Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ

Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 28 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 2 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 28 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 11 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 30 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 2 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 30 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 19 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 30 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 8 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 5 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 47 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 26 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 73 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 5 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 13 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 32 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 4 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 79 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 3 та (кўриш)

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
​​#ҳамкорлик

Истиқболли ва манфаатли келишув

UZ:
Хабарингиз бор, Татаристон Республикаси ва Тошкент вилояти ўртасида ўзаро манфаатли алоқалар барча соҳа ва жабҳаларда изчил равнақ топиб бораяпти.

Хусусан, яқинда Татаристон Республикаси Президенти Р. Минниханов билан музокаралар натижасида Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Татаристон ўртасида Қозон шаҳрида йирик логистика ва улгуржи тарқатиш марказини очиш тўғрисида келишувга эришилди.

Бу мақсадлар учун зарур муҳандислик инфратузилмаси бўлган 100 гектардан ортиқ ер участкалари ажратилган. Бу лойиҳани амалга оширишда ўзбек ва татаристонлик инвесторлар жалб қилинади.

RU: По итогам переговоров с президентом Республики Татарстан Р.Миннихановым достигнута договорённость между Хокимиятом Ташкентской области и Татарстаном об открытии совместного крупного логистического и оптово-распределительного центра в городе Казань.

На эти цели выделены земельные площади с необходимой инженерной инфраструктурой размером более чем в 100 гектаров. К реализации данного проекта будут привлечены узбекские и татарстанские инвесторы.

EN: According to the results of the negotiations with the President of the Republic of Tatarstan R. Minnikhanov, an agreement was reached between the hokimiyat of the Tashkent region and Tatarstan on the opening of a joint large logistics and wholesale and distribution center in the city of Kazan.

For these purposes, land areas with the necessary engineering infrastructure of more than 100 hectares have been allocated. Uzbek and Tatarstan investors will be involved in the implementation of this project.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади

“Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5200-сон, 28.07.2021 й.) қабул қилинди.

🍇 Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 48 та туман узум етиштиришга ихтисослаштирилади.

☑️ Ихтисослашган туманлардаги 156 минг гектар майдонда (шу жумладан 2021 йилда 50 минг гектар) узумзорлар барпо этилиб, уларни истеъмолчига етказишга қадар узлуксиз тизим яратилади.

➡️ 2021 йил 1 августдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари (суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалми) ерлар) токзорлар барпо этиш ва узумчиликни ривожлантириш учун очиқ танлов асосида 30 йил муддатга ижарага берилади.

📌 Очиқ танловга ер участкалари деҳқон хўжаликлари ташкил этган ҳолда токзорлар барпо этиш учун – 0,06 – 1 гектар ўлчамларда, яхлит контурда йирик токзорлар барпо этиш учун 1 – 30 гектар ўлчамларда чиқарилади.

2021 йил 1 сентябрдан:

🔸 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда юридик шахс мақомига эга бўлмаган, узумчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари ташкил этилади;

🔸 аҳоли томорқаларида, маҳаллаларда узум етиштиришни кенгайтиришнинг янги механизми жорий этилади;

🔸 узум етиштириш, уни қуритиш, қадоқлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишнинг тўлиқ циклини яратиш мақсадида узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади.

🗓 2022 йилдан ҳар икки йилда бир маротаба узумчилик йўналишида “энг яхши узум нави”, “энг яхши интенсив токзор”, “энг яхши маҳаллий узум нави”, “энг яхши вино маҳсулоти” каби номинацияларда ўтказиладиган республика кўрик танлови таъсис этилади.

📝 2022 йил 1 январдан маҳаллий ишлаб чиқарилган узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва кўпикланадиган винонинг 1 далига акциз солиғи 1 сўм этиб белгиланади.

🎓 Шунингдек, 2021 йил якунигача Жиззах давлат университети ҳамда Фарғона давлат университетида узумчилик ва виночилик ривожланган хорижий давлатлар ОТМлари билан ҳамкорликда қўшма факультет ташкил этилади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

Ушбу Қонун 2021 йил 4 июнда қабул қилинган бўлиб, унинг мақсади Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Ушбу Қонуннинг амал қилиши чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳамда халқаро шартномаларида белгиланган имтиёзларига ва иммунитетларига дахл қилмайди.
Мазкур қонуннинг 5-моддасида  Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати асослари кўрсатилган бўлиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг қонуни олдида тенгдирлар.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган, бошқа давлатлар ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтади ва рўйхатга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга олинган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи картаси берилади.
 Идентификацияловчи карта уларнинг миллий паспортларининг амал қилиш муддатидан ошмайдиган муддатга берилади.
Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилиги билан тартибга солинади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида никоҳ тузилганлигини қайд этишга доир ҳуқуққа эга.  Никоҳ тузилганлигини қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига риоя этиши шарт.
Мазкур қонунинг 38 моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларига махсус чекловлар бўлган давлатлар фуқароларининг ҳуқуқларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси томонидан жавоб тариқасида чекловлар белгиланиши мумкин.

Ф.ЭШОНОВ,
«МАДАД» Н.Н.Т. Юқори Чирчиқ туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
⛅️ Вилоятда об-ҳаво: 1 август

☁️Тошкент вилоятида
ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Deleted Account
#Аҳоли_билан_учрашув

📌 Паркент тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Дилшод Исмоилов сектор ҳудуди - "Бойқозон" маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашув ўтказди.

Карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда ўтказилган учрашувда аҳоли томонидан маҳалланинг бир қисмига табиий газ тармоғи тортиш, ички кўчаларга асфальт ётқазиш, эскирган симёғочларни янгисига алмаштириш сингари бир қатор масалалар ўртага қўйилди.

📝 Муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди ва режага киритилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиз саноати тарихида янги давр бошланмоқда

В истории промышленности нашей страны начинается новая эра

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми | #2021_йил_1_августдан

1 августдан нималар ўзгарди?

🔸 Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинади – БАТАФСИЛ

🔸 Айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ерни олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш тақиқланадиБАТАФСИЛ

🔸 Хориждан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат бошқаруви органларининг хизмат автотранспорт воситалари уларнинг раҳбарларига шахсан бириктирилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳудудлардаги нодавлат таълим ташкилотларининг бинони ижарага олиш харажатлари бир қисми қоплаб берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча ҳужжатларни ЯИДХП орқали ҳам тақдим этиш имконияти яратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳомиладор аёлларни комплекс кузатиш бўйича ягона тизим жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат харидлари соҳасида ўтказиладиган тендер натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш йўлга қўйилади – БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Бўш_иш_ўринлари

⚡️Иш топиш учун танишларингизга қўнғироқ қилишингиз шарт эмас

👉Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#жараён #процесс #process

UZ: Бўстонлиқ, Қибрай, Паркент туманларида эмлаш ишлари сустлигича қолмоқда

👉Батафсил

RU: Вакцинация в Бостанлыкском, Кибрайском и Паркентском районах остается слабой

👉Подробно

EN: Vaccination in Bostanlyk, Kibray and Parkent districts remains weak

👉More info

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ вакиллари учун ўтказиб келинаётган анъанавий брифингда президент вакцина қабул қилгани тўғрисида маълумот берди.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ШУ ҲАФТА ТУРКМАНИСТОНГА БОРАДИ

Бугун, 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг навбатдаги брифинги бўлиб ўтди.
Унда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбари иштирокида жорий ҳафтада кутилаётган муҳим тадбирлар ҳақида журналистларга маълумот берди.

Унга кўра, бу ҳафтада ҳам бир қатор тадбирлар кун тартибига киритилган. Жумладан, Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича тақдимот ҳамда ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши режалаштирилган.

Жума куни Президентимиз Туркманистоннинг Аваза шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этади.

ЎзА

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#янгилик #новость #news

UZ: Коронавируснинг барча штаммларига қарши спрей ихтиро қилинди

👉Батафсил

RU: Изобретен спрей против всех штаммов коронавируса

👉Подробно

EN: Spray against all strains of coronavirus is invented

👉More info

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Сизда 350 миллион сўм ютиш имконияти бор

📣Тошкент вилоятида фаолият кўрсатадиган ННТлар учун аҳолини кенг қатламини тадбиркорликка ўргатиш йўналишида лойиҳалар танлови эълон қилинади.

❗️Аҳолининг кенг қатламларида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлаш орқали жамиятда камбағалликни қисқартириш мавзусда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари учун Давлат ижтимоий буюртмаси танлови эълон қилинади.

📑Ҳужжатлар 21 июлдан 21 августгача қабул қилинади.

📌Битта ижтимоий буюртма учун ажратилган маблағ миқдори - 350 млн.сўм.

📩Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 форматда): Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, 100066. Тошкент йул кўчаси, 90-уй, Тошкент вилоят ҳокимлиги биносининг 3-қавати, 301-хонада жойлашган Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига юборилиши керак.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa
Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида ўтказилган "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил этиш чора-тадбирлари"га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи Паркент тумани ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси мудири А.Холмахматов томонидан ўрганилди.

Туманда аҳоли мурожаатларини ҳал этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш ва қабулларни изчил давом эттириш борасида туман ҳокимлиги ҳамда барча мутасадди идора вакилларига зарур кўрсатмалар берилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати