Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Жаҳон_спорти

МАЙК ТАЙСОННИНГ НАВБАТДАГИ ЖАНГИ ҚАЧОН БЎЛИБ ЎТИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Оғир вазн тоифасида собиқ мутлоқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон бу йилнинг кузида рингга қайтади. Бу ҳақда боксчининг мураббийи Рафаэл Кордейро маълум қилди, деб хабар беради Sports.kz.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида «Темир Майкл» рингдаги яна бир афсонавий шахс - кичик Рой Жонсга қарши кўргазмали жанг ўтказган эди. Ўшанда жанг дуранг билан якунланган.

«Биз машғулотларни давом эттирмоқдамиз. У – машғулотларни тўхтатмайдиган кучли спортчи. Ўйлашимча, учрашув сентябрь ойида бўлиб ўтади. Рақиби ким бўлишини билмайман.

Бунинг устида унинг Legends Only League компанияси ишлайди, телеҳуқуқлар бўйича музокара олиб боради ва жадвални ишлаб чиқади», - деди Кордейро.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифи доирасида Душанбедан Хўжандга келди.
Олий мартабали меҳмонни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Икки мамлакат байроқлари билан безатилган аэропорт ва кўчаларда жамоатчилик вакиллари Президентимизни катта хурсандчилик билан кутиб олди.
Икки мамлакат етакчилари қисқа учрашув ўтказиб, биргаликда Хўжанд яқинидаги "Арбоб" маданият саройига йўл олдилар.

Во второй день своего официального визита в Таджикистан Президент Шавкат Мирзиёев прибыл из Душанбе в Худжанд.
Здесь высокого гостя встретил Президент Таджикистана Эмомали Рахмон. В аэропорту и на улицах города, украшенных флагами двух стран, Президента нашей страны также радостно встречали многочисленные представители общественности.
Лидеры провели короткую встречу и вместе направились во Дворец культуры "Арбоб" вблизи Худжанда.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #Xujand

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ВАКЦИНА ОЛМАГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ СИМ-КАРТАЛАРИ БЛОКЛАНАДИ

Покистоннинг энг кўп аҳоли яшайдиган вилояти Панжобда коронавирусга қарши эмлашдан бош тортган фуқароларнинг СИМ-карталари блокланади, дея хабар берди The Express Tribune нашри.
Мазкур қарор вилоят соғлиқни сақлаш вазири Ясмин Рашид бошчилигидаги йиғилишда қабул қилинган.

Вазирнинг сўзларига кўра, вилоятда коронавирус тарқалишини олдини олиш учун барча ресурслардан фойдаланиш керак.

Ҳокимият органларига одамларни тезроқ вакцинация қилишга ундаш учун қатор чоралар таклиф қилиняпти. Масалан, эмланмаган фуқароларнинг Панжоб ҳудудига кириши тақиқланади, улар парк, ресторан ва савдо марказларига ҳам қўйилмаслиги мумкин.

Таъкидланишича, вилоятда санитария қоидаларига риоя қилиш ва оммавий эмлашлар туфайли COVID-19 билан боғлиқ касалликлар сони сезиларли даражада камайган.

Покистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда 938 минг киши коронавирусга чалинган. Шулардан 873 мингдан ортиғи соғайган, 21 мингдан ортиқ одам эса вафот этган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
ҲАР БИР МУРОЖААТ ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган янгича тизим–маҳаллабай, фуқаробай асосида халқ билан мулоқот қилиш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш, уларнинг ечимини топиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, сайловчилар мурожаатлари мунтазам ўрганилиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда ва ўз ечимини топаётир.

Бугун Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашидаги ЎзМТДП депутатлик гуруҳи раҳбари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Муҳайё Аҳмедова туманнинг “Марказий” МФЙ "Боғистон" кўчаси, 19-уйда яшовчи Умида Ҳайруллаева қўшниси билан келишмовчилиги юзасидан қилган мурожаати ўрганилди. Ушбу мурожаат юзасидан мазкур маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари, участка инспектори билан жойига чиқиб ўрганилди. Маҳалла фуқаролар йиғини ва туман Кенгаши депутати билан фуқаролар келиштирилди. Ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилиб, қўшнилар ўртасида келиб чиққан низога чек қўйилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
📌#CERR Бош илмий ходими Нодира Қурбонбоева Наманган вилоятидаги "ташландиқ" ва зарарланган иссиқхоналар билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

❗️Танқидий мақолаларни шарҳлар экан, эксперт бундай танқидий мақолалар сўз эркинлиги соҳасидаги ислоҳотларнинг натижаси ва ютуғи эканлиги хусусида гапирди. Оммавий ахборот воситалари "тўртинчи ҳокимият" сифатида ўз вазифаларидан фойдаланиб, мамлакатнинг турли ҳудудларида содир бўлаётган воқеалар ҳақида хабар бериб, очиқ-ойдин эълон қилиб бормоқда.

✔️ Ижтимоий тармоқларда мақоланинг эълон қилиниши ва тарқатилиши ортидан Наманган вилояти маҳаллий ҳокимликлари, шунингдек, мутасадди идоралар матбуот хизматларининг ҳам зудлик билан муносабат билдиргани яхши янгилик.

Шу билан бирга муаллифлар вазиятни ўрганмасдан ва нима содир бўлганини охиригача ва тўғри аниқлай олмасдан, Чортоқ туманида табиий ҳодиса (кучли шамол) оқибатларини ислоҳотларнинг "муваффақиятсизлиги" сифатида тақдим этишга ҳаракат қилдилар.

❗️Шунингдек, "Баланд Адир" массивининг аввалги 35 йил давомида ўта қаровсиз, "яроқсиз" ҳолатда бўлганлиги, географик ўрни ва қийин иқлим шароити ҳали ҳам ер, сув таъминоти ва қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда қийинчиликлар туғдираётгани ҳақида тилга олинмаган.

▫️Иссиқхоналар қурилишига 13, 267 млн. сўм маблағ сарфланди

▫️Қурилган 1000 та кичик иссиқхоналар берилган:

▫️520 таси кам таъминланган оилаларга,
▫️303 таси доимий иш жойисиз фуқароларга,
▫️112 таси ишсиз ёшлар орасидан,
▫️55 пандемия натижасида ишга чиқа олмаган вақтинча ишсиз фуқаролар,
▫️10 таси ёш оилаларга.

▫️Қулайлик учун бепул автобус хизмати мавжуд
▫️Иссиқхоналарни сув билан таъминлаш учун 6 та қудуқ ўрнатилган
▫️870 та иссиқхонага полиетилен қувурлар ётқизилди
▫️Қуввати 40 минг тонна бўлган сув омбори ишга туширилди.

▫️Наманган вилоят Гидрометеорология бошқармасининг хулосаси шу йилнинг 30 майдан 31 майга ўтар кечаси шамол тезлиги секундига 16 метрга етгани, 2 июнь куни эрталаб шамол секундига 17 метр тезликда кўтарилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
▫️Чортоқ туманида чигитли шамол натижасида иссиқхоналарнинг 30-35 фоизи жиддий зарар кўрган.
▫️Табиий офатнинг оқибатлари ва зарарини бартараф этиш учун 300 дан ортиқ ишчи ёлланди.

❗️Албатта, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигининг айрим соҳаларида ҳали ҳам тизимли муаммолар мавжудлигини инкор этиб бўлмайди.

📌Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг бутун қишлоқ хўжалиги соҳасини ягона, алоҳида ҳолат бўйича баҳолаш хатодир.

❗️Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг улкан саъй-ҳаракатлари ва натижаларини холисона эътироф этиш муҳим аҳамиятга эга.

📈 Сўнгги 5 йилни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида мисли кўрилмаган кенг қамровли ислоҳотлар даври деб аташ мумкин, шу жумладан:
▫️ бозор механизмлари,
▫️️илғор технологиялар,
▫️️кластер тизимига ўтишни амалга ошириш,
▫️институционал асос яратиш.

📈Умуман олганда, 2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 2,1 баробар, аҳоли жон бошига эса 1,9 баробар ошди.
📈Экин ишлаб чиқариш 2 баробарга ошди,
📈чорвачилик маҳсулотлари - 2,3 баробар.

📊2017-2020 йилларда мева - сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш 2,3 баробар ошди. Шу билан бирга, 2020 йилда мева - сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажми 1,485 минг тонна ташкил этди ва қиймати жиҳатидан 1,008 млн. доллар (2017 йилда 645,4 млн. доллар) ошди.

📊2018-2021 йилларда Ўзбекистонда 3117 хўжалик ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида 5,3 минг гектар майдонга эга иссиқхоналар ташкил этилди

📈2020 йилда Ўзбекистонда иссиқхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти 83 млн. доллар (118 минг тонна) га етди.

ўзб: review.uz/oz/vfa
рус:
review.uz/vfa

t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
#семинар

⚡️Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева ва вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳамза Жумаев бошчилигида вилоят туман-шаҳар ҳокимликлари Ахборот хизматлари раҳбарлари билан семинар ўтказилди.

📌 Семинарда Ахборот хизматлари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, истиқболда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатлар таҳлил қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Сўғд вилояти Ғафуров туманидаги “Вахдати миллат” боғига ташриф буюрди.
Давлат раҳбарлари боғда ташкил этилган Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Мева-сабзавотларни ўзаро етказиб бериш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кузатди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана посетили сад «Вахдати миллат» в Гафуровском районе Согдийской области.
Главы государств ознакомились с организованной здесь выставкой сельскохозяйственной продукции Таджикистана. Ответственным лицам двух стран даны указания касательно взаимных поставок плодоовощной продукции.
На этом официальный визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан завершился. Главу нашего государства проводил лидер Таджикистана Эмомали Рахмон.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #kurgazma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter