Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 11 мингдан ошди

🦠 (+110) — Янги касалланиш ҳолатлари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган.

📈 Жами беморлар — 11092 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг
кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
АХБОРОТИ


❗️Мамлакатимизда жорий йил 8 июль санаси ҳолатида коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 10 982 нафарни ташкил этмоқда.

Июль ойининг биринчи ҳафтасида беморлар сони 2 167 нафарга кўпайган, шундан 1 267 та (58 фоиз) ҳолат аҳоли орасида аниқланган. Бу карантин давридаги энг юқори кўрсаткичдир. Афсуски беморлар орасида ўлим сони ҳам ортиб бормоқда, ҳозирги кунда жами 45 киши бевақт ўлим топганлиги ҳам барчамизни жиддий ташвишга солиши шарт.

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 8 июль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишда таъкидланганидек, бу жуда мураккаб синов ва оғир курашда кўп нарса ўзимизга, ақл билан ҳаракатимизга, сабр-тоқатимизга, темир интизом билан қатъият ва жипсликда иш кўришимизга боғлиқ. Лекин, минг афсуски, аҳоли ўртасида кўпчилик мана шу талабларга тўла амал қилмаяпти.

⛔️Айниқса, тиббий ниқоб тақмаслик ёки уни номига тақиш, санитария-гигиена қоидаларини бузиш, ўзаро қўл бериб кўришиш, ижтимоий масофани сақламаслик, заруратсиз оилавий тадбирларни ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

❗️Юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, Республика махсус комиссиясига коронавирус пандемиясини жиловлаш бўйича барча чораларни кўриш юзасидан зарур топшириқлар берилди.

❗️Юқоридагиларни инобатга олиб Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда:

✔️ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) тўхтатилади (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно);

✔️ жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади;

✔️ автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

❗️Бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида сантария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

✔️ вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари атрофидаги йўл патрул хизмати масканлари, блокпостлар ва тўсиқ постлар фаолияти ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги кучларини ҳамда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси вакилларини жалб қилган ҳолда кучайтирилади.

❗️Карантин даврида фуқароларнинг мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

🚫 Шу билан бирга рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида карантин талабларни бузган шахсларга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳамда автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши назарда тутилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (мева-сабзавот, полиз, кўкат маҳсулотлари ва б.қ.) жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга татбиқ этилмайди.

❗️Бунда деҳқон ва фермер хўжаликларининг автотранспорт воситалари бозорлар, ярмаркалар ва савдо нуқталарига киритишдан олдин дезинфекция қилинади.

✔️Қолаверса, йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

👉йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

👉 ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

👉фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;

👉 фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.

❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний конфессияларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда.

❗️Карантин талабларига зид равишда кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб юриш, шунингдек, ниқобсиз юриш ҳолатлари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Республика махсус комиссияси қарори билан Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатга қуйидагилар киритилган:

✔️ Соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари.

✔️ Фармацевтика маҳсулотлари (дори воситалари ва тиббий буюмлар) ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари.

✔️ Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга.

Бунда:

👉йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

👉ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

👉йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши шарт.

✔️Етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари.

✔️ Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг махсус автотранспорт воситалари.

✔️ Олий Мажлис палаталари, суд ва прокуратура органлари, Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатасининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, бошқа давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда “CMD”, “D”, “UN”, “T”, “М” ва “Х” давлат рақами белгиларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, савдо ваколатхоналари ходимларининг автотранспорт воситалари (хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда).

✔️ Алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “Ўзинфоком” ягона интегратори” МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари.

✔️“Тошшаҳартрансхизмат” АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.

✔️ Йўл-патруль хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

✔️ Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида).

✔️ Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Yurist maslahati | Rasmiy kanal
❗️Республика махсус комиссияси қарори билан ТЎЙ ҲАМДА БОШҚА ОИЛАВИЙ МАРОСИМЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАҚИҚЛАНДИ.

Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августгача карантин чоралари кучайтирилган ҳолда қайта тикланиши режалаштирилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда айланаётган ҳужжат нусхасига кўра, республика миқёсида автотранспортлар ҳаракати чекланади. Ҳудудлараро қатновлар ҳам тўхтатилиши режалаштирилмоқда. Ишхоналар имкон қадар масофадан ишлашга ўтади. Йиғилишлар ўтказиш тақиқланди.

Бундан ташқари, ҳужжат нусхасига кўра, маданий, кўнгилочар тадбирлар, оилавий йиғинлар ва тўйлар, томошалар тўлиқ тақиқланади. Умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхоналар) ёпилади. Парклар, истироҳат боғлари, буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи дўконлар, спорт заллари, санаторийлар, болалар оромгоҳлари, мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар фаолияти тўхтатилади.

65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида юриши, аҳолининг кўча ва майдонларда уч кишидан ортиқ тўпланиши ҳам тақиқланиши кутилмоқда.

⚡️Ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар фаолияти ҳам тўхтатилади.

Бизни кузатишда давом этинг👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdUQB5P6xCCDDzEVA
Forwarded from Yurist maslahati | Rasmiy kanal
БАРЧА ҲУДУДЛАР «ҚИЗИЛ ҲУДУД»ГА АЙЛАНТИРИЛДИ

❗️«Энди Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ишловчиларнинг кириб-чиқишига ҳам рухсат берилмайди.

Барча ҳудудлар «қизил ҳудуд»га айлантирилди» — Шоҳрух Ғиёсов, ИИВ матбуот котиби.

❗️Махсус стикерга эга автомашиналар ҳаракатланишига рухсат этилади, — Шоҳрух Ғиёсов, ИИВ матбуот котиби

Бизни кузатишда давом этинг👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdUQB5P6xCCDDzEVA
БУГУН КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАР, ДАВОЛАНГАНЛАР ВА ЎЛИМ КЎРСАТКИЧЛАРИ РЕКОРД НАТИЖАНИ ҚАЙД ЭТДИ

🔺Афсуски, шу йилнинг 8 июль куни мамлакатимизда 422 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 295 нафари карантин муассасаларида, 127 нафари аҳоли орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида 1 нафардан, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 249 нафар фуқаро соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 11092 нафар бемордан 7060 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 63 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3987 нафар бемордан 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Times.uz
❗️ (+167) 2020 йил 9 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 259 нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 64 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 58 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Наманган вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 16 нафари Жиззах вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Forwarded from Times.uz
⚡️47-ўлим: Тошкентда 83 ёшли онахон коронавирусдан вафот этди

Учтепа туманида яшовчи Ш.Т.ни жорий йил 25 июндан тана ҳарорати кўтарилиши, йўтал, ҳансираш ва нафас сиқиши безовта қилган. 28 июнь куни эса коронавирус аниқланган ва Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. 30 июнь куни тос суяги буйинчаси синганлиги сабабли 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ўтказилган.

Унга "COVID-19" оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шунингдек, бемор икки томонлама гонартроз, икки томонлама коксоартроз каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Бемор бундан аввал, кўп йиллардан буён гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги билан даволаниб келади. 2019 йилдан бери эса ётоқ ҳолатда бўлган (тизза ва тос-сон буғимлари остеоартрози, жорий йил 16 июнь куни эса йиқилиб тушиши оқибатида тос суяги буйинчаси синган).

Реанимацион муолажаларга қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 956 128 (+11 997)
⚡️Соғайганлар
639 833 (+ 17 930)
⚡️Вафот этганлар
14 304 (+ 255)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 700 792 (+ 6 562)
2. 🇧🇾 Беларусь 64 224 (+ 221)
3. 🇰🇿 Қозоғистон 53 021 (+ 1 962)
4. 🇺🇦 Украина 50 414 (+ 807)
5. 🇦🇲 Арманистон 29 820 (+535)
6. 🇦🇿 Озарбайжон 21 916 (+542)
7. 🇲🇩 Молдова 18 471 (+ 330)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон 11 259 (+ 421)
9. 🇰🇬 Қирғизистон 8 847 (+ 568)
10. 🇹🇯 Тожикистон 6 364 (+ 49)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных 956 128 (+11 997)
⚡️Выздоровевших 639 833 (+ 17 930)
⚡️Погибших
14 304 (+ 255)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 700 792 (+ 6 562)
2. 🇧🇾 Беларусь 64 224 (+ 221)
3. 🇰🇿 Казахстан 53 021 (+ 1 962)
4. 🇺🇦 Украина 50 414 (+ 807)
5. 🇦🇲 Армения 29 820 (+535)
6. 🇦🇿 Азербайджан 21 916 (+542)
7. 🇲🇩 Молдова 18 471 (+ 330)
8. 🇺🇿 Узбекистан 11 259 (+ 421)
9. 🇰🇬 Кыргызстан 8 847 (+ 568)
10. 🇹🇯 Таджикистан 6 364 (+ 49)

📎 Источник: Worldometers

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Нохолис постларга ишонманг!

Ижтимоий тармоқларда Дилдора Хасанова номдаги профили томонидан нохолис, ҳақиқий ҳолатга тўғри келмайдиган пост қолдирилган. Жумладан, Дилдора Хасанова номдаги профил эгаси ҳокимият вакилларини асоссиз айблаган. Гўёки, ҳокимият вакиллари туман деҳқон бозоридаги янги қурилаётган биноларни тадбиркорларга 100 млн. сўмга сотаётган эмиш. Бу гап мутлақо ўзини оқламайдиган, асоссиз ва ҳақиқатга зид хабар.
Паркент туман ҳокимининг 2019 йил 3 июлдаги 5543-сонли қарорига асосан туман бозори ҳудудида тўлиқ қайта реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилган. Эндиликда бу ерда Паркент тумани аҳолиси учун замонавий, бир қатор қулайликларга эга савдо дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилмоқда.
Бозор маъмурияти томонидан аҳоли ва тадбиркорларга қурилаётган икки қаватли янги савдо мажмуасидан қарз шартномаси асосида молиявий ёрдам эвазига 12 кв. 15 кв. 18 кв. метр ҳажмдаги савдо дўконларидан фойдаланишни таклиф этди. Бу ҳақда “Паркент тонги” газетасининг шу йил 11 июнь, 24-сонида «Туманимиз аҳолиси ва тадбиркорлик субъектлари диққатига» сарлавҳа остида эълон ҳам берилган.
Шу боис, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бир шахснинг асоссиз тушунчасидан келиб чиққан нотўғри маълумотларига ишонмаслигини ва хулоса чиқармаслигини сўраймиз.

Дилдора Хасанова, сиз аслини ўрганмай туриб, ёлғон ва ўзингиз ҳам тушуниб етмаган маълумотни тарқатишга уринманг! Бу Ҳаққа ҳам, халққа ҳам, айниқса, қонунга ҳам мос келмайди...

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
ПАРКЕНТ ТУМАНИДА КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 9 июль куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Паркент туман кенгашининг 2015 йил май ойидан 2020 йил июль ойигача бўлган давридаги фаолияти IX ҳисобот – сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Паркент тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Мираброр Мирсобитов олиб борди.

Конференцияда Паркент туманидаги касаба уюшмалари мувофиқлаштирувчи кенгаши раислари ва бошқалар иштирок этдилар.

Конференцияда 15 нафар Кенгаш аъзолари сайланди. Кенгаш аъзолари бир овоздан Салоҳиддин Хусомиддиновни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Паркент туман кенгаши раиси этиб
сайладилар.


Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Times.uz
⚡️Қашқадарёда бир шифокор депутатлар учрашувида 30 кишига вирус юқтирган

Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аҳолига йўллаган мурожаатида маълум қилган:

«Касби шифокор бўлган фуқаромиз карантин талабларига риоя этмаган ҳолда жорий йилнинг 24 июнь куни қариндошиникида оилавий тадбирда ва депутатлар билан учрашувда иштирок этиб, 30 нафар фуқарога вирус юқтиришга сабаб бўлди».

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Республика махсус комиссияси ИЗОҲИ

2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида карантин чекловлари қайтадан кучайтирилмоқда.

〰️〰️〰️〰️

❗️Масалалар
:

1. 2020 йилнинг 10 июлига келиб, Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш тизими катта босимга дуч келди. Мавжуд соғлиқни сақлаш муассасалари қуввати янги COVID-19 га чалинган беморларни қабул қилиш учун етарли эмас.

2. Айни вазиятда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун COVID-19 билан зарарланганлар сонини қисқартириш ҳамда касалланиш занжирини ҳеч бўлмаганда бир ойга узиш ва тизимни қайта тиклаш ҳаётий заруриятдир.

3. Қатъий карантин чораларини қўлламаслик — коронавирусга чалинганларни стационар даволаш учун касалхоналарда жой қолмаслиги ва улар билан ишлаш учун шифокор ва тиббий ходимларни етишмаслигига олиб келади.

4. Бошқа касалликлардан содир бўладиган эҳтимолий ўлим ҳолатларини ҳисоблашнинг имкони бўлмайди, сабаби барча тиббиёт ходимлари ва ётоқ ўринлари COVID-19 беморлари билан банд бўлади.

5. COVID-19 билан касалланган шифокорлар сони кўпаймоқда. Кўпчилик карантинда бўлгани сабабли ходимлар етишмовчилиги юзага келган. Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига бўлган психологик босим энг юқори нуқтага етди.

6. Расмий статистика фақат аниқланган касалланиш ҳолатларини қайд этмоқда. Ҳақиқий ҳолат бошқа мамлакатлардаги каби бир неча баробар фарқли бўлиши мумкин. Сабаби ҳамма беморлар ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилишмаяпти, симптомсиз беморларни эса ҳисобга олишнинг имкони йўқ.

〰️〰️〰️〰️

❗️Ечим:

1. Тиббиёт муассасаларининг фаолиятини енгиллаштириш учун беморларни уйда даволаш ва карантинни уйда ўтказиш бўйича баённома қабул қилинди.

2. Карантин марказига қўпроқ фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг карантинда бўлиш муддатини камайтириш имконини берувчи янги қисқа муддатли карантинда сақлаш протоколи қабул қилинди.

3. 20 кунлик танаффус — соғлиқни сақлаш муассасалари, шифокорлар ва тиббиёт ходимларига бўлган босимни юмшатиш ва август ойида мамлакат иқтисодиётини тиклашда давом этиш учун зарур.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️50-ўлим: Бухорода 53 ёшли бемор коронавирусдан вафот этди

Шофиркон туманида яшовчи Н.С. 20 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

🔎 22 июнь куни эса беморнинг аҳволи оғирлашиб, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлимига кўчирилган. Унга "COVID-19", икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, унда гипертония касаллиги ҳам қайд этилган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇺🇸
АҚШда коронавирусдан зарарланганлар 3 миллиондан ошдиСNN

🇳🇿 Янги Зеландияда коронавирус аниқланган беморлар изоляция зонасидан қочгани сабаб полиция карантинга олинган меҳмонхоналарни туну-кун қўриқлайдиGuardian

🇪🇸 9 июлдан Барселона ва Каталония аҳолисига ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди. Қоидани бузганлар 113 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортиладиABC News

🇮🇳 Ҳиндистонда антирекорд: кунига ўн минглаб одамлар коронавирусга чалинмоқда. Беморлар қаттиқ карантин чоралари бекор қилингандан кейин кўпайиб кетдиBBC

🇰🇿 Қозоғистонда 13 июль — коронавирусдан вафот этганлар учун миллий мотам куни. Президент эпидемиянинг иккинчи тўлқини бошланганини маълум қилди — Akorda.kz, Tengri News

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа янгиликлар 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️​51-ўлим.Сурхондарёлик 35 яшар йигит коронавирусдан вафот этди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшовчи 35 ёшли С.С. (эркак) жорий йил 28 июнь куни томоғида оғриқ сезган, нафас йўллари яллиғланган. Аммо ҳеч кимга мурожаат қилмай, уйида ўзича даволанган.

2 июль куни соғлиғи ёмонлашавергач, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Унда “COVID-19” тасдиқланган ва вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга “COVID-19” оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас, юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, семизлик ва сурункали пиелонефрит каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.


Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️​(+117) Яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️2020 йил 9 июль соат 23:30 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11564 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар
(барчаси хориждан келган) орасида;

42 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида,

15 нафари Наманган вилоятида
(шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида),

7 нафари Тошент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларда,

2 нафари Фарғона вилоятида, Сурхондарё ва Бухоро вилоятида эса 1 нафардан аҳоли орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг