Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Дайжест

❗️10 - март : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўка тумани.
Нуронийлар эъзозда

*Бекобод шаҳри. Сектор раҳбарлари маҳаллий экспортёр корхона фаолияти билан яқиндан танишди

*Нурафшон шаҳри. Нурафшондаги ҳоким ёрдамчиларига тўлиқ компьютер жамланмалари топширилди

*Тошкент тумани. Қудратли юртнинг олима аёли

*Олмалиқ шаҳри. Ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан қандолатчилик цехи ишга туширилди

*Янгийўл тумани.
Узумчиликни ривожлантириш бўйича амалий ишлар бошланди

*Янгийўл шаҳри. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

*Чирчиқ шаҳри. “Ифтихор”даги “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиш ишлари жадал бормоқда

*Паркент тумани. "Қизилтоғ" қўрғонида янги боғча ўз фаолиятини бошлади

*Қуйи Чирчиқ тумани. Жиноятчиликни олдини олиш - муҳим вазифа

*Юқори Чирчиқ тумани. Санъат ва маданият ёшлар нигоҳида

*Оҳангарон тумани. Ёшлар муаммолари ўрганилмоқда

*Бўстонлиқ тумани. Нарх-наво назоратда

*Пискент тумани.
Туман прокурори нархларни назорат қилмоқда

*Қибрай туман. Ердан оқилона фойдаланиш бўйича тегишли масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ихтисослаштирилган мактабга замонавий компьютер жамланмалари топширилди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
⚡️⚡️⚡️Qiziltogʻ qoʻrgʻonida Boshqaruv servis kompaniyalari tashkil qilinadi.

📌Erta tongda Parkent tuman hokimi Shoxrux Shoahmedov tumanimizning Qiziltogʻ qoʻrgʻoniga tashrif buyurib, tuman uy joy komunal xizmat koʻrsatish boʻlimi bilan birgalikda, Qiziltogʻ qoʻrgʻonida faoliyat yuritib kelayotgan koʻp qavatli uylarga xizmat koʻrsatuvchi xususiy uy-joy mulkdorlari shirkati vakillari, mahalla fuqarolari yigʻini raislari ishtirokida ushbu hududda Boshqaruv servis kompaniyasini tashkil qilish yuzasidan yigʻilish boʻlib oʻtdi.

📌Yigʻilish davomida tuman hokimi Shoxrux Shoahmedov bugungi kunda ogʻir toifada boʻlgan koʻp qavatli uylarga xizmat koʻrsatuvchi xususiy uy-joy mulkdorlar shirkatlarini tugatish hamda Boshqaruv servis kompaniyalarini tashkil qilish yuzasidan kerakli topshiriqlarni berdi.

Ma'lumot oʻrnida aytib oʻtishimiz joiz bugungi kunda tumanimizning Qiziltogʻ qoʻrgʻonida 4 ta koʻp qavatli uylarga xizmat koʻrsatuvchi xususiy uy-joy mulkdorlar shirkati mavjud.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
Бугун айрим жойларда ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати 16-21° илиқгача исийди

"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, 11 март кундуз куни республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди. Момақалдироқ пайтида шамолнинг кучайиши 25-28 м/с га етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 16-21° илиқгача исийди.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-19° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.

Ҳозироқ уланинг:👉@parkent_hokimiyati
#Мулоқот

⚡️⚡️⚡️ Бозордаги тадбиркорларни нима ташвишга солаяпти?

Бугун туман ҳокимлигига бозор ҳудудида савдо қилувчи бир гуруҳ тадбиркорлар шикоят билан келишди.

Уларни туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов ва туман прокурори Шарифжон Акбаров қабул қилиб, шикоятларини тинглашди.

Тадбиркорлар мутасаддиларга бозор ҳудудидаги сой бўйига бир қатор дўконлар тушаётганини, аслида бу ерга автотураргоҳ қурилиши кераклигини айтишди.

Айни вақтда сой бўйида қурилиш ишлари кетаётганини, у ерда дўконлар қурилишини тўхтатишга ёрдам сўрашди.

Тадбиркорларнинг важларини диққат билан тинглаган ҳоким ва прокурор бозор ҳудудида замон талаблари даражасида қурилиш ишлари олиб борилаётганини автотураргоҳ албатта қурилишини, дўконлар енгил типда, аҳолига қулай бўлишини маълум қилди.

Мулоқотда сой бўйида барпо этиладиган дўкон ва автотураргоҳ тегишлилиги бўйича юқори турувчи идораларнинг хулосасига асосан тадбиркорлар билан муроса қилган ҳолда қурилиши тушунтирилиб, ўзаро келишиб олинди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугунги ўзгарувчан шароитда иқтисодиётимизни барқарор ўсишини таъминлашнинг энг самарали йўли – ички имкониятларни ишга солиш, яъни импорт бўлаётган тайёр маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш ва маҳаллий саноатни янада ривожлантиришдан иборат.

Бу миллий иқтисодиётимизнинг устувор йўналиши бўлиши керак.

Буни ўйламаган, атрофдаги вазиятдан бехабар, сиёсатни тушунмайдиган ҳоким ёки тармоқ раҳбарининг ишлашга ҳаққи йўқ”, деди давлатимиз раҳбари.

37 триллион сўмлик янги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича 2022-2023 йиллар учун 2,5 мингта лойиҳани ишга тушириш бўйича қабул қилинган дастурнинг аниқ ижросини сўраш вақти келгани қайд этилди.

Президент кўп тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари бу масалада ҳали дунёқарашини ўзгартирмагани, ҳозирги вазиятдан хулоса чиқармаётганини танқид қилди.
Ушбу дастур ижроси бўйича Фармацевтика агентлиги режани 51 фоизга, “Ўзбекистон темир йўллари” эса 10 фоизга бажармагани, ушбу икки тизимда саноат кооперацияси бўйича ишлар умуман бошланмагани, “Иссиқлик электр станциялари” эса режани атиги 26 фоизга бажаргани кўрсатиб ўтилди.

Шунинг учун Фармацевтика агентлиги директорига “ҳайфсан” эълон қилинди. Унинг иккала ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берилди.

Бош вазирга Фармацевтика агентлиги тизими ва фаолиятини тубдан ўзгартириш чораларини кўриш топширилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” раиси вазифасини бажарувчисига “ҳайфсан”, "Иссиқлик электр станциялари" раиси, "Ўзметкомбинат" раиси, "Ўзбекнефтгаз" раисининг биринчи ўринбосарига қатъий огоҳлантириш берилди.

Январь-февраль ойларида “Электрон кооперация” портали орқали 860 миллиард сўмлик 5 мингта шартнома тузилган бўлсада, уларнинг ижроси айрим ҳудудларда бажарилмагани, электрон савдоларда Қорақалпоғистон, Наманган, Сурхондарё ва Хоразмдаги корхоналар улуши 1 фоизни ҳам ташкил қилмаслиги танқид қилинди.
Йиғилишда бундан икки йил аввал озиқ-овқат саноати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, алоҳида вазир ўринбосари лавозими, махсус жамғарма ташкил этилгани, барча ваколатлар берилгани таъкидланди.

Лекин, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев ва унинг ўринбосари А.Асомов масалани ичига кирмаётгани, пастга тушиб тизимда амалий натижалар қила олмаётгани танқид қилинди.

Улар озиқ-овқат саноати бўйича бир ой муддатда ўзгариш қилмаса, уларга қатъий чоралар кўрилади, деди давлатимиз раҳбари.

Бирорта ҳокимда ҳудудий импорт баланси, ички имкониятлар ва вилоятда ишлаб чиқарса бўладиган товарлар бўйича ҳисоб-китоб йўқлиги таъкидланди.

“Бу борада ҳокимлар берган режалар ҳам буни тасдиқлаб турибди. Бу мутлақо етарли эмас”, деди Президент.

Вазирлар Маҳкамасига ҳукумат қарорини қабул қилиб, ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбарининг мажбуриятлари, аниқ ҳисоб-китоблар, масъул ва жавобгарларни белгилаш топширилди.
Йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вилоят ҳокимлари билан бирга янги қувватларни жойлаштириш, уларга шароит яратиш ва маҳаллий корхоналар билан кооперацияни йўлга қўйиш бўйича тизимли ишлашга кўрсатма берилди.

Очиқ айтиш керак, маҳаллий саноатимиз илм ва инновациядан ажраб қолгани сабабли кўплаб корхоналар янги рақобат шароитига мослашиши жуда қийин бўлади”, деди давлатимиз раҳбари.

Шунинг учун Инновацион ривожланиш вазирлиги ишини тубдан ўзгартириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Вазирлик ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантиришда янги технологиялар ва амалий ечимлар олиб кириш билан шуғулланиши зарур.

Бунда, вазирлик вилоят “лойиҳа гуруҳлари” билан бирга 2022 йилда янги ўзлаштириладиган 644 та маҳсулотнинг (2,6 миллиард долларлик) технологик ечимлари билан шуғулланади.
Саноат тармоқлари, йирик корхоналар билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида “маҳсулотбай” кооперацияни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Бу борада Навоий комбинати биринчи қадамларни қўяётгани таъкидланди.

Комбинат импорт маҳсулотлар ва уларга техник талаблар ҳақидаги маълумотларни “кооперация портали”га жойлаштиргани ҳисобига, олдин импорт қилинган 600 млрд сўмлик маҳсулотлар 18 та маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

Энг муҳими, ушбу 18 та корхона сўнгги 3 йилда кичик корхонадан ўрта ишлаб чиқарувчилар тоифасига ўтиб, иш ўринларини 10 бараварга оширган.

Ушбу тажрибани барча тармоқ ва ҳудудлар йўлга қўйиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Бу борада 2022 йил учун 4,4 трлн сўмлик кооперация шартномалари тузиш режалари мутлақо қониқарсиз эканлиги таъкидланди. Бунии 15 трлн сўмга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжуд.

Шунинг учун 1 июлга қадар жами 283 турдаги импорт қилинаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича тайёр бизнес-режаларни тадбиркорларга таклиф этиш вазифаси қўйилди.
#Паркент_тумани

⚡️Паркент тумани ҳокими Шохрух Шоаҳмедов фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.

👉БАТАФСИЛ

🌐
Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Parkent_tumani
#OAV_biz_haqimizda

Nurafshon xabarlari| Parkent tumani 40 maktab besh tashabbus ijrosi amalda

Обуна бўлинг 👉
@parkent_hokimiyati