили иштирок этади.

Мазкур амаллар фарзи кифоя маъносидаги ишлар бўлиб, баъзи мусулмонлар амалга оширишса, қолганларидан соқит бўлади.

Демак, коронавирус касаллиги мавжуд бўлган маййитни дафн маросимини фақат яқин қариндошлари вакиллари иштирокида қилиш лозимдир.

Дафн маросимида иштирок этувчилар тиббий кўрсатмаларга амал қилишлари, жумладан, ниқоблар ва қўлқоплардан фойдаланишлари ҳамда маросимдан сўнг карантин талаблари асосида дезинфекция ва шахсий гигиена амалларини бажаришлари лозим.

Таъкидлаш жоизки, жаноза, дафн ва таъзия маросимларини ихчам тарзда ўтказиш баробарида эпидемия ҳамда карантин давридаги талаблар, хусусан, гигиена қоидаларига жиддий амал қилиш лозим бўлади. Шунингдек, махсус комиссия қарори асосида қатъий чекланган таркибда ўтказилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники