Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди.
Дастлаб бош бошқарманинг ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишилди, бошқарма тизимида фойдаланилаётган махсус техника ва воситалар кўздан кечирилди.
Ташриф чоғида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг шон-шараф музейи очилди. Давлатимиз раҳбари уни кириб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил главное управление внутренних дел города Ташкента.
Глава государства ознакомился с деятельностью информационного мультимедийного центра главного управления, осмотрел имеющуюся на его вооружении специальную технику и спецсредства.
В ходе посещения состоялось открытие музея славы главного управления внутренних дел столицы, с экспозицией которого ознакомился Президент.

#Mirziyoyev #tanishuv #ichkiishlar #muzey

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Паркент туман Кенгаши томонидан «Шеърият гулшани ичра» деб номланган ёш ижодкорлар танлови ўтказилди. Унда тумандаги мактабларнинг адабиётга, шеъриятга ихлосманд ўқувчилари ташриф буюриб, фаол иштирок этишди. Ғолиб совриндорлар Кенгашнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бугун Паркент туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида «Аниқ фанлар» ойлигида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда «Ал-Хоразмий» ҳамда «Беруний» гуруҳлари куч синашиб, ўзларининг билимларини синаб кўришди.
Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир берилган саволларга гуруҳ аъзоларининг белгиланган вақтда жавоб беришларини кузатиб бордилар.
«Заковат» интеллектуал ўйинида ўзларининг топқирлиги ва билимдонлиги билан «Ал-Хоразмий» гуруҳи ғолибликни қўлга киритди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
📝 Паркент туманидаги секторлар раҳбарлари томонидан аҳоли муаммолари ўрганилиб, бартараф этилиб келинмоқда.

📌4 сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Равшан Рўзибоев томонидан сектор ҳудудидаги фуқаролар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтган эди. Қабул жараёнида тушган мурожаат юзасидан "Марказий" МФЙ, "Учкўприк" кўчасининг 400 метри яроқсиз ҳолга келиб қолгани билдирилганди.

Эндиликда ана шу таъмирталаб ички йўл шағаллаштирилди.

👏Бу хайрли ишдан аҳоли мамнун бўлди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
🗓Паркент тумани адлия бўлими ходимлари, туман прокуратураси, туман ИИБ ва Халқ депутатлари Паркент туман кенгаши қонунийлик ва коррупцияга қарши курашиш доимий комиссияси ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

📝Тарғибот тадбири Паркент тумани ИИБ шахсий таркибига “Коррупция – тараққиётга таҳдид” мавзусида бўлди.

📌Тадбир давомида туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ғ.Избосаров томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тадбир иштирокчиларига тушунтириб берилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати