Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.08K subscribers
22.5K photos
3.14K videos
127 files
10.6K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
✏️ Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлим ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси билан ҳамкорликда «Йўл харитаси»га мувофиқ туман Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлим залида 15 май - Халқаро оила кунига бағишланган тадбир ташкил этилди.
📌 Тадбирда «Оила муқаддас даргоҳ», «Тарбия оиладан бошланади», «Аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва гендер тенглик» мавзуларида мавзуларида маърузалар қилинди.

📕 Давра суҳбатида қатнашган Ибратли оилалар вакиллари маърузалар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир сўнгида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган китоблар жамланмалари ибратли оилаларга совға қилинди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ҳайит байрами арафасида эзгу ва хайрли ишларни амалга ошириш халқимизга хос анъана.
Тошкент вилояти Статистика бошқармаси томонидан Паркент туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабига 15 дона компьютер жамламаси топширилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Биринчи чоракда ялпи ички маҳсулот 3 фоизга, саноат 3,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3,1 фоизга ўсгани қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари қолоқликларни бартараф этиш, қўшимча захираларни топиб, амалда ишга солиш зарурлигини таъкидлади.
Инвестиция лойиҳалари ижросини назоратга олиб, корхоналарни ишга туширишни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обеспечению экономического роста в регионах и отраслях.
Отмечалось, что в первом квартале ВВП вырос на 3 процента, объем промышленного производства, на 3,8 процента, сельского хозяйства – на 3,1 процента.
Глава государства указал на необходимость устранения задержек, изыскать и задействовать дополнительные резервы.
Поручено усилить внимание реализации инвестиционных проектов и ускорить ввод предприятий.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, халқаро кун тартиби, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар “Марказий Осиё + Япония” форматидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини қайд этдилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Премьер-министром Японии Ёсихидэ Сугой.
Обсуждены актуальные вопросы дальнейшего развития узбекско-японских отношений стратегического партнерства
и многопланового сотрудничества.
Состоялся также обмен мнениями по международной повестке, вопросам обеспечения региональной безопасности
и стабильности. Выражена готовность расширять взаимодействие в формате «Центральная Азия + Япония».

#Mirziyoyev #muloqot #Yaponiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бозорларимиз боғларда пишган шафтолилар сотувга чиқибди.

1 кг- 200 000 сўмдан сотилмоқда.

Бу йил мевалар анча қиммат бўладиган кўринади.

Ҳосилли боғларингизни зараркунанда ҳашаротлар ва касалликлардан асранг!

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Тақдир

Япониялик Ямомура уч марта ўзига юклатилган вазифадан тирик қайтган камикадзенинг ягона учувчиси ҳисобланади.

Даставвал унинг самолётини уриб туширишган, аммо балиқчилар учувчини қутқариб қолишгач, яна базага қайтган.

Иккинчи парвозда унга об-ҳаво шароити ва самолётни нишонга тўғри йўналтира олмаслик халақит берган.

Учинчи марта парвоз қилаётганида техник носозликлар туфайли топшириқ бекор қилингач, Ямамура яна ортига қайтишга мажбур бўлган. Шундай қилиб, ўз халқи учун жонини беришни жуда қаттиқ хоҳлаган учувчи урушда омон қолган ва яна кўп йиллар умр кечирган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

👍Биринчи бор

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги тақдим этади!

🤝 Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида.

📣“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали.

📆14, 15, 16 май кунлари - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида - барчани кутиб қоламиз!

🎊Кўнгилочар шоу-дастурлар, машҳур бизнесменлардан тренинглар, спортчилардан мастер класс, дизайнер ва мода дефилелари сизни кутмоқда.

📌Фестивал доирасида интеллектуал ўйинлар, рақс майдони, аёллар учун махсус клуб, гастрономик ва болалар шаҳарчаси барпо этилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда муносиб нишонланиб, ҳамшираларга алоҳида эҳтиром кўрсатилади.

Коронавирус туфайли курраи замин бугун бир вужуд, халқлар ва элатлар эса гўё бир оиладек бирлашиб ҳаракат қилмоқда ва мана шундай даврларда шифокор-у, ҳамшираларга бўлган эҳтиром ва ҳурматимиз янада ошмоқда.

Зеро, ҳамшира деганда кўз ўнгимизга қўли енгил, сўзи ширин, юзи кулиб турадиган ва ҳар қандай вазиятда беморга беминнат кўмак беришга тайёр малакали мутахассис гавдаланади.

Тиббиёт масканларида фидойи бўлиб, ўзига юклатилган бемор парваришини сидқидилдан меҳр билан амалга оширадиган соҳа вакиллари бугун касб байрамини нишонламоқда.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Мактабгача таълим муассасаларида таълим тарбиянинг самарали ташкил этиш, ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини янги педогогик ва ахборот технологияларини ўқув тарбия жараёнига жорий этиш орқали тарбияланувчиларни ҳар томонлама камол топишига эришиш борасида бир қатор семинарлар, давра суҳбатлари, тадбирлар ташкил этилаётир.

Шу мақсадда қабул қилинган “Илк қадам" ўқув дастурини таълим тарбия жараёнига жорий этиш ва Мактабгача талим ташкилотларида "Таълим сифатини ошириш" мақсадида Паркент туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 14-сонли мактабгача таълим муассасасида 6 та ўқув қўлланма бўйича ўқув тренинг ўтказилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Вилоятда об-ҳаво

Бугун кечаси +15...+18°
даража илиқ бўлиб, шимоли-ғарбдан секундига 1-3 м тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 58-77 % ни ташкил этади.

Эртага кундузи + 26...+29° даража иссиқ бўлади. Шимолдан секундига 1-5 м тезликда шамол эсиб, қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳаво намлиги 25-42 % ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор қилдилар.
Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди, халқаро сиёсат юзасидан фикр алмашилди.
Президентлар Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши сабабли чуқур хавотирда эканликларини билдирдилар.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Турции.
Главы государств обменялись сердечными поздравлениями в связи с праздником Рамазан хайит, выразили искренние пожелания мира, благополучия и процветания двум братским народам.
Подробно обсуждена актуальная двусторонняя повестка, состоялся обмен мнениями по вопросам международной политики.
Президенты выразили серьезную обеспокоенность в связи
с эскалацией ситуации в Восточном Иерусалиме.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Паркент туманидаги 4-сектор раҳбари Равшан Рўзибоев ташаббуси билан сектор ҳудудида "Темир дафтар"да турувчи оғир касаллик билан оғриган 21 та эҳтиёжманд оилага "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан ёрдам кўрсатилди. Касаллиги туридан келиб чиқиб оила аъзоларини даволаниши ҳамда зарурий дори-дармонлари учун Рамазон ҳайити муносабати билан жами 151 млн. сўм пул маблағлари фуқароларнинг номларига расмийлаштирилган пластик карталарга ўтказиб берилди.
Шунингдек, сектор ҳудудидаги эҳтиёжманд оилаларга саховатпеша ҳомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати