Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
22.6K photos
3.15K videos
127 files
10.6K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Тошкент вилояти, Паркент тумани ҳокимликлари ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси ташаббуси билан мазкур корхонада тадбир ташкил этилди. Туман ҳокими ўринбосари Элёр Раҳмонов ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Жасур Дадабоевлар шу соҳада меҳнат қилиб келаётган хотин-қизларни байрам билан муборакбод этди. Уларга совға-саломлар улашилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
📌Сардорлар кенгаши фаолиятини ривожлантириш ойлиги ҳамда 8-март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Паркент туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида 36-умумий ўрта таълим мактаби Сардорлар Кенгаши аъзолари томонидан “Сен азиз ва муқаддассан аёл” номли байрам тадбири ўтказилди.

💐Тадбирда сардорлар Кенгаши аъзолари томонидан турли бадиий чиқишлар, куй-қўшиқ ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. “Онажонимга табрик йўллайман” номли бадиий чиқиш тадбирга ташриф буюрганлар қалбида ўзгача таассурот уйғотди.

Мазкур тадбирга умумий ўрта таълим мактабларидан “Камалак” ва “Иттифоқ” сардорлари ташриф буюришди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
📌Давлатимиз раҳабарининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли фармони ижросини бажариш мақсадида Паркент туман ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва БЎСМ ҳамкорлигида тумандаги 18-30 ёшдаги аёллар ва уюшмаган аҳоли ўртасида "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида баскедбол спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Беллашувларда 1-ўринни "Қирғизовул" МФЙ, 2-ўринни "Бўстон" МФЙ, 3-ўринни эса "Чавканчак" МФЙ аёллари эгаллашди.

💐Ғолиб жамоалар туман ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан диплом ва эсдалик совгалари билан такдирландилар.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Биласизми

Сайёраларда 1 йил қанча давом этади?

Биламизки, йил деб сайёранинг Қуёш атрофида 1 марта тўлиқ айланиб чиқишига айтилади. Хўш, сайёралар Қуёшни қанча вақтда айланиб чиқади?

1 .Меркурий - 88 кун;
2. Венера - 225 кун;
3. Ер - 365 кун;
4. Марс - 687 кун;
5. Юпитер - 12 йил;
6. Сатурн - 30 йил;
7. Уран - 84 йил;
8. Нептун - 165 йил;
9. Плутон - 248 йил.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Farg‘onaning turistik maskanlariga infotur tashkil etildi
https://uzbektourism.uz/uz/newnews/view?id=1639

Фарғонанинг туристик масканларига инфотур ташкил этилди
https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1639

В Ферганской области организован инфотур по достопримечательностям региона
https://uzbektourism.uz/ru/newnews/view?id=1639

🇺🇿 Telegram kanalimizga qo‘shiling:
https://t.iss.one/uzbektourismofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳорги ёмғирлар сабаб Самарқандда сув тошқини рўй берди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Биласизми

🔰 “Намунали” деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимларига:

💰туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажариш ҳисобига бир маротаба баҳоланаётган ярим йиллик натижалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 баробаригача пул маблағлари ажратилади;

☀️йил якуни натижалари бўйича республика ҳудудидаги санаторийларидан бирида соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Тезкор
Ўзбекистонда янги ўқув йилидан ота-онаси йўқ қизлар ва боқувчиси йўқ аёлларнинг контракт пуллари тўлаб берилади — Президент қарори

"Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди.

Унга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Қутлов

Қадрли онажонлар, муҳтарама опа-сингилларим!

Сизларни бугунги муборак айём билан чин қалбимдан қутлайман. Ҳамиша соғ-саломат, бахтли-саодатли бўлиб юриш сизларга ярашади.

Менинг назаримда, Янги Ўзбекистоннинг иккита муҳим фазилати, яққол ажралиб турган жиҳати бор.

Бири очиқлик сиёсати бўлса, иккинчиси ҳазрати аёлга чинакамига эҳтиром кўрсатишга қаратилган ҳаётбахш ислоҳотлардир.

Хусусан, 2021 йил Ватанимизда аёлга эҳтиром йили бўлади, десак муболаға бўлмайди. Юртбошимизнинг куни кеча айтган сўзлари, кўзланаётган эзгу режалар шундай тасаввур беради.

Байрамингиз муборак бўлсин!
Бахтимизга соғ-саломат бўлинг!

Сизга чексиз ҳурмат билан
Одилжон Тожиев


🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Ҳақсиз, аёл қалби гулга ўхшайди, қанчалик гўзал бўлса шунчалик нозик ҳамдир.

• • •
Аёл ҳамма нарсага чидаши мумкин, бироқ туҳматга эмас.

• • •
Аёлдан март киши йўқ, қачонки у севиб қолса.

• • •
Аёл - гул, бироқ ўзи хоҳласа тиконга ҳам айлана олади.

• • •
Қисмат шафқатсиз эканини яна бир оддий ва ҳаётий кўриниши, қалби пок, меҳрибон аёл батфеъл эркакка рўпара бўлишидир.

• • •
Йиғи аёл кўзларини янада гўзаллаштиради дейишади. Бироқ мен бундай гўзалликни ҳеч бир аёл кўзларида кўришни хоҳламасдим!

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Қутлов

💐 Паркент тумани "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Еттикентимизда яшаётган мунис онажонларни, азиз опа-сингилларни 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклайди.

🌺Гўзаллик ва нафосат, бахт ва шодлик, саломатлик, оилавий хотиржамлик Сизларни ҳеч қачон тарк этмасин.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Самбо: 2021 йилги Осиё чемпионати Индонезияда эмас Тошкентда ўтказилади

🤼Осиё самбо уюшмасининг навбатдаги онлайн йиғилиши ташкил этилди. Унда ташкилот раҳбарияти, ижроқўм аъзолари ва миллий ассоциациялар вакиллари иштирок этишди, дея хабар берди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати.

Виртуал йиғилиш давомида Осиё самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев томонидан йил давомида ўтказиладиган муҳим мусобақалар режаси таништириб ўтилди. Бундан ташқари, самбо спорти 2025 йили Тошкентда ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари дастурига киритилаётганлиги маълум қилинди. Ушбу янгиликни Осиё самбо оиласи мамнунлик билан қарши олди.

Қолаверса, биз учун яна бир аҳамиятли жиҳати, 2021 йилги Осиё чемпионати июнь ойида Тошкентда ўтказиладиган бўлди.

Аслида мазкур мусобақага белгиланган режа бўйича Индонезия мезбонлик қилиши лозим эди. Аммо шу йили ташкил этиладиган Соҳил ўйинлари сабаб, ушбу мусобақани бошқа мамлакатга кўчиришга қарор қилинди. Унга кўра, Осиё чемпионати мезбонлиги учун Ўзбекистон самбо ассоциацияси томонидан берилган ариза қабул қилинди. Шу сабабли, июнь ойида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини Тошкентда ўтказиш таклифи ўртага ташланди. Йиғилиш иштирокчиларнинг аксарият қисми ушбу таклифни қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, бу йилги Осиё чемпионати пойтахтимиз Тошкентда ўтказиладиган бўлди.

Бундан ташқари, ушбу мусобақа вақтида Осиё самбо уюшмасининг йиллик Конгресси ва сайлов-конференцияси ҳам ташкил этилади.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов ҳам сўзга чиқиб, билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирди ва ушбу мусобақа юқори савияда ташкил этилиши ҳақида гапирди

Ўз навбатида, Ўзбекистонда самбони янада ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар Осиё самбо уюшмаси президенти томонидан алоҳида эътироф этилди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈