Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Қадрли Паркент аҳли!

“Паркент тонги” газетасининг ижодий жамоаси ўз муштарийларига хуш кайфият, завқли мутолла тилаган ҳолда туманимизнинг инвестиция муҳити жозибадорлиги, ҳудудларимизда истиқболли лойиҳаларнинг ишга туширилаётгани ҳақида мақола ва видео материал тайёрлашди. Бетакрор Паркент туманининг саҳоватли заминида етиштирилаётган полиз экинларини дунё бозорларига кириб боришига ўз хиссасини қўшаётган“Мед Торг Инвест” корхонаси фаолияти ҳақида мавола ва видео лавҳа тайёрладик. Бу ҳақдаги мақолани газетамизнинг 23-сонида ўқишингиз мумкин!

Қолаверса, "YouTube" тармоғида "Паркент тонги" газетасининг расмий каналида мазкур корхона фаолияти тўғрисидаги лавҳани томоша қилишингиз мумкин!

Видео лавҳани кўриш учун
https://youtu.be/wmOurwwm8n4 сылкасини бормоқ билан босиш кифоя.

Лавҳани кўраётган вақтингизда каналимизни ривожлантириш йўлида ўз ҳиссангизни қўшиш учун обуна (подписация) тугмачасини босишингиз етарли бўлади.
📌 Паркент туманидаги 39-умумий ўрта таълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, “Махалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Паркент ўқув спорт техника клуби, туман Ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда тадбир ташил этилди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” мавзуси ўтган тадбирда ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, Ватанимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Давлатимиз раҳбари йиғилишдан сўнг Андижон шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Реконструкциядан кейин очилган Бобур номидаги кутубхона ва Андижон туманидаги гуллар боғидаги шароитлар кўздан кечирилди.
Андижон марказий темир йўл вокзали устидан ўтадиган ва шаҳарнинг икки қисмини боғлайдиган кўприк лойиҳаси ҳам тақдим қилинди.

Глава государства после совещания ознакомился с проводимой в городе Андижане созидательной работой.
Посещены библиотека имени Бабура, открывшаяся после реконструкции, а также цветочный сад в Андижанском районе.
Состоялась презентация проекта по строительству моста над центральным железнодорожным вокзалом, который соединит две части города.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📕 Паркент туманидаги 4-умумтаълим мактабида атоқли адиб Мирмухсин таваллудининг 100 йиллигига бағишланган маънавий тадбир ташкил этилди.

📌 Тадбирда ўқувчилар томонидан Мирмухсин асарларидан саҳнавий кўринишлар ва шеърлар ижро этилди, куй-қўшиқлар янгради.

✏️ Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан ташкил этилган тадбир қизиқарли ва эсда қоларли бўлиб ўтди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил двухдневную поездку в Андижанскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Andijon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📊#CERR январь-май ойларида ҳудудларнинг ишбилармонлик фаолиятини таҳлил қилди

🔖 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари вилоят ва туман даражаларида тадбиркорлик фаолияти ҳолатининг ойлик мониторингини ўтказмоқда.

📌Январь-май ойлари учун ўтказилган мониторнинг натижалари:

⬆️Солиқ тушумлари ҳажми 32,6% га ошди.

⬆️Божхона тўловларидан тушумлар 49,6% га ошди.

⬆️Товарлар экспортининг ҳажми 40,8% га ошди.

⬆️Тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 29,2% га ошди.

⬆️43 670 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Батафсил:
👇👇👇
ўзб:
review.uz/oz/wdw
рус:
review.uz/wdw
инг:
review.uz/en/wdw

Каналга уланиш:
👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
⚡️ Паркент тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Дилшод Исмоилов "Маҳаллабай тадбиркорлар билан учрашув" муносабати билан тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган барча муаммо ва мурожаатларнинг ечими юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

📌 Фаолияти тўхтатиб қўйилган тадбиркорларнинг ўз фаолиятини тиклаш ва бошқа фаолият билан шуғулланишлари тўғрисидаги талаблари бўйича тегишли ташкилотлар томонидан керакли ва етарли тушунтиришлар берилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати