Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Кўмак

ЁШЛАР МАМНУН БЎЛИШДИ

Паркент тумани ҳокимлигида туманда ташкил этилган ёшлар жамғармаси ҳисобидан 75 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилганларга яқиндан кўмак кўрсатилди.

📌 Жумладан, 46 нафарига инкубатор, 29 нафарига эса тикув машинаси топширилди.

⚡️Паркент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан мазкур хайрли ишни амалга оширилишида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгашларининг саъй-ҳаракатлари алоҳида бўлди.

✍️ Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
⚡️Ўзбекистонда 6 миллиондан ортиқ киши вакцина қабул қилди, режа — 21 миллион нафар

Айни дақиқаларда АОКАда «COVID-19»га қарши вакциналарнинг аҳоли саломатлигига таъсирига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Анжуманда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 21 миллион фуқарони эмлаш режалаштирилган.

«Биз шу кунга қадар 1 миллион 34 минг кишини тўлиқ эмлаб бўлдик. Вакцина қабул қилган инсонларнинг жами сони эса 6 миллион нафардан ошди (бу рақам ичида бир, икки ва уч марта вакцина олганлар бор).

Ўзбекистонда бугунги кунда 4,1 мингта эмлаш пунктлари фаолият кўрсатяпти. Афсуски, биз бир кунда битта пукнтда 19 кишинигина эмлаяпмиз холос. Аслида эса имкониятимиз кунига 70 одамни эмлашга етади», — дея таъкидлади Отабеков.

Расмий хабарлар | Медиабанк
❗️«Коронавирусга эмланганлар касалликни енгил ўтказади, реанимацияга тушмайди, ўлим ҳолати кузатилмайди», — мутахассис

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Илгор технологиялар маркази биотехнология лаборатория мудири Дилбар Далимова вакцина бўйича муҳим маълумотларни тақдим этди.

«Кўпчилик вакцина олган бўлса ҳам коронавирусга чалинанаётгани ва вакцина ёрдам бермаётгани ҳақида айтишмоқда.

❗️Аслида бу нотўғри.

Вакцина албатта ёрдам беради. Қачонки вакцинани тўлиқ, барча дозасини олса, касалликка қарши иммунитет пайдо бўлади ва касалликни енгиш жуда осон бўлади.

Албатта, эмланди, дегани бу — умуман касал бўлмайди, дегани эмас. Вакцина олган киши коронавирусни енгил ўтказади, касаллик оғир оқибатларга олиб келмайди, реанимацияга тушмайди, ўлим ҳолати кузатилмайди. Энг асосийси шу.

🦠 Коронавируснинг янги штаммларига нисбатан самарадорлик даражаси ҳам ўрганилди. Албатта, янги штаммларга унинг таъсири камаяди. Бошқа вакциналар самарадорлиги 10-15 фоизга камайган бўлса, Ўзбекистон-Хитой ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг самарадорлиги бор-йўғи 1,2 фоизга камайди. Бу дегани — вакцина бошқа штаммларга нисбатан ҳам ишлайди, дегани», — дея таъкидлади мутахассис.

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, олимлар ҳамда вакцинага қарши мутахассислар йиғилиб, эмлашнинг ижобий ва салбий хусусиятлари муҳокама қилинганми? Вакцинага қаршилар фикри ўрганилганми?

Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

«Бу масалани муҳокама қилиш жуда муҳим. Ушбу фикрни тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда буни ўйлаб кўрамиз.

Умуман олганда, бизда олимлардан иборат ишчи гуруҳ мавжуд бўлиб, ҳар бир масалани атрофлича муҳокама қиламиз. Ҳар бир эмлаш турлари муҳокамалардан ўтган.

Қарама-қарши фикрдаги инсонлар билан ҳам бу масалани муҳокама қилишга тайёрмиз. Бу фойдадан холи бўлмайди».

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ASTROZENECA ва СПУТНИК каби векторли вакциналар рекомбинант вакциналардан нимаси билан фарқланади? Нега рекомбинант вакциналар самараси пастроқ, деб ҳисобланади?

Дилбар Далимова, Илгор технологиялар маркази биотехнология лаборатория мудири:

Рекомбинант вакциналар энг самарали вакцина ҳисобланади. Чунки рекомбинантлар оқсил олишнинг замонавий технологияси бўлиб, бошқа вакциналардан, жумладан, ASTROZENECA ва СПУТНИК дан фарқли ўлароқ, уларда вирус таначаларидан фойдаланилмайди. Ушбу вакцинада синтезланган оқсилдан фойдаланилади ва у организмга юборилганда жавобан антитаначалар ишлаб чиқарилади.

Эркин Мусабаев, Республика Вирусолгия ИТИ директори:

Агар ножўя таъсирлари борасида баҳолайдиган бўлсак, рекомбинант энг самарали вакцина ҳисобланади, чунки унда ножўя таъсир кўрсатувчи вектор мавжуд эмас.

Бошқа вакциналар билан таққослаганда технологиясига кўра рекомбинант энг тоза вакцина.

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жуда катта машаққатлар билан вакцинани олиб келяпмиз" - Президент халқимизни огоҳликка, бефарқ бўлмасликка ва фаолроқ эмланишга чақирди

"Мы привозим вакцину с большим трудом" - Президент призвал наш народ проявить осторожность, сопричастность и активнее прививаться

Facebook|Instagram|Twitter
Вилоятда об-ҳаво: 24 июль

Эртага Тошкент вилоятида
ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 37—42 даража иссиқ бўлади.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Бугун, 24 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун

Давлатимиз раҳбари 64 ёшни қаршиламоқда

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZg
Шавкат Мирзиёев: Раҳбарлар ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини ҳал қилишга ажратади

Айни пайтда Президент раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

- Биринчи галда, одамларимизни мурожаат қилишга энг кўп мажбур қилаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни маҳалланинг ўзида бартараф этиш асосий вазифа бўлиши керак, - деди Президент. - Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини ҳал қилишга ажратади.

Кўпчилик вилоят ҳокимларининг қабул куни ҳар ойнинг тўртинчи шанбаси, яъни бир ойда бир марта қилиб белгиланган. Эртадан бошлаб, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида фуқароларнинг кунлик қабули йўлга қўйилиши шарт.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZg
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан муборакбод этиб, биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Президентлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, уларни янги аниқ лойиҳалар ва амалий дастурлар билан бойитиш муҳим эканини таъкидладилар.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
Президент Казахстана тепло поздравил лидера нашей страны с днем рождения и искренне пожелал благополучия и процветания братскому узбекскому народу.
Главы государств отметили важность дальнейшего наращивания многопланового сотрудничества и укрепления отношений стратегического партнерства Узбекистана
и Казахстана, наполнения их новыми конкретными проектами и программами практического взаимодействия.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
💉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари жойлашуви ҳақида қуйидаги ҳудудлар кесимидаги рўйхат орқали маълумот олишингиз мумкин.

📃 Маълумот Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Элбоши давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва кенг кўламли ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президент Узбекистана провел телефонный разговор с Первым Президентом Казахстана.
В начале беседы Елбасы сердечно поздравил главу нашего государства с днем рождения, искренне пожелав мира, благополучия и прогресса братскому народу Узбекистана.
Обсуждены актуальные вопросы дальнейшего развития узбекско-казахстанских отношений стратегического партнерства и полномасштабного сотрудничества.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий табриклаб, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Президентлар минтақа давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида тўхталдилар.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Туркменистана.
Лидер Туркменистана тепло поздравил главу нашего государства с днем рождения, выразив искренние пожелания мира и процветания братскому народу Узбекистана.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего расширения отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства. Президенты отдельно остановились на вопросах подготовки Консультативной встречи глав государств региона.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Президент Садир Жапаров давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан дилдан табриклаб, биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этди.
Икки томонлама кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликка доир долзарб масалалар муҳокама қилинди, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Кыргызстана провели телефонный разговор.
Президент Садыр Жапаров сердечно поздравил лидера нашей страны с днем рождения, выразив искренние пожелания благополучия и процветания братскому народу Узбекистана.
Обсуждены актуальные вопросы двусторонней повестки и регионального взаимодействия, рассмотрен график предстоящих мероприятий.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида Россия Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд айёми билан дилдан муборакбод этиб, Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.
Ўзбекистон-Россия стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Президенты Узбекистана и России провели телефонный разговор.
В начале беседы Президент России сердечно поздравил главу нашего государства с днем рождения, искренне пожелав мира, благополучия и дальнейшего процветания народу Узбекистана.
Рассмотрены актуальные вопросы узбекско-российских отношений стратегического сотрудничества и союзничества. Обсужден график мероприятий на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Россия Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.
Валентина Матвиенко давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, кўп миллатли Ўзбекистон халқининг фаровонлиги ва равнақи йўлидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана провел телефонный разговор с Председателем Совета Федерации России Валентиной Матвиенко.
Валентина Матвиенко сердечно поздравила главу нашего государства с днем его рождения, искренне пожелав доброго здоровья, благополучия и успехов в деятельности на благо и процветание многонационального народа Узбекистана.
Были рассмотрены вопросы дальнейшего развития и укрепления узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тенгқурига_ибрат
#Паркент

Видеолавҳада паркентлик Бобур Мирзо эришган ютуқлари ортидаги мувафаққиятсизликлари ҳақида сўзлайди.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот қилдилар.
Туркия етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Реджепом Тайипом Эрдоганом.
Лидер Турции сердечно поздравил главу нашего государства с днем рождения, выразив искренние пожелания крепкого здоровья и больших успехов, а также благополучия и процветания многонациональному народу Узбекистана.
Состоялся обстоятельный обмен мнениями по актуальным вопросам двусторонней повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from PARKENT YOSHLARI 7/24 (Botir Shog'ulomov)
#MEN_VAKSINA_OLDIM_SIZCHI?

Ёшлар ишлари агентлиги Паркент туман бўлим бошлиғи Мирқўзиев Нодирбек хамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Паркент туман Кенгаши раиси Каримов Бахром туман ёшларини соғлигига бефарқ бўлмасликка чақиради.
Ёшлар ташкилотининг вакиллари бу ишда намуна бўлмоқдалар.
Сўнги кунларда мамлакатимизда дунё бўйлаб эпидимологик вазият мураккаблашиб бораётганлиги, коронавирус кассалигининг турли штаммлари ривожланиб касалланиш холатлари кескин ошиб кетди. Ўз соғлигингиз ва яқинларингиз соғлигини асранг!
👇👇👇
@parkent_yoshlar_24