Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.08K subscribers
22.5K photos
3.14K videos
127 files
10.6K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
🗓Паркент тумани адлия бўлими ходимлари, туман прокуратураси, туман ИИБ ва Халқ депутатлари Паркент туман кенгаши қонунийлик ва коррупцияга қарши курашиш доимий комиссияси ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

📝Тарғибот тадбири Паркент тумани ИИБ шахсий таркибига “Коррупция – тараққиётга таҳдид” мавзусида бўлди.

📌Тадбир давомида туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ғ.Избосаров томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тадбир иштирокчиларига тушунтириб берилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
ТУМАН МИҚЁСИДА ҲАШАР УЮШТИРИЛДИ

📝Маълумки, Паркент тумани ҳокимининг топшириғига кўра туманда ҳафтанинг ҳар шанба куни "Тозалик куни" деб белгиланган. Шу муносабат билан бугун Паркент туманида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилди.

🤝Туман ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, “Тоза ҳудуд” ДУК, Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, тумандаги ташкилот, корхона ишчи-ходимлари маҳаллалар аҳолиси билан биргаликда ҳашар уюштиришди.

Маҳаллалар кўчалари, Паркент-Тошкент катта магистрал йўли чекалари, майдонлар ва қабристонлар чиқиндилардан тозаланди.

🌱 Дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари экилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор_видео
⚡️Японияда 7,1 магнитудали зилзила қайд этилибди.

Япониянинг шимоли-шарқида кучли зилзила содир бўлди. Силкинишлар пойтахт Токиода ҳам сезилган.

Мамлакат миллий метеорология идораси маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Япониянинг шимоли-шарқида, Фукусима префектураси ҳудудида бўлган. Зилзила кучининг 7,1 балл бўлганлиги айтилмоқда.

Цунами хавфи ҳам бўлиши мумкин. Талофатлар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар берилмаган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Кун_тарихи

🗓 14 февраль (1483 йил)

Буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

“Бобур турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Навоийдан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас”.

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар, “Тарихи Рашидий”дан

“Бобур дилбар шахс эди. Уйғониш даврининг ажойиб султони, кучи, тадбиркор кишиси бўлиб, санъат, адабиётни гўзалликни севарди”.

Жавоҳарлаъл Неру, “Ҳиндистоннинг кашф этилиши” китобидан

“Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган”.

Эдуард Холден, инглиз тарихчиси

“Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди”.

Уильям Эрскин, “Бобурнома” таржимони.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Бугун Паркент туманидаги 52-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон француз бокси "SAVAT" ассоциацияси Тошкент вилояти бўлинмаси томонидан вилоят биринчилиги учун беллашувлар бўлиб ўтди. Унда 2002-2014 йилларда туғилган 150 нафардан ортиқ ўғил-қизлар ўзаро куч синашдилар.

Вилоятнинг Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари, Пискент, Юқори Чирчиқ ҳамда Паркент туманлари боксчилари ўртасида кечган мусобақаларда мезбон спортчилар биринчи, Юқори Чирчиқ тумани боксчилари иккинчи, Ангрен шаҳри ёшлари учинчи ўринларни эгалладилар.

Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Паркент туман ҳокимлиги, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва БЎСМ ҳамкорлигида ташкил этилган спорт беллашувларида ғолиб ёшларга диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#расмий

Тайинлов

📌Дўсбеков Шуҳрат Бегимқулович Тошкент вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

❇️Шуҳрат Дўсбеков 1980 йилда Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. 2008 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида бир қатор масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

🔰Лавозимга тайинлангунга қадар Жиззах вилояти Дўстлик тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий

Тайинлов

📌Мухамедазизова Ирода Рахматиллаевна Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди,

🔰Ирода Мухамедазизова 1981 йилда Tошкент вилояти Қибрай туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат педагогика университетини тугатган.

❇️Фаолияти давомида қатор йиллар халқ таълими тизимида меҳнат қилган. Лавозимга тайинлангунга қадар Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий

Тайинлов

📌Мухамедханов Ойбек Улугбекович Тошкент вилояти ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти мудири лавозимига тайинланди.

❇️Ойбек Мухамедханов 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

🔰Меҳнат фаолияти давомида молия ва давлат бошқаруви тизимида бир қатор масъулиятли вазифаларда ишлаган. Лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги тармоқ бозорлари ва ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги тадқиқотлари марказининг ёқилғи-энергетика ва кимё тармоқларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи вазифасида меҳнат қилган.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тадбиркорлар диққатига!

Тошкент вилоятида 500 га яқин тадбиркорлик учун ер участкалари савдога чиқарилди. Имкониятдан фойдаланинг ва сотиб олинг.

1. Олмалиқ шаҳридан 26,6 млн.сўмдан (кўриш)
2. Нурафшон шаҳридан 119,5 млн.сўмдан (кўриш)
3. Янгийўл шаҳридан 22,6 млн.сўмдан (кўриш)
4. Тошкент туманидан 11,3 млн.сўмдан (кўриш)
5. Ангрен шаҳридан 55,9 млн.сўмдан (кўриш)
6. Чирчиқ шаҳридан 55,2 млн.сўмдан (кўриш)
7. Бекобод шаҳридан 44,9 млн.сўмдан (кўриш)
8. Оққўрғон туманидан 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
9. Оҳангарон туманидан 19,7 млн.сўмдан (кўриш)
10. Бўка туманидан 6,6 млн.сўмдан (кўриш)
11. Бўстонлиқ туманидан 5,2 млн.сўмдан (кўриш)
12. Бекобод туманидан 5,9 млн.сўмдан (кўриш)
13. Зангиота тумани дан 16,2 млн.сўмдан (кўриш)
14. Қибрай туманидан 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
15. Паркент туманидан 16,9 млн.сўмдан (кўриш)
16. Пискент туманидан 86,5 млн.сўмдан (кўриш)
17. Қуйичирчиқ туманидан 33,8 млн.сўмдан (кўриш)
18. Ўртачирчиқ туманидан 36,5 млн.сўмдан (кўриш)
19. Чиноз туманидан 190,7 млн.сўмдан (кўриш)
20. Юқоричирчиқ туманидан 29,8 млн.сўмдан (кўриш)
21. Янгийўл туманидан 7,2 млн.сўмдан (кўриш)
22. Оҳангарон шаҳри 106,5 млн.сўмдан (кўриш)

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube