Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.14K subscribers
21.5K photos
3.04K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Спорт
📌Паркент туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спортнинг мини футбол туридан мусобақа бўлиб ўтди. Қизғин кечган беллашувларда тумандаги ташкилотлардан тузилган жамоалар ўзаро куч синашди.

🥇🥈🥉Муросасиз кечган беллашувларда биринчи ўринни туман СЭОМ, иккинчи ўринни 2-болалар мусиқа ва санъат мактаби, учинчи ўринни эса туман Маданият бўлми жамоалари спортчилари эгаллашди.
Мусобақа ғолиблари турнирнинг кейинги босқичига йўлланма олишди.

Мазкур спорт беллашувлари Паркент тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, ХТБ ва БЎСМ, Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Паркент ўқув спорт клуби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#видеоселектор
#ҳозир

Айни дамда Тошкент вилояти ҳокимлигида Сенат раиси Танзила Норбоева раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, Танзила Норбоева 30 март - 4 апрель кунлари Тошкент вилоятининг 7 та туманига ташриф буюриб, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганган эди.

Танқидий руҳда ўтаётган селектор йиғилишида "Аёллар дафтари" билан боғлиқ муаммоалалар танқидий таҳлил қилинмоқда. "Афсуски, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари раҳбарларининг ишлари қониқарсиз. "Меҳнат ярмарка"ларида, маҳалла идораларида бўш иш ўринлари, квоталар ҳақида маълумотлар ҳақида аҳолида деярли тушунча йўқ. Бир марталик ишлар бўйича марказлар ташкил этилмаган".

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌺Паркент туманининг “Сўқоқ” қишлоғида умумхалқ байрами Наврўзга бағишланган тадбир "Маданият ва маърифат" телеканалида эфирга узатилди.👍👍
#Кун_тарихи

6️⃣ АПРЕЛЬ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР


1199 йил —Англия қироли Ричард Шерюрак Франция билан уруш пайтида ўлдирилган;

🌍1652 йил— Голландиялик Ян Ван Риебек Жанубий Африкада Кейптаун шаҳрига асос солган;

🚫 1772 йил — Екатерина II соқол қўйиш бўйича Пётр I томонидан қўйилган тақиқни бекор қилган;

1814 йил— Наполеон Бонапарт тахтдан воз кечган ва Бурбонлар сулоласи ҳукмронлиги тикланган;

🥋1896 йил— Афинада биринчи замонавий Олимпия ўйинлари очилган. 14 мамлакатдан 241 спортчи қатнашган;

🚫 1897 йил — Занзибарда қуллик тақиқланган;

🌏 1909 йил — Америкалик тадқиқотчи Роберт Пири Шимолий қутбга етиб борганлигини эълон қилган;

🇧🇬 🤝1909 йил —Россия ва Туркия ўртасида Болгариянинг мустақиллиги тўғрисида битим имзоланган;

🇺🇸 1917 йил —АҚШ Антанта томонида Биринчи жаҳон урушига кирган;

🗳 1924 йил —фашистлар Италиядаги сайловларда мутлақ ғалаба қозонишган;

1941 йил —Германия Югославия ва Грецияга босқин уюштирган;

1984 йил — Кокос ороллари аҳолиси тўлиқ Австралияга қўшилиш учун овоз беришган;

📌 1985 йил — Америкалик Уилям Шредер сунъий юрак билан касалхонадан чиқарилган дунёдаги илк одам бўлган;

🇷🇼 1994 йил — Руанда ҳукумати самолётини ракета уриб туширган. Самолётдаги барча 10 киши, шу жумладан, тинчлик шартномасини яқинда имзолаган Руанда ва Бурунди президентлари ҳам ҳалок бўлган;

🇺🇿🇺🇸 1995 йил— АҚШ Мудофаа вазири Уильям Перси Ўзбекистонга келган; Ўзбекистоннинг НАТО "Тинчлик йўлида ҳамкорлик" дастурига кириши муҳокама қилинган;

📝 1998 йил — Лев Рохлин эртаси куни Президент Елцинни лавозимидан озод этиш учун имзо йиғишни бошлаган;

💣 1999 йил — Алексисда (Югославия) НАТО бомбалари туфайли тинч квартал йўқ бўлиб кетган.

🇺🇿 2002 йил— Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Й.Кубиш Ўзбекистонга ташриф буюрган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#ХУШХАБАР
1442 хижрий йил, 2021 милодий йил учун Янги Рамазон тақвими!

Ушбу тақвим Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Рамазон туҳфасидир.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#кун_тарихи

🗓6 апрель

🏃‍♂Халқаро спорт куни;

🏓Бутунжаҳон стол тенниси куни;

👮Россия Ички ишлар вазирлиги тергов идоралари ходимлари куни;

🏃‍♀Қирғизистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт ходимлари куни.


@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Китобхонлик_ҳафталиги

Китоб эзгуликка чорлайди

Тошкент вилоятида “Китобхонлик ҳафталиги” “Китоб эзгуликка чорлайди” шиори остидаги тадбирлар билан бошланди. Вилоят “Турон” Ахборот кутубхона марказида ўтказилган очилиш тадбирида барча туман ва шаҳар Ахборот кутубхона марказлари ходимлари, тегишли ташкилот мутасаддилари , фаол китобхонлар иштирок этишди.
Ресублика бўйлаб илк бора ўтказилаётган бундай кенг кўламдаги ҳафталик Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарори асосида ташкил этилмоқда.
Тадбирда сўз олган, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи З. Эралиева, “Гулхан” журнали бош муҳаррири З. Хасанова, ёзувчи ва драматург “Инсон ва Қонун” газетаси муҳаррири Қўчқор Норқобил, “Турон” Ахборот кутубхона маркази раҳбари Д. Абдуазизовалар китобнинг ёшлар маънавиятини юсалтиришдаги аҳамияти, инсон камолатидаги ўрни хусусида тўхталиб ўтишди.
Тошкент вилоятида китобсеварлар талабини қондириш, аҳолини айниса, ёшларни китоб мутолаасига янада кенг жалб қилиш мақсадида электрон кутубхона – QR-кодли китоблар акс этган плакатлар жойлаштирилмоқда. 2021 йил 5 апрел ҳолатига вилоятдаги маҳалла идораларига, таълим муассасалари ва аҳоли гавжум жойларга 300дан ортиқ QR-кодли китоблар акс этган плакатлар жойлаштирилди. Бу жараён давом этмоқда.
Тадбирда ёш китобхонлар томонидан шеърлар ўқилди, бадиий асарлар ва эртаклардан парчалар ҳамда бошқа қизиқарли томошалар намойиш этилди. “Кутубхонага сайёҳат” лойиҳаси доирасида ёш китобхонлар кутубхонада яратилган шарт-шароитлар, турли хил адабиётлар билан яқиндан танишишди.
“Китобхонлик ҳафталиги” жорий йилнинг 5 апрелидан 9 апрелигача давом этади. Ҳафталик доирасида китобхонлар танлови, назм кечалари, ёзувчи шоирлар билан учрашувлар, китоб тақдимотлари, “Мактабимга китоб совға қиламан” аксияси, китоб ярмаркалари ўтказилиши режалаштирилган.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
@AOKBToshvil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ҳукумат комиссияси тадбиркорлар муаммосини ўрганмоқда
#5apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Тезкор #Расман
⚡️Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 10 468,06 сўм. - 14,91.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Спорт
📌Маълумки, Паркент туманида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида турли спорт мусобақалари ўтказиб келиняпти. Ана шундай беллашувлардан бири 1-сонли касб-ҳунар мактабида спортнинг мини футбол тури бўйича бўлиб ўтди. Муросасиз кечган бахсларда маҳаллада истиқомат қилиб келаётган ёшлардан тузилган жамоалар ўзаро беллашдилар.

🥇🥈🥉Қизиқарли кечган мусобақаларда биринчи ўринни “Олмазор”, иккинчи ўринни “Қўличи”, учинчи ўринни эса “Қуёш” жамоалари спортчилари забт этишди.
Мусобақа ғолиблари турнирнинг финал босқичига йўлланма олишди.

Мазкур спорт беллашувлари Паркент тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, ХТБ ва БЎСМ, Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Паркент ўқув спорт клуби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
​​#Эълон

Диққат, танлов!

Журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳаётига доир телерадио, интернет ва босма нашрларда эълон қилинган материаллар танловини эълон қилади.

Танлов шартлари:

материаллар Тошкент вилояти миқёсида аниқ бир соҳани қамраб олиши керак;
материалларнинг жанри чегараланмаган;
танловнинг ҳар бир иштирокчиси камида 5 та материал билан қатнашиши шарт;
танловга материаллар 2021 йилнинг 15 июнига қадар @tanlov_oav_bot орқали қабул қилинади.

❗️Юборилган материалларнинг ҳақиқатдан ҳам ОАВда эълон қилинганини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Асосий номинациялар:

1. Энг яхши теле-видео материал;
2. Энг яхши радио эшиттириш;
3. Энг яхши интернет материали;
4. Босма нашрларда чоп этилган энг яхши материал;
5. Энг яхши фотолавҳа.

Номинациялар ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин
: 10 миллион сўм;
2-ўрин: 5 миллион сўм;
3-ўрин: 3 миллион сўм.

Тақдирлаш маросими 2021 йил, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар ва танловга тақдим этилган материаллар билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалари орқали танишиб боришингиз мумкин.

Изоҳ: Танлов материаллари 2021 йил 1 апрелдан кейин эълон қилинган бўлиши керак!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хусусийлаштириш борасида янгича қадам ёхуд
сотилиши белгиланган йирик давлат активлари оммавий савдоларга чиқарилди.

“Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида” 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармон билан давлатнинг бир қатор йирик активларини хусусийлаштириш белгиланган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Вилоятда об-ҳаво

Бугун кечаси +13...+17°
даража илиқ бўлиб, шимолдан секундига 3 м тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво намлиги 50-74 % ни ташкил этади.

Эртага кундузи +19...+21° даража илиқ бўлади. Шимолдан секундига 1-2 м тезликда шамол эсиб, ҳаво намлиги 42-53 % ни ташкил этади. Ёғингарчилик кузатилмайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди, соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданият, гуманитар алмашинув соҳаларидаги қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари кенг кўламли Ўзбекистон-Корея ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию во главе со Спикером Национальной Ассамблеи Республики Корея Пак Бён Соком.
Рассмотрены актуальные аспекты двусторонней и региональной повестки, обсуждены вопросы осуществления совместных программ в области здравоохранения, образования, науки и культуры, гуманитарных обменов.
Глава нашего государства с удовлетворением отметил динамичное развитие узбекско-корейского полномасштабного взаимодействия.

#Mirziyoyev #qabul #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter