Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким сайёр қабул ўтказмоқда


Айни пайда туманимиз ҳокими "Қайилма" маҳалласи ҳудудида фуқаролар қабулини ўтказмоқда.

Туманимиз прокурорига қарашли, иккинчи сектор ҳудудида ўтаётган қабулда, ҳоким ўринбосарлари, тегишли давлат ва жамоат мутасаддилари иштирок этмоқда.

Қабулда одамлар ўзларини қийнаётган муаммолари, ҳаётида дуч келган чигал вазиятлар юзасидан мурожаат қилмоқда.

Шоҳрух Шоаҳмедов аҳоли мурожаатларида кўтарилган муаммолар ечими юзасидан мутасаддиларга жойида топшириқ бермоқда.

Ҳар бир мурожаат туманимиз прокурори Шарифжон Акбаров томонидан назорат қилиб борилиши таъкидланди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Ҳокимга одамлар қандай мурожатларни билдирмоқда?


Айни пайтда давом этаётган сайёр қабул вақтида одамлар ҳокимга саломатлигини тиклаш, комунал соҳалардаги муаммо ҳамда уй-жой, нотурар биноларни ҳужжатиштириш билан боғлиқ мурожатларини билдиришмоқда.

Шу вақтга қадар ҳоким бу борадаги муаммоларнинг 8 тасини жойида ҳал қилди.

Вақт талаб қиладиган мурожаатларни қисқа муддатда бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ бермоқда.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️Муаммоси ҳал бўлганлар


Туман ҳокими бошчилигида, прокурор назоратида ўтаётган сайёр қабулда одамларнинг муаммолари бирин-кетин ҳал бўлмоқда.

Муаммолари ўзи ечимини топган одамлар вилоятимизнинг "Nurafshon" телеканалига қабулдан рози бўлганлиги ҳақида интервью бермоқда.

Улар орасида Ботирбой Умаров муаммосини ҳал бўлганини телеканал мухбирига айтмоқда.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#Мулоқот

⚡️⚡️⚡️Масъуллар ҳам интервью беришди

Бугунги сайёр қабулга туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовга одамлардан 25 та мурожаат билдирилди.

Улардан 15 таси жойида ҳал бўлди. Қолган мурожаатлар ҳал қилиниши учун вақт талаб қилингани боис, мутасаддиларга топшириқ берилди.

Мазкур қабул жараёнини вилоятимизнинг "Nurafshon" телеканали тасвирга олди.

Одамларнинг муаммоларини имкон қадар жойида ҳал қилишга қаратилган қабулда масъуллар ҳам интервью беришди.

Жумладан, оила ва хотин-қизлар бўлими вакили Нилуфар Алимова ўз интервьюсида мухбирга ҳоким томонидан аҳоли мурожаатлари имкон қадар жойида ҳал қилинаётгани ҳақида гапириб берди.

Одамларни рози қилиш мақсадида ташкил этилган бугунги фуқаролар қабули ўз якунига етди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati