Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️Паркнет тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Д.Т.Газиев бошчилигида яхши ният билан дарахт кўчатлари экилди.

🌴Бугун "Яшил макон" умуммиллий лойиҳа доирасида туманимизнинг Чотқол МФЙ ҳудудига ёндош бўш ер майдонига 3-сектор раҳбари Дилшод Газиев бошчилигида ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси хамда маҳалла ахолиси биргаликда атроф муҳитини кўкаламзорлаштириш мақсадида маскур ҳудудига дарахт экиш ишларини олиб боришди.

📌Шунингдек сектор раҳбари Дилшод Газиев тадбиркорлар билан ҳам учрашиб уларни қийнаб келаётган муамолар ҳамда келгусидаги иш режалари билан яқиндан танишди.

📌Шу билан бир қаторда сектор рахбари ёрдамга мухтож оилалар ҳолидан ҳам хабар олди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#эшитмадим_деманглар

🔹Миллий ўйинлар — халқона қадриятлар кўзгуси

🔹
Бугун унутилиб бораётган миллий ўйинларни кенгроқ тарғиб этиш, қадимий халқ ўйинларини ёдга олиш ва оммалаштириш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни соат 9:00 дан бошлаб Паркент тумани "Самсарак" МФЙда “Ҳар кунинг бўлсин Наврўз” шиори остида миллий халқ ўйинлари фестивали бўлиб ўтади.

🔹Миллий кураш, чиллак, минди, қарабтеп, бештош, варрак учириш каби миллий ўйинлар билан бирга, улоқ-кўпкари, от устида кураш ҳамда оломон пойгаси бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилади.

🔹Халқ маданияти ва санъатининг азалий ажралмас бўлагига айланиб улгурган анъанавий халқ ўйинлари ва миллий беллашувлар байрамига барчангизни таклиф қиламиз!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️8 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
Янгийўл тумангаз бўлимини рейд тадбирларида аниқлаган қарздорликлари

*Янгийўл шаҳри.
"Миллионлар ўйини" Янгийўл шаҳрига ҳам кириб келмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Бўлажак аскарларни Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари сафига кузатишга бағишланган тантанали маросими бўлиб ўтди

*Юқори Чирчиқ тумани.
50 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган ёшлар етакчиларига компьютер жамланмалари топширилди

*Бекобод тумани.
Меҳнат ярмаркасида бир нечта фуқаро ишга қабул қилинди

*Паркент тумани.
Ҳар бир мурожаат эътиборда

*Бўстонлиқ тумани.
Ёшлар етакчилари яна бир қулайликка эга бўлди

*Ангрен шаҳри.
Давлат хизматлари маркази янги бинода фаолият юритади

*Бўка тумани.
Ҳоким ёрдамчилари фаолияти ўрганилмоқда

*Чиноз тумани.
Тадбиркорликни ривожлантиришдаги қатор ислоҳотлар

*Қибрай тумани.
Соҳибқирон таваллудининг 686 йиллиги кенг нишонланмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Аҳолини иқтисодий фаровонлигини яхшилаш йўлида

*Тошкент тумани. “
Бир маҳалла – бир хил маҳсулот” тамойили маҳаллаларда урфга айланмоқда

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким фуқаролар билан мулоқотда

*Оққўрғон тумани.
Илмдан икки мева

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Диққат_билдириш

⚡️⚡️⚡️ Сессия муҳокамасида муҳим масалалар

Паркент туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси жорий йилнинг 14 апрель куни соат 16:00да бўлиб ўтади.

Сессиянинг кун тартибидан турли масалалар ўрин олган.

Жумладан, Президентимизнинг 2021 йил 13 апрелдаги ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган жамоатчилик фикри асосида шаклланган ва овоз бериш якунига кўра “ғолиб” таклифларни танлаб олиш ҳамда уларга маблағ йўналтириш, Паркент туманида “Аёллар дафтари” III-босқич рўйхатини тасдиқлаш ва бошқа масалалар ўрин олган.

Шу куни туманимиз тараққиёти, одамлар турмуш даражасини кўтаришга қаратилган ўта муҳим масалалар депутатларимиз томонидан муҳокама қилинади.

Биздан узоқлашманг 14 апрель соат 16:00да бошланадиган сессия жараёни каналимизда жонли тарзда ёритилади.

Обуна бўлинг 👉
@parkent_hokimiyati
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Миллий халқ ўйинларининг шукуҳи

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда туманимизнинг "Самсарак" ҳудудида миллий халқ ўйинлари фестивали байрамона руҳда бўлиб ўтмоқда.

Одамлар кайфиятидаги байрам шукуҳи уларинг юз-кўзларидан билиниб турибди.

Асрлар оша халқимизнинг табиати, маданиятини ўзида акс эттириб келган миллий кураш, чиллак, минди, қарабтеп, бештош, варрак учириш каби миллий ўйинлар билан бирга, улоқ-кўпкари, от устида кураш ҳамда оломон пойгаси ўйинларининг томошасини кўргани келганлар сони ортиб бормоқда.

“Ҳар кунинг бўлсин Наврўз!” шиорида ўтаётган миллий халқ ўйинлари фестивалини ёритгани вилоят ва республика миқиёсидаги журналистлар келишган.

Фестивални бизнинг каналда кузатишда давом этинг!

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кураш

⚡️⚡️⚡️ Ёш полвонлар беллашуви

Фестивалда кураш мусобақаси ҳам бўлиб ўтмоқда.

Ёшларнинг шижоати ўзига мос.

Аслида бундай фестиваль ёш иқтидор эгалари кашф этилиши билан аҳамиятлидир!

Гиламга чиқаётган ҳар бир ёш қалбида кураги ерга тегмаган полвон бўлиш орзу жўш ураётган бўлса ажабмас!

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati