Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ЮРАГИ - ПАРКЕНТ ТУМАНИ.
Тошкент вилоятидаги туманлар харитасига назар солганингизда, айнан Паркент тумани вилоятнинг қоқ марказида жойлашган бўлиб, унинг шакли одам организмининг юрак шакли кабидир.
Ўзбекистонда кимлар CОВИД-19га қарши вакцина олмайди?

Тошкент шаҳар Санепид иммунопрофилактика бўлими мудири Вазира Муталовага кўра, эмланмайдиганлар тоифасига:

▫️18 ёшгача бўлган аҳоли қатлами;
▫️дори воситаларига аллергияси борлар;
▫️бундан аввалги эмланишларда аллергик ҳолатлар кузатилган, тана ҳарорати кўтарилганлар;
▫️ОИТСга чалинганлар;
▫️ҳомиладор ва эмизикли аёллар киради.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Кун_тарихи

2️⃣6️⃣ МАРТ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР


1668 йил — Англия Бомбай устидан назоратни қўлга киритган;

📜 1713 йил — Испания Англияга ўзининг Америка ерларида қул савдоси билан шуғулланишда чекланмаган ҳуқуқ берган;

🌇 1812 йил— Зилзила Венесуэла пойтахти Каракаснинг 90 фоизини вайрон қилган, тахминан 20 минг киши ҳалок бўлган;

🩹 1845 йил— АҚШда тиббий пластырь патентланган;

📜 1848 йил — Император Николай I Париждаги февраль инқилоби ва Венадаги инқилобий қўзғолон муносабати билан "Манифест" эълон қилган, унда "Россия Европанинг инқилобий таъсирига берилмайди" деб ёзиб қўйилган;

🗳 1871 йил —Париж Коммунаси Кенгаши сайланган;

🚗 1908 йил— Шаҳзода Эдуард оролида (Канада) автомобиллардан фойдаланишга мутлақ тақиқ қўйилган;

📰 1917 йил— Тошкентда жадидлар ташаббуси билан "Нажот" газетасининг илк сони чиққан, унда Мунавварқори Абдурашидхоновнинг "Ҳуррият берилмас, олинур. Ҳеч нарса ила олиб бўлмас, фақат қон ва қурбон илагина олиб бўлур" деган машҳур хитоби чоп этилган;

1934 йил — Британияда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳонлар жорий этилган;

🎖1945 йил— Польшанинг Гданск шаҳри учун бўлган жангларда генерал Собир Раҳимов яраланиб ҳалок бўлган;

1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШ армияси томонидан Япониянинг Иво-Жима ороли эгаллаб олинган;

🚫 1948 йил— АҚШ социалистик мамлакатлар билан товарлар савдосига эмбарго жорий этган;

🤝 1954 йил — Совет Иттифоқи ҳукумати Германия Демократик Республикасининг суверенитетини тан олган;

🇧🇩 1971 йил — Бангладеш Республикаси ташкил топганлиги эълон қилинган;

🤝 1979 йил — Исроил Бош вазири Менахем Бегин ва Миср президенти Анвар Садат икки йиллик музокаралардан сўнг Миср-Исроил тинчлик шартномасини имзолашган;

🌏 1995 йил— паспорт назоратини бекор қилиш тўғрисидаги Шенген битимлари Европа Иттифоқининг етти мамлакатида кучга кирган;

💰 1996 йил — Халқаро Валюта Жамғармаси Россияга ўзи тарихидаги энг катта— 6,9 миллиард долларлик кредит ажратган;

💻 1999 йил — "Мелисса" вируси бутун дунёдаги юз минглаб компьютерларга зарар етказган;

🇷🇺 2000 йил — Владимир Путин Россия Президенти этиб сайланган;

📣 2017 йил — Россияда Алексей Навальный ташаббуси билан 80 дан ортиқ шаҳарда коррупцияга қарши оммавий ҳаракатлар бўлиб ўтган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#ФВБ_хабари
🌧Жорий йил 26 мартидан 30 март кунигача вилоятимиз тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел келиш хавфи бор. Кутилаётган кучли ёғингарчилик ва шамол автотранспорт воситаларининг ҳаракати, алоқа ташкилотлари, коммунал ва энергетик хизматлари фаолиятини мураккаблаштириши мумкин.
💧Канал, коллектор, ерли хонадон ва кўп қаватли уйлар ён-атрофидаги ирригация тармоқлари, трубомостлар яқинидаги ариқларни ёмғир сувларини тўсиб қолувчи чиқиндилардан тозалаш ва сув ўтказиш қобилиятини яхшилаш ишлари ташкиллаштирилсин;
💧Хушёрликни оширган ҳолда, ҳар бир вазиятдан хабардор бўлиш мақсадида тегишли ташкилот, идоралар ходимларидан 26 мартдан 30 мартгача навбатчилик графиги ташкил этилсин ва ҳудуддаги ҳолатлар юзасидан ҳар 3 соатда, вазият кескинлашганда эса зудлик билан Паркент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчи диспетчерига 101, 1050, 70 72 22-405 телефон рақамлари орқали хабар берилиши таъминлансин.

Паркент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Диққат
⚡️⚡️Тожикистонда ўткир юқумли полиомиелит касаллиги тарқалмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатда вазиятни иккинчи даражадаги фавқулодда ҳолат сифатида таснифлади.

Ўзбекистонда полиомиелитга қарши қандай курашилмоқда?

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
“Келажакка хиёнат лоқайдликдан бошланади”.

Паркент тумани Сўқоқ қишлоғи “Самараобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи мактаб ёшидаги 532 нафар болалар “Наврўз” МФЙда жойлашган 43- ва 10-ўрта умумтаълим мактабларига қатнаб ўқишга мажбур бўлаётганлиги ҳамда мазкур ҳудудда 2019 йилда манзилли дастур асосида умумий қиймати 3 миллиард 300 миллион сўм бўлган 315 ўринли мактаб қурилиши режалаштирилганлиги, бироқ ҳанузгача қурилиш ишлари амалга оширилмаганлиги таъкидланган. “Адолат” газетаси №10, 05.03.2021 Тошкент вилояти.
Паркент тумани халқ таълими бўлими “Адолат” газетасининг 2021 йил 5 мартдаги 10-сонида чоп этилган “Келажакка хиёнат лоқайдликдан бошланади” деб номланган мақолага жавобан қуйидагиларни маълум қилади. “Самараобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи мактаб ёшидаги болалар “Наврўз” МФЙда жойлашган 43-умумий ўрта таълим мактаб (қуввати 530 ўринли, ўқувчи сони 735 нафар коэффиценти 1,38), 10-умумий ўрта таълим мактаб (қуввати 1174 ўринли, ўқувчи сони 1000 нафар коэффиценти 0,85), “Бўрсилиқ” МФЙда жойлашган 9-умумий ўрта таълим мактаб (қуввати 450 ўринли, ўқувчи сони 418 нафар коэффиценти 0,9)ларида таълим олмоқда.
Мазкур умумтаълим мактаблари “Самаробод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳолидан кўпи билан 1,8 км узоқликда жойлашган бўлиб, ўқувчилар автомашина серқатнов йўлни кесиб ўтади. Бу ҳудудга мактаб қурилиши бўйича Халқ таълими вазирлигига таклифлар берилган яқин йилларда дастурга киритилиш режалаштирилган.
Бугунги кунда республика миқёсида 2-коэффицентдан юқори бўлган мактаблар дастурга киритилаётганлиги боис “Самаробод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мактаб қурилиши кейинги йилларга сурилган.
Мактаб қурилиши учун ажратилган ер майдонидан самарали фойдаланиш мақсадида 10-умумий ўрта таълим мактаби балансида токзор ташкил этилган.

Паркент тумани ҳалқ таълими бўлими

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
📌Бугун Паркент тумани ҳокими Шохрух Шоахмедовнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида 60 дан зиёд жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди. Аҳоли томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарият қисми ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммолар, ер майдонлари ажратиш, маҳалла ҳудудидаги ижтимоий муаммолар, уй-жой билан таъминлаш тўғрисида бўлди.

📝Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қолган масалаларнинг ижроси юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Паркент
#семинар

🔷Республика Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 19 январь куни ўтказилган “Маънавий ва маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини Тошкент вилоятида таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамкорликда Оққўрғон туманида семинар ташкил этилди.

👉Йиғилиш давомида Тошкент вилоятдаги 22 та шаҳар ва туманларнинг 2021 йил 1-чораги давомида соҳада амалга оширилган ишлар натижаси ва туманлардаги Маънавият ва маърифат бўлинмаларнинг ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, иштирокчилар Оққўрғон тумани "Тарих ва Ўлкашунослик" музейига ташрифи ташкил этилиб, ушбу маскандаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати