Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвонини бериш тўғрисидаги Фармони.
--
Указ Президента Республики Узбекистан о присвоении почетного звания «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси».

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Паркент тумани ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов:

– Паркент туманда "Темир дафтар"даги оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини фуқароларнинг босқичма-босқич бандлиги таъминланиб, даромад манбаи яратишга жуда катта эътибор берилиб борилмоқда.

Шу сабаб, рўйхатга киритилган фуқаролар томонидан “Темир дафтар”дан чиқариш бўйича берган розилик аризаларига кўра Ҳалқ депутатлари Паркент тумани маҳаллий Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Айни асосда жорий йилнинг 21 январ кунга қадар, 3 минг 34 та оила (рўйхатдаги оилаларнинг 98,25 фоизи) “Темир дафтар”дан чиқарилган ва меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг 3 минг 420 нафари (рўйхатдаги оила аъзоларининг 99,3 фоизи) ишга жойлаштирилди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati

@PARKENT_TONGI
⚡️⚡️Аҳолини уй-жой билан таъминлаш – муҳим масала

👉БАТАФСИЛ

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
⚡️Ochiq budjet axborot portali orqali roʻyxatdan oʻtgan holda Tashabbusli budjet jarayonlarida ishtirok etish imkoni kengaytirldi. ⚡️Xurmatli Parkent tuman aholisi ochiq budjet portali orqali o'z takliflaringizni joylab o'z mahallangiz rivojlanishiga o'z…
⚡️⚡️“Бюджет жараёнида Паркент тумани фуқароларнинг фаол иштироки”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан аввал хабар берганимиздек, Шу йилнинг 13 августидан 2 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб-сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган таклифларга овоз бериш жараёни ўтказилиб, овоз бериш якунларига энг кўп овоз тўплаган таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилган эди.
Жумладан Паркент тумани “Бўрсилиқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Коммуна” 2-тор кўчасини 800 метр қисмини асфальт қилиш бўйича киритилган таклиф 981 та овоз тўплаб, ушбу кўчани асфальт қилиш учун 336 миллион сўм маблағ ажратилган эди.

Ушбу таклиф бўйича асфальт қилиш ишлари 2021 йил 2 декабр куни бошланиб, 2021 йил 11 декабр куни якунланди. Ушбу кўчаларни асфальт қилиш орқали “Бўрсилиқ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг йиллар давомида қийнаб келаётган муаммо ўз ечимини топди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#сайёҳлик

https://youtu.be/3P2zfgxKi_Y

Бир манзилда тўрт фаслнинг латофати

Паркент туманидаги Кумушкон сайёҳлик маркази ўзининг сўлим табиати, мусаффо ҳавоси каби кўплаб хислатлари билан йилнинг тўрт фаслида ҳам сайёҳлар учун севимли маскандир.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ерда ҳаммасидан гастрономик туризм яхши ривожланган.

🎥Батафсил мазкур лавҳада👈

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
"Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди

Ҳужжатга кўра, 1 мартдан бошлаб:

компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади;

ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация (пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида) тўлови жорий этилади;

ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Паркент тонги янгича 1-сони.pdf
7.6 MB
👆📰👆📰👆📰👆
Газетани электрон тарзда ӯқиш учун ушбу ҳаволани босинг!

"Паркент тонги" газетасининг 2022 йил 28 январь 1-сонида ўқинг:

👉 Ҳокимнинг дардлари

👉 Волейболчи устозлар

👉 "Тур, онаси, кетдик уйга!"

👉 Маҳаллада тиббий кўрик

👉 Тоғ бағридаги корхона

👉 Учинчи секторда иш қизғин

👉 Кўнглинг тоза – ҳудудинг тоза!

👉 Мустаҳкам ишонч кўприги

👉 "Авторейд" тадбирлари "маҳаллабай" тизимида

👉 Янги штамм янги даврми?

👉 Отамни сўрайман,
(Ота ва ўғилнинг қисқа бир ибратли ҳикояси), Тугамаган буғдой (Таржималар)


Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий ҳаётидаги янгиликлар, шифокорларнинг маслаҳатлари ҳамда Хайриддин Султоновнинг "Бир оқшом эртаги" номли ҳикоясини ўқийсиз.

Мароқли мутолаа тилаймиз!

"Паркент тонги" газетасини уйингизда, оила даврасида ӯқиш учун обуна бўлишни унутманг!

Бизни телеграм каналимизда кузатиб боринг!
👇👇👇👇👇
@PARKENT_TONGI
#Паркент_тумани
#Жараён
#ободлик

📊Айни кунларда Паркент туманининг бир қанча маҳалла фуқаролари йиғини ички йўлларни шағаллаштириш, текислаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🟢Бугун айнан шу маҳаллалардан бири Кунгай МФЙда туман ҳокимлиги, туман йўллардан фойдаланиш корхонаси, Ободонлаштириш, Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида маҳалла ички йўлларида шағаллаштириш ҳамда шебен, клинец каби қурилиш махсулотлари орқали текислаш ишлари олиб борилмоқда.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#Паркент_тумани
#Жараён
#Ободлик

🔹Бугунги кунда "Обод қишлоқ" дастури доирасида Паркент туманнинг барча ҳудудларида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

🔹Туманнинг "Қизилсой" ҳамда "Оқтепа" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди ҳам кун сайин янгича қиёфа касб этмоқда. Аҳолини кўп йиллардан буён ўйлантириб келадиган муаммолар аста-секин ўз ечимини топмоқда. Бу эса халқни рози қилиш йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатларнинг ёрқин далилидир.

Обуна бўлинг 👉
@parkent_hokimiyati
Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 43-ўринда қайд этилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 35 271,3 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 % га кўпайди.

Мос равишда аёллар сони 346,6 минг кишига ёки 2,0 % га, эркаклар сони эса 365,7 минг кишига ёки 2,1 % га кўпайган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра 2021 йил 1 – январь ҳолатига ер юзидаги жами аҳоли сони 7 875 млн. кишини ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 43-ўринда қайд этилган.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati