Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Паркент тумани халқ таълими бўлими “Адолат” газетасининг 2021 йил 5 мартдаги 10-сонида чоп этилган “Келажакка хиёнат лоқайдликдан бошланади” деб номланган мақолага жавобан қуйидагиларни маълум қилади. “Самараобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи мактаб ёшидаги болалар “Наврўз” МФЙда жойлашган 43-умумий ўрта таълим мактаб (қуввати 530 ўринли, ўқувчи сони 735 нафар коэффиценти 1,38), 10-умумий ўрта таълим мактаб (қуввати 1174 ўринли, ўқувчи сони 1000 нафар коэффиценти 0,85), “Бўрсилиқ” МФЙда жойлашган 9-умумий ўрта таълим мактаб (қуввати 450 ўринли, ўқувчи сони 418 нафар коэффиценти 0,9)ларида таълим олмоқда.
Мазкур умумтаълим мактаблари “Самаробод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳолидан кўпи билан 1,8 км узоқликда жойлашган бўлиб, ўқувчилар автомашина серқатнов йўлни кесиб ўтади. Бу ҳудудга мактаб қурилиши бўйича Халқ таълими вазирлигига таклифлар берилган яқин йилларда дастурга киритилиш режалаштирилган.
Бугунги кунда республика миқёсида 2-коэффицентдан юқори бўлган мактаблар дастурга киритилаётганлиги боис “Самаробод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мактаб қурилиши кейинги йилларга сурилган.
Мактаб қурилиши учун ажратилган ер майдонидан самарали фойдаланиш мақсадида 10-умумий ўрта таълим мактаби балансида токзор ташкил этилган.

Паркент тумани ҳалқ таълими бўлими

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
📌Бугун Паркент тумани ҳокими Шохрух Шоахмедовнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида 60 дан зиёд жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди. Аҳоли томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарият қисми ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммолар, ер майдонлари ажратиш, маҳалла ҳудудидаги ижтимоий муаммолар, уй-жой билан таъминлаш тўғрисида бўлди.

📝Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қолган масалаларнинг ижроси юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Паркент
#семинар

🔷Республика Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 19 январь куни ўтказилган “Маънавий ва маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини Тошкент вилоятида таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамкорликда Оққўрғон туманида семинар ташкил этилди.

👉Йиғилиш давомида Тошкент вилоятдаги 22 та шаҳар ва туманларнинг 2021 йил 1-чораги давомида соҳада амалга оширилган ишлар натижаси ва туманлардаги Маънавият ва маърифат бўлинмаларнинг ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, иштирокчилар Оққўрғон тумани "Тарих ва Ўлкашунослик" музейига ташрифи ташкил этилиб, ушбу маскандаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Кун_тарихи

2️⃣7️⃣ МАРТ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР


🏜 1513 йил—Испаниялик сайёҳ Хуан Понcе де Леон Флоридани кашф этган;

📜1793 йил— Екатерина II ўнг қирғоқ Украинани Россия империясига қўшилиши тўғрисида манифест эълон қилган;

🚗 1841 йил — Нью-Йоркда илк буғда ҳаракатланувчи двигател синовдан ўтказилган;

1854 йил — Қрим уруши бошланган, Англия ва Франция Россияга қарши уруш эълон қилган;

🛢 1854 йил — АҚШда Абраҳам Гесснер томонидан керосин патентланган;

🚜 1878 йил— рус деҳқони Блинов ўзи ихтиро қилган дунёдаги илк тракторга патент олиш учун мурожаат қилган;

☎️ 1893 йил —дунёдаги биринчи телефон компанияси "Александр Белл" ўз ишини бошлаган;

📜 1898 йил — Россия Порт-Артурни Хитойдан 25 йилга ижарага олган;

⚽️ 1928 йил— Голландияда дунёдаги биринчи футбол мавзусидаги почта маркаси чиқарилган;

📃 1933-йил — Компартия Марказий Қўмитасининг Ўрта Осиё бюроси ўқитувчилар сафини ёт унсурлардан тозалаш тўғрисида қарор қабул қилган;

📺 1940 йил — режиссёр Альфред Хичкок томонидан суратга олинган ва Оскар мукофотини қўлга киритган "Ребекка" фильмининг премьераси бўлиб ўтган;

🔫 1944 йил— Гестапо томонидан Каунасда 2 мингга яқин яҳудий ўлдирилган;

✈️ 1945 йил— Иккинчи жаҳон уруши: Германиянинг сўнгги В-2 баллистик ракетаси Буюк Британияда, Кент шаҳрида қулаб тушган;

🛩 1968 йил — Владимир вилоятида самолёт ҳалокатга учраб Юрий Гагарин ҳалок бўлган;

🏠 1990 йил— Лондон шаҳрининг Бейкер-стрит кўчасидаги 221Б уйда Шерлок Холмс уй-музейи очилган;

📄 1992 йил— Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримов фармонига мувофиқ Ийд-Рамазон ва Қурбон ҳайитининг биринчи кунлари байрам ва дам олиш кунлари дея эълон қилинган;

🚙 1995 йил— "O'zDAEWOOavto" Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма заводида илк автомобиллар ишлаб чиқарила бошланган;

🛬 1999 йил— НАТОнинг Югославияга қарши операцияси бошланган: Югославия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари АҚШнинг F-117 қирувчи самолётини уриб туширган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент фармонига шарҳ
#26mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент қарорига шарҳ
#26mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Тезкор
⚡️Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

"4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қиламиз" дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати

Шунингдек, юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлиги, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлиги таъкидланди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Ўзбекистон театр санъати ходимларига табрик

Поздравление работникам сферы театрального искусства Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️⚡️⚡️ ТЕЗКОР!

Кеча вилоятда яна 17 кишида коронавирус аниқланди

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
⚡️2021 ЙИЛ МАРТ ОЙИ ҲОЛАТИГА ЖАРИМАЛАР МИҚДОРИ БИЛАН ТАНИШИНГ.

📌Хавфсизлик камарини тақмаслик: 122 500 сўм (125-модда),

📌Телефондан фойдаланиш: 735 000 сўм (128-1-модда),

📌Телевизордан фойдаланиш: 245 000 сўмдан –490 000 сўмгача (128-2-модда),

📌Тезликни ошириш: 1*245 000 сўмдан – 5*245 000 сўмдан - 9*245 000 сўмдан - 15*245 000 сўмдан - 25*245 000 сўмгача
(128-3-модда),

📌Қизил чироқда тўхташ чизиғини босиш: 122 500 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (128-4-модда),

📌Тўхтаб туриш қоидасини бузиш: 735 000 сўмдан – 3 675 000 сўмгача (128-6-модда),

📌Транспортни ҳужжатсиз бошкариш: 245 000 сўм (135-модда),

📌Суғуртасиз машинани бошқариш: 245 000 сўм (135-1-модда) Бунда суғурта полисида яқин қариндошлар киритилган бўлса мустасно.

📌Носоз транспортдан фойдаланиш: 735 000 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (139-модда),

📌Маст хайдовчига транспортни бериш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 баравар (6 125 000 сўм) - (131-модда Ҳалқ тилида "01"),

📌Мастликни текширишдан бош тортиш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 15 баравар (3 675 000 сўм) — (136-модда),

📌Маст холатда машина хайдаш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 баравар (6 125 000 сўм) - (131-модда Ҳалқ тилида "01"),

📌Авариядан кейин қочиб кетиш: транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади ёки 30 баравар (7 350 000 сўм),

📌Пиёдалар йўлакчасидан юриш: 122 500 сўм (128-модда),

📌Сигнал ва фара қоидасини бузиш: 245 000 сўм (127-модда),

📌 Ойналарни қорайтириш (рухсатномасиз тонировка ): 6 125 000 сўмдан – 9 800 000 сўмгача (126-модда),

📌Темир йўлдан ўтиш қоидаси бузиш: 735 000 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (130-модда),

📌Гурух бўлиб харакат қилиш: 735 000 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (129-модда),

📌Авария холати келтириб чиқариш: 2 450 000 сўм (128-5-модда),

📌ДАН ходими талабини бажармаслик: 122 500 сўмдан – 490 000 сўмгача (194-модда),

📌Пиёдалар йўл қоидасини бузиши: 73 500 сўм (138-модда).

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈