Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.14K subscribers
21.5K photos
3.03K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#хабарингиз_борми? #А_вы_знаете? #Do_you_know?

UZ: Тошкент вилоятининг 8 минг гектарга яқин ҳудуди пойтахт таркибига ўтказилди

👉Батафсил

RU: Около 8 тысяч гектаров территории Ташкентской области перешли столице

👉Подробно

EN: Nearly 8 thousand hectares of the territory of the Tashkent region passed to the capital

👉More info

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарқатинг
Муздай сув ичманг, чўмилиб кондиционер тагида ётманг.

Кўплаб беморлар муздай сув ичгани, кондиционер тагида ухлаб қолгани учун ўзини яхши ҳис қилмаган, кейин тест топширса коронавирус аниқланган. Ҳатто уйидан ҳеч қаёққа чиқмаган одам муздек сув ичиши туфайли коронавирусга чалинган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Токио_2020
#Ғалаба

Токио-2020: Турсуной Раҳимова Олимпиадада ғалабага эришган илк ўзбек аёл боксчиси сифатида тарихга кирди

Пискент фарзанди Турсуной Раҳимова — Олимпиадада ғалаба қозонган биринчи ўзбек аёл боксчиси сифатида тарихга кирди.

51 кг вазнли боксчи қизимиз Турсуной Раҳимова польшалик рақибасига қарши жанг қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди!

📸Турсуной Раҳимова жангларидан лавҳаларни томоша қилинг👆

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Tokio_2020

Яна бир вакилимизнинг ишончли ғалабаси

👉Таэквондочи Улуғбек Рашитов уч карра жаҳон чемпионини мағлубиятга учратди!

⚡️68 кг вазнда олимпиадада иштирок этаётган Улуғбек Рашитов чорак финал учун беллашувда кореялик Ли Де Хунга қарши даянга чиқиб, 21:19 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўлланма олди.

📌Чорак финалда у эронлик спортчига қарши рингга чиқади.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат хизматлари кўрсатилишида тўловлар бўйича имтиёзга эга шахсларни реал вақт режимида аниқлаш тизими жорий этилади

Фармонга кўра, 2021 йил 1 октябргача:

🔹“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда “ТМЭК” ахборот тизимлари ЯИДХП билан интеграция қилинади;

🔹 давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишида тўловлар бўйича имтиёзга эга бўлган шахсларни реал вақт режимида аниқлаш ва тўлов миқдорини автоматик тарзда белгилаш тизими жорий этилади.

🏢 Шунингдек, Давлат хизматлари агентлиги ҳузуридаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази негизида Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази ташкил этилди.

🚖 Фармонга кўра, 2022 йил 1 январгача “автомобиль тарихи” маълумотларини (давлат рўйхатидан ўтказилган санаси, юрган масофаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги, йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар ҳақида) автомототранспортларга берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали шартномавий асосда давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали аниқлаш давлат хизмати йўлга қўйилади.

❗️2021 йил 1 декабргача коммунал тармоқлардаги барча рақамлар (газ, электр, иссиқ сув, ичимлик суви, канализация, чиқинди) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамига боғланиши таъминланади ҳамда бу орқали ҳар бир шахсга “ягона мижоз” тамойили асосида уникал рақамдан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар

UZ: Илк олтин медал муборак!

⚡️Таэквондочи Улуғбек Рашитов финалда ғалаба қозонди! Ўзбекистонда Токио Олимпиадасининг илк олтин медали!

Ғалаба муборак!
Олға, Ўзбекистон!


RU: Поздравляем с первой золотой медалью!

⚡️В финале победил таэквондист Улугбек Рашитов! У Узбекистана первая золотая медаль Токийской Олимпиады!

Поздравляем с победой!
Вперед, Узбекистан!‌‌


EN: Congratulations on the first gold medal!

⚡️Taekwondo fighter Ulugbek Rashitov won in the final! Uzbekistan has the first gold medal of the Tokyo Olympics!

Congratulations on victory!
Go forward, Uzbekistan! ‌‌


👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти: янги формат, янги ташаббус ва ечимлар майдони

Открытый диалог Президента с предпринимателями: новый формат для новых инициатив и решений


Telegram:
t.iss.one/uzchamber ёки @taklif_bot телеграм боти;

Veb-sayt: www.chamber.uz;

E-mail: [email protected].
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитовга олтин медаль топширилди

Таэквондонинг -68 вазн тоифаси бўйича совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Улуғбек Рашитов шарафига Ўзбекистон байроғи баланд кўтарилди ҳамда Ватанимиз мадҳияси янгради.👇

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Саёҳат

Паркент туманида "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да рўйхатга киритилган хотин-қизлар учун қадимий ва кўҳна Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига саёҳат уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун яна бир гуруҳ ушбу дафтарларга киритилган хотин-қизлар учун гўзал ва бетакрор Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

🕌 Дастлаб саёҳатчилар буюк саркарда Амир Темур ҳамда Бибихоним мақбараларини зиёрат қилишди. Регистон майдонининг беқиёс гўзаллигидан мафтун бўлишди. Сўнгра мустақиллигимиз асосчиси, Биринчи Президентимиз қўним топган масканда бўлишиб, уларнинг ҳақларига дуо қилишди.

🏘 Бир сўз билан айтганда, саёҳатчиларнинг биринчи куни таассуротларга бой бўлди. Самарқандга оқшом оралаганда саёҳатчилар "Bek", "Regal Palase" меҳмонхоналарига ҳордиқ чиқариш учун ташриф буюришди.

📌 Яратилган шарт-шароитлар учун саёҳатчилар мутасаддилардан миннатдор бўлишди. Саёҳат эртага давом этади.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
ПАРКЕНТ ТУМАНИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!

Паркент тумани Санитария-Эпидемиология Осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига Covid-19 га тест (анализ) топширмоқчи бўлган фуқаролар маълумотлар аниқ бўлиши учун ўзлари билан шахсини тасдиқловчи паспортларини олиб келишлари сўралади.

Қабул ҳар куни соат 8-00 дан 15-30 гача.

Манзил: Паркент тумани, "Булоқбоши" маҳалласи, А.Навоий кўчаси, 72-уй.

Телефонлар: 94 944--18-76, 94 419-21-78.

Паркент тумани Санитария-Эпидемиология Осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#билдириш

ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ, ПАРКЕНТ ВА БЎСТОНЛИҚ ТУМАНЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

⚠️2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида ”Ўзбекистон” газ тақсимлаш шаҳобчасидан таъминланувчи Юқори Чирчиқ тумани тасарруфидаги ўрта ва юқори босимли ерости газ қувурларини мустаҳкамлик ва зичлик даражасини синаш ишлари олиб борилади.

🔥Шу муносабат билан Юқори Чирчиқ туманида 28230 та аҳоли хонадонларида, 535 та улгуржи ва 35 та ижтимоий соҳа объектларида, Паркент туманида 156 та аҳоли хонадонлари ва 1 та улгуржи истеъмолчларда, Бўстонлиқ туманида 6920 та аҳоли хонадони ва 67 та улгуржи истеъмолчиларда 26 июль куни соат 08:00 дан 29 июль куни соат 18:00 қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

🤝“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва улгуржи газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124 995 нафарни ташкил этмоқда

Кеча юртимизда 705 нафар кишида коронавирус, 482 нафар кишида пневмония аинқланди.
2021 йил 25 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124 995 (+705) нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

71 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

21 нафари Андижон вилоятида,

18 нафари Бухоро вилоятида,

73 нафари Жиззах вилоятида,

43 нафари Қашқадарё вилоятида,

13 нафари Навоий вилоятида,

35 нафари Наманган вилоятида,

69 нафари Самарқанд вилоятида,

26 нафари Сирдарё вилоятида,

59 нафари Сурхондарё вилоятида,

64 нафари Фарғона вилоятида,

37 нафари Хоразм вилоятида,

80 нафари Тошкент вилоятида,

96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 482 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 97 нафар,

Жиззах вилоятида 119 нафар,

Қашқадарё вилоятида 29 нафар,

Навоий вилоятида 17 нафар,

Наманган вилоятида 18 нафар,

Самарқанд вилоятида 183 нафар,

Сурхондарё вилоятида 141 нафар,

Фарғона вилоятида 68 нафар,

Хоразм вилоятида 22 нафар,

Тошкент вилоятида 59 нафар,

Тошкент шаҳрида 58 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 119449 (+811) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 839 нафарни ташкил қилди.

ЎзА

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈