Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким Паркентда Хитой тадбиркорлари билан қўшма корхона очиш ҳақида келишувга эришди

Аввал хабар берганимиздек, Хитой Халқ Республикасида  вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация таркибида туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов ва тегишли ташкилотлар бошлиқлари амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Ҳоким Сардор Исоқулов Хитойнинг йирик компанияларидан “BEIJING ORIENTAL YUHONG WATERPROOF TECHNOLOGY” ва “GETO”нинг раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

Куннинг биринчи ярмида туманимиз ҳокими “BEIJING ORIENTAL YUHONG WATERPROOF TECHNOLOGY” корпорацияси бошқарувчилари ва уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Корпорация кафель, қурилиш елими ва бўёқлари, сунъий мармар каби 1700 турдаги қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

Тушдан сўнг, Сардор Исоқулов "GETO" компаниясининг вице-президенти Ҳан Сон жаноблари бошчилигидаги жамоага Паркентда қўшма корхона очиш борасида суҳбатлашди.

Муваффақиятли ўтган мулоқотларда туманимизда қурилиш соҳасидаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда етарлича имкониятлар борлиги ва уларда замонавий технологияларни қўллаш орқали импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқариш борасида қулай шарт-шароит яратилгани ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Музокаралар якунида ҳоким Сардор Исоқулов Хитой тадбиркорлари билан келгусида Паркент туманида мазкур компаниялар билан қўшма корхона очиш ҳақида ҳамкорлик келишувини имзолади. 

👉 @PARKENT_TONGI
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Камбағалликни қандай қисқартириш мумкин?

Шу саволга бугун туман ҳокимлигида камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, энергия тежамкорлигига эришиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилишда жавоб айтилди.

Ҳоким Сардор Исоқулов бошқариб борган танқидий-таҳлилий йиғилишда сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотларнинг бошлиқлари, маҳалла раислари иштирок этишди.

Хўш, камбағалликни қандай қисқартириш мумкин? Айни саволга ҳоким Сардор Исоқулов Президентимизнинг бу борада қўйган талабидан келиб чиқиб, масъулларга яна қайта тушунтириш берди.

Таъкидланганидек, камбағалликни фақат пул тарқатиш, нафақа тўлаш билан ҳал қилиб бўлмайди. Бунинг учун камбағал оила аъзоларини ўқитиш, касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш муҳим.

Айни масалада ҳоким масъул раҳбарлар ўзига бириктирилган камбағал оилаларни ўрганишда уларни хонадонларига бориб, қайси соҳага қизиқишини ўрганиш лозимлигини тушунтирди.

Масалан, хонадон эгалари ишга лаёқатли бўлиб, лекин уларда қизиққан соҳаси бўйича билим ва кўникма етишмаслиги мумкин.

Яна  айрим ҳолатларда томорқаси бўла туриб фойдалана олмаётганлар ҳам учрайди.

Қайсидир оила томорқасидан фойдаланишни хоҳлайди, бироқ қўлида етарли маблағи йўқлиги ёки сув муаммоси билан боғлиқ масалаларни ҳал қила олмаётган бўлиши мумкин.

Масъуллар ўзларига бириктирилган камбағал оилаларга борганда саломатлиги ёмонлашгани туфайли тайинли бир иш қила олмаётган хонадон эгаларига дуч келиши мумкин.
Ҳоким шу каби муаммоларни ҳал этишда аниқ чора-тадбирларни белгилаб олиш учун масъуллар энг аввало, оиланинг камбағалликка тушиб қолиш сабабларини чуқур таҳлил орқали аниқлаб олиш зарурлигини таъкидлади.

Камбағал оилаларнинг ҳолати ҳақидаги маълумотлар жамланиб, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича 2 кун муддат ичида “йўл харитаси” ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Навбатдаги масала, энергия тежамкорлигига эришиш борасида маҳалла раисларига қуёшли панелларнинг афзалликлари, бу борада берилган имтиёзларни аҳолига тушунтириш ишларини тизимли олиб бориш ўз самарасини бериши айтиб ўтилди.

Бунда маҳалла раислари ўзига тўқ хонадон эгаларига қуёшли панелларни ўрнатишни тавсия этиб боришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

👉 @PARKENT_TONGI