Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#2021_йил_1_июндан

Ёшларга компьютер харидлари учун 6 млн 125 минг сўмгача истеъмол кредитлари ажратилади

Қонунчиликка кўра:

🔸 “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган миқдори компенсация қилинади;

🔸 профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади;

🔸 “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади;

🔸 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ умумий ҳисобда БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдори ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатлари компенсация қилинади‘

🔸 “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 баравари миқдоригача ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали қоплаб берилади;

🔸 Хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг БҲМнинг 4 бараваригача бўлган қисми компенсация қилинади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Жаҳон_айвони

Хитой ҳукумати оилаларга учта фарзанд кўришга рухсат берди, бу қарор ХХР Марказий қўмитаси Сиёсий бюросининг 31 май, душанба куни бўлиб ўтган мажлисида қабул қилинди, деб хабар қилмоқда "Синхуа" агентлиги.

Хабарда айтилишича, бундай қарор мамлакатдаги демографик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, аҳолининг тез қариши сабабли қабул қилинган.

Хитой 1979 йилдан 2015 йилгача "бир оила - бир бола" сиёсатини олиб борди. Унинг салбий оқибатларидан бири меҳнатга лаёқатли аҳолининг қисқариши эди. 2015 йилда мамлакатдаги ҳар қандай оилага икки фарзанд кўришга рухсат берилди. Шундан сўнг Хитой ҳукумати ХХРда туғилиш коэффициентининг рекорд даражада ўсишини қайд этди.

Аввалроқ, ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги 2020 йилда Хитойда туғилиш ўтган йилга нисбатан 30 фоизга камайганлиги ҳақида хабар берганди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
1 июнь: Вилоятда об-ҳаво

Бугун кечаси +25...+27°
даража илиқ бўлиб, шимоли-ғарбдан секундига 1-4 м тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 48-59 % ни ташкил этади.

Эртага кундузи +39...+41° даража иссиқ бўлади. Шимолдан секундига 3-4 м тезликда шамол эсaди. Ҳаво намлиги 13-20 % ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев туризм, шаҳар инфратузилмаси, саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Жумладан, Чирчиқ дарёси бўйида замонавий уй-жойлар, дам олиш масканлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш иншоотларини барпо этиш кўзда тутилган.
Тошкент халқаро аэропортига элтувчи йўл ўтказгич кенгайтирилади.
Шунингдек, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ва тиклаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией ряда проектов в области туризма, городской инфраструктуры и промышленности.
В частности, предусматривается строительство современного жилья, создание рекреационных, производственных и сервисных зон вдоль реки Чирчик. Будет расширен путепровод к международному аэропорту Ташкента.
Обсуждена проводимая работа по ремонту и реставрации мавзолея великого поэта и мыслителя Алишера Навои.

#Mirziyoyev #taqdimot #turizm #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️#Тезкор

Айни вақтда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида катта ғалла майдонига ўт кетгани айтилмоқда.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
♻️“Миллий алла фестивали” Республика танловини Тошкент вилояти худудий босқичи бўлиб ўтди
Ўзбек тили, ўзбек мусиқаси ва оҳангининг бетакрор жозибасини алла орқали бола руҳиятига сингдириш, алла ва унинг атрофида шаклланган миллий қадриятларни сақлаб қолиш, ёш авлоднинг маънавий-аҳлоқий жиҳатдан баркамол этиб тарбиялашда оналарнинг масъулиятини ошириш мақсадида Паркент тумани “Маданият ва аҳоли дам олиш маркази”да “Миллий алла фестивали”нинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда Паркент туманидан Л.Дўстова, Юқори Чирчиқ туманидан З.Бегалиева иштирок этишди.
♻️Танловда Паркент туманидан иштирок этган Л.Дўстова 1-ўринни эгалаб танловнинг вилоят босқичига йўланма олди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Паркент тумани марказидаги "Ёшлар боғи" да 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган "Бола кулса, дунё кулади!» шиори остида байрам сайли бошланди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Байрам тадбирини Паркент тумани ҳокими Шохрух Шоахмедов табрик сўзи билан очиб берди ҳамда болажонларни байрам билан қутлади.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Паркент туманидаги"Ёшлар боғи" да байрам сайили болажонлар ижросидаги қўшиқ ва рақслар билан давом этмоқда.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.
Икки кунлик амалий ташриф давомида энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари салоҳияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с развитием экономики регионов и жизнью населения вылетел в Сурхандарьинскую область.
Во время двухдневной рабочей поездки глава государства осмотрит проекты в сферах энергетики, аграрной промышленности, торговли и сельского хозяйства, проводимую созидательную работу.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter