Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.09K subscribers
21.8K photos
3.07K videos
127 files
10.4K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Маънавият

📌 Паркент туманидаги "Сой" маҳалласидаги 3-умумтаълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қуаватлаш бўлимининг ҳамкорлик "Йўл харитаси" га мувофиқ Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.

✏️ Унда тумандаги "Сой", " Хўжа", "Қўличи" ва "Ўчоқ" маҳаллаларида истиқомат қилувчи фуқаролар вакиллари иштирок этди.

🌹Давра суҳбатида ўзбек халқининг иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси, ўзбек ўғлонларининг фронтларда кўрсатган жасоратлари ва мардликлари ҳақида сўз борди.

🇺🇿Шунингдек, ёшлар тарбиясида фахрийларнинг ўрни ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

📕Тадбир сўнгида "Ўзбекфилъм" киностудияси томонидан суръатга олинган "Илҳақ" номли бадиий фильм намойиш этилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Паркент тонги 18-сон.pdf
4.6 MB
"Паркент тонги" газетасининг 2021 йил 6 май 18-сонида ўқинг:

👉 Уруш, номинг ўчсин жаҳонда

👉 Тасодиф ортидаги тақдир

👉 Халқаро танловларда янграган садолар

👉 Ишонч ва юксалиш омили

👉 Солиқ тўлашдан қочиш ҳеч қачон наф келтирмайди

👉 Нияти нурли ижодкор

👉 Кўзлар нега қизаради?

👉 Узоқ умр кўрай десангиз

👉 Устувор мақсадлар йўлида

Шунингдек, адабиёт саҳифасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Турсуной СОДИҚОВАнинг ижод намуналари билан танишишингиз мумкин!

Мароқли мутолаа тилаймиз!

@Gazetaparkent

Карантин қоидаларига амал қилинг!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори (285-сон, 06.05.2021 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилди

🎖Мазкур кўкрак нишони билан мамлакатимиз ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва кўпайтириш, улардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритаётган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

🗓 Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар (маълумотнома, сўнгги уч йил давомида ўрмончилик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома билан бирга) Ўрмон хўжалиги қўмитасига ҳар йили 1 февралга қадар тақдим этилади.

🧾 Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ҳар йили 1 мартга қадар номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулосани қабул қилади.

☑️ Кўкрак нишони ҳар йили 21 март – Халқаро ўрмончилар куни арафасида тантанали тарзда топширилади.

💰Тақдирларганларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Маълумотларга кўра, 1941-1945 йилларда Тошкент вилоятидан жами 121 минг 969 нафар киши фронтга кетган. Уларнинг 22 минг 617 нафари жангларда ҳалок бўлди. 19 минг 367 нафари эса бедарак йўқолган. Ўша пайтлар биргина Пискент туманидан 4 минг 530 нафар навқирон ўғлонлар ва аёллар жангга отланган. Аёвсиз жангларда уларнинг 1 минг 714 нафари қаҳрамонларча қурбон бўлган. 2 минг 816 нафари Ватанни ҳимоя қилиб, орден ва медаллар билан она юртга қайтган.

Батафсил

Каналга уланиш👉https://t.iss.one/joinchat/l1NO4kMIhJliNTgy
⚡️2021 ЙИЛ МАЙ ОЙИ ҲОЛАТИГА ЖАРИМАЛАР МИҚДОРИ БИЛАН ТАНИШИНГ.

📌Хавфсизлик камарини тақмаслик: 122 500 сўм (125-модда)

📌Телефондан фойдаланиш: 735 000 сўм (128-1-модда)

📌Телевизордан фойдаланиш: 245 000 сўмдан –490 000 сўмгача (128-2-модда)

📌Тезликни ошириш: 1*245 000 сўмдан – 5*245 000 сўмдан - 9*245 000 сўмдан - 15*245 000 сўмдан - 25*245 000 сўмгача
(128-3-модда)

📌Қизил чироқда тўхташ чизиғини босиш: 122 500 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (128-4-модда)

📌Тўхтаб туриш қоидасини бузиш: 735 000 сўмдан – 3 675 000 сўмгача (128-6-модда)

📌Транспортни ҳужжатсиз бошкариш: 245 000 сўм (135-модда)

📌Суғуртасиз машинани бошқариш: 245 000 сўм (135-1-модда) Бунда суғурта полисида яқин қариндошлар киритилган бўлса мустасно.

📌Носоз транспортдан фойдаланиш: 735 000 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (139-модда)

📌Маст хайдовчига транспортни бериш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 баравар (6 125 000 сўм) - (131-модда Ҳалқ тилида "01")

📌Мастликни текширишдан бош тортиш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 15 баравар (3 675 000 сўм) — (136-модда)

📌Маст холатда машина хайдаш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 баравар (6 125 000 сўм) - (131-модда Ҳалқ тилида "01")

📌Авариядан кейин қочиб кетиш: транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади ёки 30 баравар (7 350 000 сўм)

📌Пиёдалар йўлакчасидан юриш: 122 500 сўм (128-модда)

📌Сигнал ва фара қоидасини бузиш: 245 000 сўм (127-модда)

📌 Ойналарни қорайтириш (рухсатномасиз тонировка ): 6 125 000 сўмдан – 9 800 000 сўмгача (126-модда)

📌Темир йўлдан ўтиш қоидаси бузиш: 735 000 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (130-модда)

📌Гурух бўлиб харакат қилиш: 735 000 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (129-модда)

📌Авария холати келтириб чиқариш: 2 450 000 сўм (128-5-модда)

📌ДАН ходими талабини бажармаслик: 122 500 сўмдан – 490 000 сўмгача (194-модда)

📌Пиёдалар йўл қоидасини бузиши: 73 500 сўм (138-модда)

Асос: Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Наргиза Ортиқбоева раҳбарлигидаги 2-мактабгача таълим ташилотида «Илк қадам» дастури асосида «Мен ва менинг оилам» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Боғчанинг тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Мукаррам Толипова томонидан ташкил этилган очиқ машғулотга тумандаги барча мактабгача таълим ташкилоти мудира ва тарбиячилари таклиф этилди. Семинардан кўзланган мақсад, вояга етиб келаётган болажонлар қалбида оилага, ота-онасига нисбатан ҳурмат ҳиссини ошириш. Уларнинг онгида аҳил ва иноқ оила фаровонлик тимсоли эканлигини шакллантиришдан иборат эди.
Намунали деб топилган ушбу очиқ машғулотни қизиқарли қилиб ташкил этишда боғча усулубчиси Дилфуза Абдуллаева, маънавий-маърифий ишлар раҳбари Дилнавоз Дадабоева, мусиқа тўгараги раҳбари Мунира Қурбонова, Сурайё Нурматова, Шоира Ниёзова сингари тарбиячиларнинг ҳиссалари катта бўлди.
Семинар давомида кичкинтойлар томонидан тайёрланган 9 май-Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган марифий тадбир ҳам иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
"Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар 1+1" дастури доирасида ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича Паркент тумани ҳокимлиги кўмагида Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти худудий бошқармаси ҳамда туман Ёшлар агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув курсларини битирган ёшларга сертификатлар берилди. Жараёнда Тошкент вилояти ТКМ раҳбари Нурали Саидов, туман прокурори катта ёрдамчиси Шарофиддин Насриддинов, туман прокурори ёрдамчиси Тиллабек Хўжанов, "Микрокредитбанк" филиали бошқарувчиси Акбар Бутунбоев, Ёшлар ишлари агентлиги туман раҳбари Бахтиер Соатовлар қатнашишди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Берлинда қор ёға бошлади

Берлин шаҳрида кунлар келаси ҳафтадан исий бошлайди, ҳозир эса қор ёғмоқда, деб хабар берди РИА Новости.
Эрталаб Германия пойтахтида ёмғир ёғаётган эди, лекин соат 11:00 га бориб қалин қор ёға бошлаган. Об-ҳаво кузатувчиларининг маълум қилишича, 10 майда кунлар яна исиб кетади ва ҳарорат 28 даражагача чиқади.

Мутахассисларнинг гувоҳлик беришича, бу йил апрель ойи Германияда анчагина совуқ келди. Ҳарорат одатдагидан ўртача 1,3 даражага паст бўлди.

1991 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда ҳароратнинг тушиши апрель ойи учун 2,9 даражани ташкил этган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди. Олий даражадаги учрашувларнинг кун тартибини фаол тайёрлашга келишиб олинди.

Президенты Узбекистана и России провели телефонный разговор.
В начале беседы главы двух государств обменялись сердечными поздравлениями в связи с 76-й годовщиной Победы над фашизмом.
Обсуждены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества.
Рассмотрен график предстоящих мероприятий. Достигнута договоренность о продолжении активной подготовки повестки запланированных встреч на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев Президент маслаҳатчиси, таниқли олим ва педагог Рустам Қосимов вафоти муносабати билан марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.
Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо қилинди.
– Жуда қайғудаман. Қўлимиздан келганини қилдик. Худонинг иродаси экан. Ватанга садоқатли, фидойи, ақлли, миллатимизнинг зиёлиларидан бирини йўқотдик, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования семье советника Президента, известного ученого и педагога Рустама Касымова.
Были прочитаны суры из Корана и молитвы за покойного.
- Я глубоко опечален. Мы делали все, что в наших силах. Но такова воля Всевышнего. Мы потеряли преданного Родине, самоотверженного, образованного человека, одного из передовых представителей нашей нации, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #taziya #RustamQosimov #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter