Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.4K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️Муаммоси ҳал бўлганлар


Туман ҳокими бошчилигида, прокурор назоратида ўтаётган сайёр қабулда одамларнинг муаммолари бирин-кетин ҳал бўлмоқда.

Муаммолари ўзи ечимини топган одамлар вилоятимизнинг "Nurafshon" телеканалига қабулдан рози бўлганлиги ҳақида интервью бермоқда.

Улар орасида Ботирбой Умаров муаммосини ҳал бўлганини телеканал мухбирига айтмоқда.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#Мулоқот

⚡️⚡️⚡️Масъуллар ҳам интервью беришди

Бугунги сайёр қабулга туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовга одамлардан 25 та мурожаат билдирилди.

Улардан 15 таси жойида ҳал бўлди. Қолган мурожаатлар ҳал қилиниши учун вақт талаб қилингани боис, мутасаддиларга топшириқ берилди.

Мазкур қабул жараёнини вилоятимизнинг "Nurafshon" телеканали тасвирга олди.

Одамларнинг муаммоларини имкон қадар жойида ҳал қилишга қаратилган қабулда масъуллар ҳам интервью беришди.

Жумладан, оила ва хотин-қизлар бўлими вакили Нилуфар Алимова ўз интервьюсида мухбирга ҳоким томонидан аҳоли мурожаатлари имкон қадар жойида ҳал қилинаётгани ҳақида гапириб берди.

Одамларни рози қилиш мақсадида ташкил этилган бугунги фуқаролар қабули ўз якунига етди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Хотин-қизлар ҳаётида нима гап?


Бугун ЎзЛиДеП раиси ўринбосари Мавлудахон Ходжаева, Маҳаллий Кенгаш депутати Бахтиёр Рухиддинов ҳамда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси депутатлари туманимизга келди.

Шоҳрух Шоаҳмедов билан биргаликда депутатлар туманимизда хотин-қизлар бандлиги, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни урганишди.

Депутатлар ўрганиш ишларини "Марказий" маҳалласидаги жойлашган "YASIN INVEST COLLECTION" МЧЖнинг текстиль корхонаси фаолиятини танишишдан бошлади.

Шунингдек, депутатлар жойларда тадбиркорлик билан шуғулланиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган ўндан ортиқ тадбиркор аёллар фаолиятини ўрганишди.

Шунингдек, Шоҳрух Шоаҳмедов иштирокида "Эдельвейс" меҳмонхонасида депутатлар "Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш" мавзусида бир гуруҳ ишсиз аёллар учун амалий-семинар ўтказилди.

Семинарда аёллар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati

@PARKENT_TONGI