Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🕋 Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан хабарнома

Сўнгги йилларда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш, зиёратчиларга қулай шарт-шароит ва енгилликлар яратиш борасидаги ишлар, шубҳасиз янги босқичга кўтарилди. Буни ташкилий ишлар ҳамда Макка ва Мадина шаҳарларида юртдошларимиз учун яратилган янгилик ва қулайликлар мисолида яққол кўриш мумкин.

📍Мазкур сафарларни ташкил этиш дунёда кечаётган мураккаб эпидемиологик вазият, қолаверса Саудия Арабистонидаги коронавирус касаллиги билан боғлиқ жиддий ҳолатдан келиб чиқиб, вақтинчалик тўхтатилган эди. Шундан буён “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия томони билан мазкур тадбирлар билан боғлиқ янгилик ва жараёнлар борасида мунтазам мулоқот қилиб келмоқда.

🔰 Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўзининг расмий интернет нашрлари орқали тақдим этган маълумотларга кўра, Умра зиёрати тўрт босқичда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф ва тавсиялари асосида қайта ташкил этиши баён этилган. Бугунга қадар умра тадбирлари 2 та босқичда қайта йўлга қўйилди. Шу йилнинг 4 октябрдан биринчи ва 18 октябрдан иккинчи босқичлар бошланди. Ҳозирга келиб кунлик зиёратчилар сони 15 мингтани ташкил этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу икки босқичда Умра ибодатини адо этувчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинмоқда ва зиёратчиларнинг Масжидул Ҳарам ҳудудига киришлари ташкилий равишда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ҳаж ва умра вазирлигининг баёнотида жорий йил 1 ноябридан эътиборан, Умра ибодатини адо этиш учун хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш назарда тутилган эди. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилиши алоҳида таъкидланган.

❗️Шу ўринда, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан эътиборан, хорижий зиёратчиларга умра қилиши учун рухсат берилмоқда, мазмунида тарқалган хабарга ойдинлик киритиб ўтиш лозим. 1 ноябрь кунидан хорижий фуқароларга рухсат бериш юзасидан билдирилган Ҳаж ва умра вазирлиги баёнотида Умра ибодатига келувчилар учун бир қанча шарт ва талаблар белгилаб қўйилган.

Жумладан, унда умра зиёратчисининг ёши 18 дан 50 ёшгача бўлиши (Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифига кўра), коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижали ПЦР анализни тақдим этиши, ушбу анализ 72 соат ичида олинган бўлиши ва ишончли лабораторияда амалга оширилиши зарурлиги, "Умра қилдик" программаси орқали (Икки Ҳарамга кириш учун онлайн навбат) рўйхатдан ўтиб, ўз онлайн тартибига кўра умра ибодатини адо этиш, Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш, Масжидун Набавийни зиёрат қилиш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш билан боғлиқ режали ишлар учун олдиндан буюртма бериш, Саудия Арабистонига етиб келгандан сўнг белгиланган меҳмонхонада 3 кун карантинда бўлиши ва бошқа шу каби талаблар белгиланган.

Шунингдек, Саудия мутасадди идоралари томонидан эпидемиологик ҳолат бўйича Умра зиёратини ташкил этиш учун рухсат этилган давлатлар рўйхати алоҳида эълон қилиниши қайд қилинган.

Ўз навбатида, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони расмийлари билан мазкур масалалар бўйича белгиланган карантин талаблари асосида Умра зиёратини ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказмоқда.
Шунингдек, ушбу тадбирларни ташкил этишга ваколатли ташкилот – Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртдошларимизнинг тўлиқ тиббий хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, расмий, ишончли, хавфсиз ва қулай Умра хизматларини тақдим этиш устида ҳамкорлар билан жадал иш олиб бормоқда.

📣 Эслатиб ўтамиз, Умра сафари билан боғлиқ якуний қарорлар юзасидан тез кунларда расмий баёнот берилади.

Дин ишлари бўйича қўмита ва
Ўзбекистон мусулмонлари идораси

@aoka_uz
БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ ❗️

Кам таъминланган оилаларга тўланадиган нафақа ва моддий ёрдам.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Joriy yilning 27- oktabr kuni Davlat statistika qoʼmitasi tomonidan Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining PF-5655-sonli Farmoni ijrosi yuzasidan seminar yigʼilish oʼtkazildi. Aholini ro'yxatga olish tadbiri bo'yicha hozirgacha amalga oshirilgan ishlar va kelgusida bajarilishi lozim bo'lgan topshiriqlar muhokama qilindi.
#Ёш_гвардиячилар_мусобақаси

"Ёш гвардиячилар" мусобақасининг вилоят ғолиби аниқланди

📌Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилоят Кенгаши, Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ёшларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда улар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида “Ёш гвардиячилар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Тошкент вилояти босқичи ўтказилди.

👮Мусобақада ҳар бир жамоадан 8 нафардан иштирокчи 4 та шарт асосида 10 та йўналишда ўзаро беллашдилар.

Паркент туманидаги 5-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, мусобақанинг Республика босқичига йўлланма олди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тезкор #Расман
⚡️Ўзбекистондаги дори воситаларининг максимал нархини Telegram бот орқали билиш мумкин бўлди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги @dorinarx_bot Telegram ботини ишга туширди. У ерда дори-дармонларнинг максимал чакана нархларини билиб олиш мумкин.

Ўз вақтингизни тежанг!

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Халқаро_кун

31 октябрь – Бутунжаҳон шаҳарлар куни

📌 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган резолюциясига асосан, 31 октябрь Бутунжаҳон шаҳарлар куни деб эълон қилинган.

БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё аҳолисининг ярмидан кўпроғи шаҳарларда яшайди. 2050 йилга бориб, бу кўрсаткич 68 % га етиши мумкин. Шу боис дунё миқёсида шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, инсонларнинг фаровон турмуш кечиришини таъминлаш мақсадида 2016 йил 23 декабрь куни БМТ томонидан “Шаҳарларни ривожлантиришнинг янги дастури” қабул қилинган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Тақдир

​​Хитойлик Кун Ли, бундан 30 йил олдин бир кишига шапалоқ урган. Кейин полициядан қўрқиб 30 йил қочиб юрган.

Ота-онаси ўлганда ҳам қишлоғига бормаган. Aхири қочишдан зерикиб полиция маҳкамасига бориб уни қамоққа олишларини сўраган.

Лекин, миршаб полиция баъзасидан Кун Лини топа олмаган. Aниқланишича, Кун Лини хеч ким қидирмаган ва жиноий иш қўзғамаган.🤦‍♂

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Нурафшон шаҳри Марказий деҳқон бозоридаги бугунги (1 ноябрь) нархлар:

🥩 Мол гўшти (1 кг) 50.000– 60.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 65.000 – 75.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 15.000 – 23.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 5.000 – 7.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.600 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 14.000 –16.000 сўм;
🌱 Пахта мойи (1 л) 13.000 – 15.000 сўм
🥛 Сут (1 л) 4.500 – 5.500 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 7.000 –16.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 8.000 сўм
🍯 Асал (1 кг) 40.000 – 80.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 11.000 – 12.000 сўм.

🍅 Помидор (1 кг) 5.000 – 8.000 сўм;
🥒 Бодринг (1 кг) 7.000 – 8.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.000 – 3.000 сўм
🧄 Саримсоқпиёз (1 кг) 18.000 – 22.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 3.000 – 5.000 сўм
🍠 Шолғом (1 кг) 2.000 – 3.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 2.000 – 3.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2.000 – 3.000 сўм
🍇 Узум (1 кг) 8.000 – 17.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 4.000 – 10.000 сўм
🍋 Лимон (1 кг) 13.000 – 15.000 сўм
🍌 Банан (1 кг) 22.000 – 25.000 сўм.

👉 Тошкент хабарлари