#Долзарб
⚡️⚡️⚡️ Туманимизга хорижий инвесторларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди
Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬 Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website

Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
Photo
#Долзарб
⚡️⚡️⚡️Туманимизга хорижий инвесторларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди
Хабарингиз бўлса, жорий йилнинг 3 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризмни янада ривожлантириш бўйича устувор масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳадаги тадбиркорлар билан мулоқот бўлиб ўтганди.
Унда Президентимиз мамлакатимиз туризм соҳасида ишга солинмаган салоҳият борлигини алоҳида қайд этиб, мутасаддилар ва ҳокимлар соҳадаги тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоларни, фикр ва таклифларини ўрганиши, улар билан бамаслаҳат иш тутиши муҳимлиги таъкидлаганди.
Бугун ҳоким Сардор Исоқулов Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини туманимизда сўзсиз таъминлаш мақсадида туманимиз тадбиркорлари билан учрашди.
Паркент туманининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш ва хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда ҳудуднинг инвестицион жозибадорлигини оширишга бағишланган мулоқотда бугунги кунда туманда ўзининг йирик лойиҳалари билан жамият тараққиётига ҳисса қўшиб келаётган салоҳиятли тадбиркорлар таклифлари ўрганилди.
Учрашувда тумандаги мавжуд имкониятлар, инвестицион муҳит, тадбиркорлик соҳасида эришилаётган ютуқлар ва соҳани ривожлантириш борасида ўзаро фикрлар алмашилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг экстремал туризм (парашют билан сакраш ва ҳаво дайвинги)га бўлган қизиқиши йилдан йилга ошаётгани, бу борада Паркент туманида ҳам имкониятлар етарли экани маълум қилинганди.
Президентимиз мазкур йиғилишда мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилишга топшириқ берганди.

Telegram
Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
#Долзарб
⚡️⚡️⚡️ Ҳоким Паркентда Хитой тадбиркорлари билан қўшма корхона очиш ҳақида келишувга эришди
Аввал хабар берганимиздек, Хитой Халқ Республикасида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация таркибида туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов ва тегишли ташкилотлар бошлиқлари амалий ташриф билан бўлиб турибди.
Ҳоким Сардор Исоқулов Хитойнинг йирик компанияларидан “BEIJING ORIENTAL YUHONG WATERPROOF TECHNOLOGY” ва “GETO”нинг раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
Куннинг биринчи ярмида туманимиз ҳокими “BEIJING ORIENTAL YUHONG WATERPROOF TECHNOLOGY” корпорацияси бошқарувчилари ва уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.
Корпорация кафель, қурилиш елими ва бўёқлари, сунъий мармар каби 1700 турдаги қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаради.
Тушдан сўнг, Сардор Исоқулов "GETO" компаниясининг вице-президенти Ҳан Сон жаноблари бошчилигидаги жамоага Паркентда қўшма корхона очиш борасида суҳбатлашди.
Муваффақиятли ўтган мулоқотларда туманимизда қурилиш соҳасидаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда етарлича имкониятлар борлиги ва уларда замонавий технологияларни қўллаш орқали импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқариш борасида қулай шарт-шароит яратилгани ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Музокаралар якунида ҳоким Сардор Исоқулов Хитой тадбиркорлари билан келгусида Паркент туманида мазкур компаниялар билан қўшма корхона очиш ҳақида ҳамкорлик келишувини имзолади.
👉 @PARKENT_TONGI

⚡️⚡️⚡️ Камбағалликни қандай қисқартириш мумкин?
Шу саволга бугун туман ҳокимлигида камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, энергия тежамкорлигига эришиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилишда жавоб айтилди.
Ҳоким Сардор Исоқулов бошқариб борган танқидий-таҳлилий йиғилишда сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотларнинг бошлиқлари, маҳалла раислари иштирок этишди.
Хўш, камбағалликни қандай қисқартириш мумкин? Айни саволга ҳоким Сардор Исоқулов Президентимизнинг бу борада қўйган талабидан келиб чиқиб, масъулларга яна қайта тушунтириш берди.
Таъкидланганидек, камбағалликни фақат пул тарқатиш, нафақа тўлаш билан ҳал қилиб бўлмайди. Бунинг учун камбағал оила аъзоларини ўқитиш, касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш муҳим.
Айни масалада ҳоким масъул раҳбарлар ўзига бириктирилган камбағал оилаларни ўрганишда уларни хонадонларига бориб, қайси соҳага қизиқишини ўрганиш лозимлигини тушунтирди.
Масалан, хонадон эгалари ишга лаёқатли бўлиб, лекин уларда қизиққан соҳаси бўйича билим ва кўникма етишмаслиги мумкин.
Яна айрим ҳолатларда томорқаси бўла туриб фойдалана олмаётганлар ҳам учрайди.
Қайсидир оила томорқасидан фойдаланишни хоҳлайди, бироқ қўлида етарли маблағи йўқлиги ёки сув муаммоси билан боғлиқ масалаларни ҳал қила олмаётган бўлиши мумкин.
Масъуллар ўзларига бириктирилган камбағал оилаларга борганда саломатлиги ёмонлашгани туфайли тайинли бир иш қила олмаётган хонадон эгаларига дуч келиши мумкин.
Ҳоким шу каби муаммоларни ҳал этишда аниқ чора-тадбирларни белгилаб олиш учун масъуллар энг аввало, оиланинг камбағалликка тушиб қолиш сабабларини чуқур таҳлил орқали аниқлаб олиш зарурлигини таъкидлади.
Камбағал оилаларнинг ҳолати ҳақидаги маълумотлар жамланиб, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича 2 кун муддат ичида “йўл харитаси” ишлаб чиқиш топшириғи берилди.
Навбатдаги масала, энергия тежамкорлигига эришиш борасида маҳалла раисларига қуёшли панелларнинг афзалликлари, бу борада берилган имтиёзларни аҳолига тушунтириш ишларини тизимли олиб бориш ўз самарасини бериши айтиб ўтилди.
Бунда маҳалла раислари ўзига тўқ хонадон эгаларига қуёшли панелларни ўрнатишни тавсия этиб боришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.