Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “Қизилсойда чўмилган аёл самосуд қилинди”, “Новдак қишлоғидан ўтган оқар сувда дам олувчилар томонидан ташланган ахлатлар атроф-муҳит ва қишлоқ аҳолиси фойдаланаётган ичимлик сувига зарар етказяпти” сарлавҳалари билан видеороликлар тарқалди.
Унга кўра, Паркент тумани, Невич маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро М.М. (аёл) маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Бошқизилсой сойида чўмилаётган 1987 йилда туғилган фуқаро Д.Г. (аёл)ни ёнига бориб, бу сувдан истеъмол қилишларини айтган ва у билан жанжаллашиб, Д.Г.нинг эгнида бўлган кийимларини зўрлик билан ечиб ташлаган. Уни уриб-тепиб тан жароҳати етказган.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда Бошқизилсой ҳудудидан оқиб ўтувчи тоза ичимлик суви дам олувчилар томонидан ифлослантирилаётганлиги хусусида эълон видеоролик қилинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Паркент тумани ҳокимлигида туман ҳокимлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими, туман сув хўжалиги бўлими мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди ҳамда Новдак қишлоғидаги муаммога сабаб бўлаётган ҳудуд ўрганилди.
Айни кунларда Бошқизилсойдаги аҳоли истеъмолидаги сув, деб аталган сойда Новдак ҳамда қўшни Сўқоқ қишлоқлари, Красногорск шаҳарчаси йигитлари ва болалари чўмилаётганликларига, мазкур ҳудудда аҳоли чорва молларининг бемалол сой кечиб юрганлиги ва боқилаётганлигига гувоҳ бўлдик.
Айтиш жоизки, Бошқизилсойдаги "Коинот фазо" хусусий корхонасига қарашли дам олиш уйи дарвозаси ҳамда дам олиш уйи ҳудудига туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Паркент тумани ҳокими, Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 31 майдаги 10-сонли буйруғига асосан "Чўмилиш таъқиқланади" огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилган. Аммо мазкур буйруқ ижроси дам олиш уйи мутасаддилари томонидан бажарилмаган.
Шунингдек, Бошқизилсой ҳудудида ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари дам олувчилар сони ортгандан ортади. Ташриф буюрувчиларнинг эса ушбу қишлоқдаги «Коинот фазо» хусусий корхонасига қарашли дам олиш уйи дарвозасидан ўтишларига имконият яратиб берилаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ хулосасига кўра, Паркент тумани ҳокимининг “Паркент тумани ҳудудидаги очиқ ва ёпиқ сув хавзалари, анҳорларда санитария-гигиена қоидалари ҳамда хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинди. Фармойишга кўра эндиликда мазкур ҳудудда тегишли соҳа мутасаддилари томонидан назорат кучайтирилади. "Чўмилиш таъқиқланади" огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиб, маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни Бошқизилсой сойининг чўмилиш хавзасига “Коинот Фазо” МЧЖ ҳудуди орқали киритиш таъқиқланади.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
ПАРКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИ "БУЛОҚБОШИ"ДА

Паркент тумани ҳокими Шохрух Шоахмедов туманнинг «Булоқбоши» маҳалласи фаоллари, аҳоли билан учрашди.

📝 Учрашувда фуқаролар томонидан симёғочларни янгисига алмаштириш, маҳаллага ичимлик сув келтириш, ички кўчаларни асфальт қилиш ҳамда таъмирлаш, йўл чеккалрига лоток ётқазиш сингари мавжуд муаммолар ҳамда таклифлар эшитилди, муҳокама қилинди ҳамда тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Муаммоларни бартараф этиш режага киритилди.

✍️ Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бугун Паркент туманининг Заркент қишлоғидаги 1-сектор штабида туман ҳокими Шохрух Шоахмедов участка сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва комиссия аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда ҳудуддаги участка сайлов комиссияларининг таркиби тасдиқлангани таъкидланди.

📝 Шунингдек, йиғилишда комиссия жойлашган бинони жиҳозлаш, комиссия фаолиятини йўлга қўйиш ва аъзолар ўртасида вазифалар тақсимотини белгилаб олиш, сайловчилар рўйхатини янгилаб бориш, аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб бориш, сайлов куни амалга ошириладиган вазифалар ва бошқа масалалар юзасидан тавсиялар берилди.

✍️ Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
⛅️ Вилоятда об-ҳаво: 30 июль

☁️Тошкент вилоятида
 ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Дайжест

❗️29 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
Обод қишлоқларга равон йўллардан борилади

*Пискент тумани. Барча шодлик сенга бўлсин, болажон!

*Бекобод шаҳри. Биринчи сектор штабида нима гаплар?

*Юқори Чирчиқ тумани. "Ёшлар дафтари"дан янги имкониятлар сари

*Янгийўл тумани. Одамлар дарди маҳаллани "яёв кезганда" кўринади

*Ўрта Чирчиқ тумани. Оилавий боғчалар яна биттага кўпайди

*Ангрен шаҳари. Ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули: муаммо ва ечимлар

*Бўстонлиқ тумани. Ободлик ва озодалик бор жойда барака бўлади

*Чирчиқ шаҳри. Уй-жой учун субсидиялар: кимга, қачон, қандай?

*Паркент тумани. Муҳим сиёсий жараёнга пухта ҳозирлик

*Қибрай тумани. Халқ таълими ходимларининг ақлли қарори

*Янгийўл шаҳри. "Обод маҳалла"лар чирой очмоқда

*Бекобод тумани. Суд залидан: 4 маҳкум муддатидан аввал озод этилди

*Тошкент тумани. “Тезкор штаб” муаммолар ечимини тезлатади...ми?

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#ҳамкорлик #сотрудничество #cooperation

UZ: Корея Республикасидан 15,5 миллион долларлик грант. Бу маблағ вилоятимизда нодир металлургияни ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади

👉Батафсил

RU: Республика Корея выделит грант в размере $ 15,5 млн
Эти средства будут направлены на развитие редкой металлургии в нашем регионе

👉Подробно

EN: Republic of Korea provides a grant of $ 15.5 million
These funds will be used to develop rare metallurgy in our region

👉More info

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

Бугун, 30 июль — Халқлар дўстлиги куни

⚡️Президентимиз ташаббуси билан жамиятимизда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида юртимизда 30 июль "Халқлар дўстлиги куни" деб белгиланди.

📌Бутун диёримизда, хусусан, кўп миллатли вилоятимизда қарор топган ўзаро меҳр-оқибат муҳити, турли миллатларнинг қадрият ва анъаналарини ривожлантиришлари учун яратилган шарт-шароитлар шу азиз тупроқни Ватан тутган турли миллат ва элат вакилларини ғоят хушнуд қилмоқда.

🤝Бугунги кун шукуҳи, юртимиздаги миллатлараро тинчлик-тотувлик барчамизга муборак бўлсин!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#қотиллик

Қибрай туманида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ва хонадоннинг ёлланма ишчиси ўлдириб кетилди

2021 йил 29 июль куни Қибрай туманида яшаган А.Е., М.А., М.Е., А.Е. ва уларнинг хонадонида ёлланма ишчи бўлиб ишлаган К.Қ.лар вахшийларча ўлдирилган.

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Қабул

⚡️ Паркент туманининг Қорақалпоқ қишлоғи, “Марказий” маҳалласида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зиёдбек Йўлдошев бошчилигида сектор раҳбарлари фуқароларни қабул қилиб, муаммо ва масалалар ўрганиб чиқилди.

Карантин қоидалари асосида ўтказилган қабулга 26 нафар фуқаро ёзилиб, мурожаатларини билдиришди. Фуқароларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди ҳамда муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилотлар мутасаддиларига топширилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш учун тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан назоратга олинди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хорижда

Бирлашган Араб Амирликларида дронлар ёрдамида ёмғир ёғдиришмоқда.

Осмонга лазер нури билан ишлайдиган дронларни учириб булутларга отишади ва электр энергияси билан тўлдиришади. Ҳаво электрлаштирилади, сув томчилари бир жойга тўпланади, каттароқ бўлади ва ёмғир шаклида ерга туша бошлайди.

Июнь ойида технология туфайли +50 °C иссиқлигига қарамасдан, Бирлашган Араб Амирликларининг бир қатор ҳудудларида ёмғир ёғди.

Оғир иқлим шароитлари қишлоқ хўжалигини бошқаришни қийинлаштиради. Амирликлар озиқ-овқатнинг 80% дан кўпроғини импорт қилишлари керак.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Forwarded from Ҳамза Жумаев
Шуҳратга беланган "БелАЗ"чи

— Алло, ассалому алайкум, Азизбек, "БелАЗ" ҳайдовчиси сизмисиз?
— Ассалому алайкум, ҳа, менман. Нима хизмат ака?
— Сизга Президентимиз номларидан бир нарса бериб юборишди. Шуни топширишим керак, қаерда кўриша оламиз? Мен Олмалиққа киряпман...
— Ростданми? Зўр-ку! Биринчи светофордан ўтишингиз билан тўхтаб тураман. Оқ "Малибу"да...

...Куни кеча Президентимиз ҳамсуҳбат бўлган Азиз Юсуповни бугун бутун республика таниди. Ижтимоий тармоқда бу ҳолат турли муҳокамаларга сабаб ҳам бўлди.

👉Давомини бу ерда ўқинг

👉Каналга аъзо бўлиш

Telegram
| Twitter | Facebook