Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кўҳна Хоразм заминида учрашмоқда

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев проводят встречу на древней хорезмской земле

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаев “Хива гиламлари” комбинатига ташриф буюрдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев и Президент Касым-Жомарт Токаев посетили ковровый комбинат «Хива гиламлари».

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #Xiva

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбарлари Хивада гилам ишлаб чиқариш жараёни ва Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар

Главы государств ознакомились с производством ковров и выставкой узбекской продукции в Хиве

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳар томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Республики Казахстан Касым-Жомарт Токаев обсудили вопросы дальнейшего укрепления отношений стратегического партнерства и союзничества, расширения всестороннего практического сотрудничества.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қабули: Ёш
спортчининг муаммоси, эҳтиёжманд инсонлар саломатлигини тиклашда сўрган ёрдамларининг қаноатлантирилиши


Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедовнинг қабулига “менга ёрдам беринг”, деб келаётганлар мисолида ҳаётнинг синовли кунларини кўргандек бўласан киши. Туман ҳокимлигида ўтган навбатдаги фуқаролар қабулида турли-туман муаммо айтилди.

Мурожаатчиларнинг муаммоларини жамлаб айтадиган бўлсак, уларнинг бари яхши яшаш истагида, тоғдек дарддан қутилгани келган.

Улардан айримларини айтиб берайликми? Унда эшитинг!

Қуёш маҳалласидаги фуқаро кўп қаватли уйда яшар экан. Унинг ортиқча даромади йўқлиги сабаб оғир иқтисодий аҳволга тушиб қолган. Шу сабаб коммунал тўловлардан қарздор бўлиб қолганини айтиб, ҳокимдан ёрдам сўради.

Ҳоким вазиятни ўрганиб, қонуний йўли бўлса, коммунал қарздорликни тўлашда ёрдам беришини айтиб, ташвишда қолган фуқарони кўнглини кўтарди.

Айтганча, ҳоким оғир дардга чалиниб қолган эҳтиёжманд оила вакилларининг саломатлигини тиклаш масаласидаги мурожаатларини ҳеч бирини рад этмай, уларга моддий ёрдам берилишини алоҳида назоратига олди.

Толбулоқ маҳалласидаги 11 ёшдаги Солиҳа Рафиқжонова Француз бокси “Сават” спорт туридан Осиё чемпионатида 1-ўринни қўлга киритиш баробарида турли халқаро мусобақаларда ҳам ғолибликка эришган. У яқин кунларда Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига бориши керак.

Лекин ота-онаси маблағ масаласида қийналиб турибди. Шу муаммо ҳокимга айтилди. Ҳоким эса имкон қадар чора топиб маблағ масаласида ёрдам беришини маълум қилди.

Нега ҳоким бу муаммони жойида ҳал қила қолмади, дерсиз?! Гап шундаки, Солиҳа 11 ёшда бўлгани учун унга “Ёшлар дафтари”дан маблағ ажратиш қонунан мумкин эмас. Агар у 14 ёш бўлганида эди, муаммо шу жойнинг ўзида ҳал қилинарди.

Энди ҳоким қўшимча манбаларни излаши керак, бу эса вақт талаб қилади.

Одамларни сабр-тоқатли бўлиб, диққат билан тинглаган ҳоким жами 17 мурожаатдан 5 тасини қабул вақтида ҳал қилди.

Қолган 6 таси вақт талаб қилингани боис ижрога қаратиб, 6 тасига ҳуқуқий тушунтириш берди.

👉 @PARKENT_TONGI