Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Сайлов_2021

Бугун Паркент туманида туман ҳокимлига катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла тизими ходимларининг вазифалари тўғрисида семинар ўтказилди.

Семинарни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг масъул ҳодими, Турон фанлари академияси академиги Йўлдошева Гулнора Дехкановна олиб борди.

🔰 Семинарда Тошкент Вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошқармаси ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Мирхамидова Рахима ҳамда Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Махсудова иштирок этишди. Гулнора Дехкановна бўлим ходимлари барча маҳалла фуқаролар йиғини раисларига сайлов олди бажарилиши керак бўлган вазифалар ҳамда, аҳолининг сайловдаги иштирокини таъмилаш тўғрисида барча керакли топшириқ ва тушунчаларни берди.Семинар қизғин тарзда ўтди.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–714-сон, 14.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган кўшимчаларга кўра, айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи солиқ режими киритилди.

🔰 Алоҳида ҳудудлар қуйидагилардан иборат:
● Фарғона вилоятининг Сўх тумани;
● Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи;
● Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2 кўчаси.

🔰 Айрим ҳудудларда солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

● фойда ва даромад солиғи бўйича – 1 фоиз;
● тадбиркорлар учун ҳар чоракда 25 минг сўм;
● ижтимоий солиқ бўйича:
● юридик шахслар учун – 1 фоиз;
● якка тартибдаги тадбиркорлар учун – йилига БҲМнинг камида 1 баравари;
● айланмадан олинадиган солиқ бўйича – 1 фоиз (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).

🖥 Давлат органлари солиқ солиш объектларига оид маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Дайжест

❗️15 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Нурафшон шаҳри.
От устида спорт: завқ ва шиддат синови

*Чиноз тумани. Маҳалла ва мутасаддилар юзма юз учрашувда

*Қуйи Чирчиқ тумани. Туман ёшлари келажак учун овоз беради

*Олмалиқ шаҳри. Aвф этилганлар ижтимоий ҳимояга олинди

*Пискент тумани. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида нуфузли спорт мусобақаси

*Чирчиқ шаҳри. "Ёшлар дафтари"дан имкониятлар сари

*Юқори Чирчиқ тумани. Сайлов жараёнларига тайёргарлик қандай?

*Паркент тумани. Халқ ва жамият ҳаётидаги тарихий ҳодиса

*Тошкент тумани. Пенсия ва нафақаларни маҳалла тайинламайди

*Оққўрғон тумани. Фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари малака оширади

*Янгийўл шаҳри. Таълим ва маънавият узлуксиз жараён

*Қибрай тумани. "Табассум" аҳолисига равон йўл топширилди

*Янгийўл тумани. Яхшилик оламни асрайди

*Ўрта Чирчиқ тумани. Маҳаллани ривожлантириш дастури муҳокама қилинди

*Бўстонлиқ тумани. Янги мактабгача таълим муассасалари болажонлар ихтиёрида

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from SOG'LOM HAYOT ️️
Нима учун вакцина олганларда касаллик енгил ўтади?

💉 Вакцина олганда организм вирусга қарши" уруш"га тайёргарлик кўради ва махсус антитаначалар ҳамда лимфоцит ҳужайраларни тайёрлайди.

🔶 Антитаначалар ва лимфоцитлар вирусга тўқнаш келган заҳоти уни йўқ қилади.

Шунинг учун эмланган инсонларда касаллик енгил ўтади ёки улар умуман касалланмайди.

💊 @SoglomHayot 💊
Forwarded from SENATOR
35-сон Паркент тонги .pdf
3.9 MB
👆👆👆 Газетани электрон нусхасини кўриш учун шу ерни босинг

"Паркент тонги" газетасининг 2021 йил 16 сентябрь 35-сонида ўқинг:

👉 Очиқ, ошкора шаффоф сайлов руҳи

👉 Ҳар бир мурожаат инсон тақдирига дахлдор

👉 Оқ олтин мавсуми


Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиздаги сайлов участкалари ва комиссия аъзолари ҳақида маълумотларга эга бўласиз.

Мароқли мутолаа тилаймиз!

@Gazetaparkent

Вакцина олишга бефарқ бўлманг!
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озода Нурсаидова Инсон қадри ҳақида қўшиқ куйлабди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 37 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 37 дней.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 36 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 36 дней.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter

👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati
⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистонлик 15 ёшли ўсмир Apple дастурларида хато борлигини аниқлади

🔰Гап шундаки, хаккерлар Appleнинг бепул ўқув материаллари йиғиладиган йирик iTunes- U каталогига кириб, фойдаланувчи маълумотларини олишлари мумкин эди. Буни айни дамда оиласи билан Нью Жерсида истиқомат қилаётган Ғиёс Умаров Appleга маълум қилди ва хатони тўғирлаш лозимлиги юзасидан дастурлаш тилида кодларни ёзиб юборди.

▪️Компания мутасаддилари буни тан олиб, Apple янгиланган иловага Ғиёснинг исмини ёзиб, унга ўз миннатдорчилигини билдирди.

©Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари (собиқ матбуот котиби) Фурқат Маҳмудхўжаев Янгиҳаёт туманининг "Дўстлик" маҳалласида аҳлат йиғиш пунктини обод қилган фуқаро билан суҳбат қилди

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик” таҳлил маркази ташкил этилди

Коррупцияга қарши курашишда очиқлик ва шаффофлик, ҳисобдорлик ва ҳалоллик механизмларини такомиллаштириш ва ривожлантиришда иштирок этиш, шунингдек давлат органлари ва тадбиркорлар фаолиятининг шаффофлиги, ҳисобдорлиги, ҳалоллиги ва ҳаққонийлигини таъминлашда жамоатчилик назоратини жорий этиш мақсадида “Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик” таҳлил маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масалаларида таҳлил ва тадқиқотлар олиб борадиган ушбу нодавлат нотижорат ташкилот ўз фаолиятини ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик тамойиллари асосида олиб боради.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди

Батафсил 👉 https://bit.ly/3tOdsdY

👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Sevimli" телеканали паралимпиадачиларимиз ҳақида таъсирли ижтимоий ролик тайёрлабди

Имконияти чекланган бўлса-да, ҳаётда муваффақиятга эришган юртдошларимиз ҳаёти ҳақида "Sevimli" телеканали туркум видеороликлар тайёрлашни йўлга қўйибди.

Ижтимоий роликлар "Матонат мактабида тобланганлар" мавзусида бўлиб, бу йил Токиодан 19 та медаль билан Ўзбекистонга қайтган матонатли спортчиларимиз ҳақида.

Масалан, Токиода 2 та медаль олган Нурхон Қурбонова ҳақидаги ролик ҳам таъсирли чиқибди.

Қолган ижтимоий роликларни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин👇

1 видео / 2 видео / 3 видео / 4 видео
Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади

“Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (574-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасасида Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади.

🔰 Электрон порталда, жумладан:
👉 ички бозорни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси доимий баҳоланади;
👉 хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида онлайн режимда кооперация алоқалари йўлга қўйилиб, электрон савдолар ташкил этилади.

🖥 Электрон портал 2021 йил 1 октябрдан 1 декабргача “тест режими”да ишлайди ва 2022 йил 1 январдан тўлиқ ишга туширилади.

Қарорга кўра, “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали ажратилган давлат мулки ҳисобланган ер участкалари ва бино-иншоотлар қиймати тадбиркорлар томонидан, истисно тариқасида, савдо ўтказилган санадан бошлаб бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий қилинади.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati