Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
23.3K photos
3.24K videos
129 files
10.8K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
⚡️Энди педагогикадан бошқа йўналишда ОТМни тугатганлар ҳам мактабда дарс бериши мумкин

Янги ўқув йилидан бошлаб, нопедагогик мутахассисликда ўқиётган юқори курс талабалари махсус педагогик тайёрлов модулларида ўқиб, сертификат олгач, мактабда дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Паркент туманида ёшларни касб-корли қилиб, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугун «Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор» тамойили асосида «Ёшлар 1+1» дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга сертификатлар топширилди.
Тадбирда туман Савдо-саноат палатаси бошлиғи Акбар Ҳусанбоев, «Микрокредитбанк» туман филиали бошқарувчиси Азиз Хомидов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Бахтиёр Соатов ва бошқалар иштирок этишди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MNEMOTRENER
#Mart_oyi
#BM_Akademiyasi

"Har doim kutgandan ko'ra yaxshiroq o'qitishga, yaxshiroq ta'lim berishga harakat qiling. Shundagina ishingizda baraka bo'ladi."

P.s. BM Akademiyasi jamoasi yana 23 nafarga kengaydi

📆 2021-yil Mart
#Тезкор #Расман
Президентни интернетда ҳақоратлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, президентини телекоммуникация тармоқлари ёки интернетдан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан аввал, президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Спортсевар ёшлар диққатига!

Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ёшларни тўп ўйнатиш бўйича спорт мусобақасига таклиф этади.

⚽️⚽️Мусобақа шартларига кўра, тўпни лавҳадаги сингари оёқдан тушириб юбормай кўп ўйнатган иштирокчи ғолиб саналади.

Жараён туширилган видеорларни 1 апрелдан 6 апрель куни соат 22:00 гача @yoshlar_aloqada_Bot га жўнатинг. Лавҳалар паузасиз, видеокесимларсиз, битта кадрда олинган ҳамда 20 мбгача (кўпи билан) ҳажмда бўлиши шарт.

🎁Ғолиб иштирокчи 7 апрель куни вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланади.

Қани, Тошкент вилоятининг Месси ва Роналдолари! Мусобақа бошланди! Маҳоратингизни кўрсатинг. 😊💪💪

P.S: Вилоятимиздаги қолган бошқарма ва ташкилотлардан ҳам ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва мақсадли ташкил этишда ана шундай лойиҳа ҳамда ташаббусларни кутиб қоламиз.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг видеоанжуман шаклида ўтган норасмий саммитида иштирок этди.
Тадбирда ташкилот доирасида иқтисодиёт, савдо, транспорт соҳаларидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Давлатимиз раҳбари қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Олий даражадаги учрашув якунида Туркистон декларацияси қабул қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в неформальном саммите Тюркского совета, прошедшем в формате видеоконференции.
Состоялся обмен мнениями по вопросам развития многопланового практического сотрудничества, укрепления культурно-гуманитарных связей в рамках организации. Глава нашего государства выдвинул ряд важных инициатив.
По итогам встречи на высшем уровне принята Туркестанская декларация.

#Mirziyoyev #sammit #Turkiykengash #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Ўзбекистон COVID-19га ўз вакцинасини яратишга киришди",— Абдуҳаким Хаджибаев

Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев маълум қилди.

“Бугунги кунда олимларимиз томонидан биринчи COVID-19 га қарши вакцинанинг S оқсил молекуласи яратилган”, - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, яқин кунларда уни ҳайвонларда клиник олди тадқиқотларини бошлаш режалаштирилган.

Ҳозирча бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий Кенгашнинг видеоконференция шаклида ўтказилган норасмий саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на неформальном саммите Тюркского совета в формате видеоконференции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
#Диққат #Тарқатинг
⚡️ Қарши шаҳрида 2 нафар қиз бедарак йўқолди

Эргашева Заҳро Эшмуродовна, 2008 йилда Қарши шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Қарши шаҳридаги 20-мактаби 6-синф ўқувчиси, Қарши шаҳар, Батош МФЙ, Зиёкор кўчаси, 6-уй 17-хонадонда яшайди.

Эгнидаги кийимлари: Қизил рангли спортивка, оқ рангли футболка, кулранг жинси шим ва оёғида қора рангли оёқ кийими бўлган.

Жўраева Динора Илёсовна, 2004 йилда Қарши шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Қарши шаҳридаги 19-мактаби 10-синф ўқувчиси, Қарши шаҳар, Оқтепа МФЙ, Ойдин кўчаси, 11-уйда яшайди.

Эгнидаги кийимлари: Қора рангли куртка, оқ рангли трикоси ва оёғида оқ рангли красовкаси бўлган.

Каналга обуна бўлинг👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w
#COVID19

Бугундан Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter|TikTok
#спорт

Тошкент вилоятининг волейболчи қизлари республикада биринчиликни қўлга киритди

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
📌Паркент туманидаги 46-умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчилари иштирокида «Душмандан эмас, лоқайд ва бепарво одамлардан қўрқ» мавзусида маърифий суҳбат ўтказилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари М.Ибрагимов, фахрий Ўринбой Абдуназаров ва мактаб директори иштирок этдилар ҳамда маърузалар қилдилар.
Тадбир сўнгида Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муродованинг ҳаёти ва фаолиятидан видеоролик намойиш қилинди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати