Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Қонунчиликдаги энг сўнгги янгиликлар, кундалик ҳаётда дуч келинадиган ҳаётий масалаларга ҳуқуқий ечимлар, содда ва тушунарли тарзда ифодаланган видеоблоглар, муҳим маълумотлар жамланган инфографикалар, анимацион видеороликлар – барчаси "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида!

Мазкур канал ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритилади.

Адлия вазирлигининг телеграмдаги каналларига уланиш:

ўзбек тилида - @huquqiyaxborot

рус тилида - @pravoinf

инглиз тилида - @leginf

“Ҳуқуқий ахборот” билан муҳим янгиликлардан тезкор хабардор бўлинг.

Дўстларингизга ҳам улашинг: @huquqiyaxborot
​​Коронавируснинг "британча" штаммининг аломатларини биласизми?

Буюк Британиянинг Миллий статистика хизмати коронавируснинг "британча" деб аталувчи янги штаммига йўтал, кучли чарчоқ, томоқ ва мушаклардаги оғриқ каби белгилар хос эканлигини, аммо ҳид ва таъм сезмаслик аломати эса аввалги штаммдагига қараганда камроқ учраётганини аниқлади.

Идоранинг хулосалари Aнглияда тасодифий танлаб олинган ва "COVID-19" ташхиси қўйилган 6 минг кишининг маълумотларини қайта ишлаш натижасида чиқарилди.

Ҳид ва таъм сезмаслик каби аломатлар янги штамм билан касалланганларда камроқ учрамоқда. Aммо улар ҳали ҳам касалликнинг учта асосий аломатлари (юқори иситма, яқинда пайдо бўлган доимий йўтал ва таъм сезувчанлигини ўзгариши) орасида.

Касалланганларнинг аксариятида ушбу учта аломатдан камида биттаси намоён бўлмоқда.

Статистика идораси ходимлари янги "COVID-19" штаммига ижобий тест олишдан олдин бир ҳафта давомида беморлар бошдан кечирган аломатларни таҳлил қилдилар. Улар "асл" (аввалги) штаммни юқтирганларнинг аломатлари билан таққосланди.

Бунда 2020 йил ноябрь ойининг ўрталаридан 2021 йил январь ойининг ўрталарига қадар касал бўлган одамларнинг натижалари ҳисобга олинди. Маълумотлар шуни кўрсатдики, янги штамм биринчи ҳолатда бўлгани каби учта эмас, иккита ген билан мос келади.

3,5 минг кишидан иборат янги штаммни юқтирганлар гуруҳидан:
• 35 фоизи йўтал;
• 32 фоизи чарчоқ;
• 25 фоизи мушак ва тана оғриғи;
• 21,8 фоизи эса томоқ оғриғидан шикоят қилган.

Олдинги штамм билан касалланган 2,5 минг кишилик гуруҳдан:
• 28 фоизи йўтал;
• 29 фоизи чарчоқ;
• 21 фоизи мушак ва тана ;
• 19 фоизи эса томоқ оғриганини айтган.

Маълум бўлишича, янги штаммни юқтирганларнинг 16 фоизи таъм сезувчанлигини, 15 фоизи ҳид сезиш қобилиятини йўқотган. Бу эски штамм билан касалланган одамлардагига қараганда камроқ (иккала ҳолатда ҳам 18 фоиз).

Бош оғриғи, нафас олиш қийинлишуви ёки диарея ва қайт қилиш ҳолатлари бўйича маълумотлар икки штаммда ҳам бир хил бўлган.

Олимларнинг фикрига кўра, вирус таркибидаги баъзи бир ўзгаришлар организмнинг иммун реакциясига таъсир қилиши ва инфекцияни келтириб чиқарадиган аломатларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Янги штаммни юқтирганларнинг организмида вирус интенсив равишда кўпайиб кетиш эҳтимоли юқорироқ. Бу эса инфекциянинг бутун танага кенгроқ тарқалишига ҳамда кучли йўтал, мушакларда оғриқ ва чарчоқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
🗓 1-Февраль Халқаро Ҳижоб куни

💐Муслима аёлларимизни табриклаймиз!

📌 Бу байрам 2013 йилдан буён давом этиб келмоқда!👇

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
КОТИБИЯТ – ҲАР БИР ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КЕНГАШИДА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Халқ депутатлари Кенгашлари котибиятларини ташкил этиш 2017 йилда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар Концепциясида назарда тутилган. Тошкент шаҳри ва унинг таркибига кирувчи туманлар халқ депутатлари Кенгашларида котибиятлар пойтахтда бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ўтказилган ҳуқуқий эксперемент доирасида ташкил этилган.

Энди кейинги қадам – ушбу бўлимларнинг мақоми “Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги Қонунда мустаҳкамланди.
Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорларига, маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари ва низомига амал қилади.

Котибиятнинг вазифалари – халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатишдан иборат. Шу жумладан, у маҳаллий депутатларни ҳужжатлар зарур ахборот ва маълумот материаллари ва мутахассислар маслаҳатлари билан таъминлайди.
Маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларининг назорат соҳасидаги ваколатларини самарали амалга оширишга кўмаклашиш;
Маҳаллий ижроия ҳокимияти, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлимлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари ва мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари (ахборотлари) эштувларини ташкил қилиш ва бошқа вазифаларни ташкил этади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг VI/ХХII-IV-сонли сессияси қарорига асосан Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши котибяти ташкил этилди.
Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши котибияти мудири этиб Халқ депутатлари туман Кенгашига 17-Жўнқишлоқ сайлов округидан сайланган депутат Мавлуда Бердиқулова тайнланди.
Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзолари номидан Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири иш фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз.

Муҳайё АҲМЕДОВА,
Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашидаги
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси
депутатлик гуруҳи раҳбари
Шаҳар ва қишлоқларда нечта маҳалла бор? Қанчаси тоғли, чўл ва чегара ҳудудида жойлашган?

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева шу ҳақда маълумот берди:

〰️〰️〰️
🗓 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, юртимизда 9 168 та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларнинг:

▫️8 877 таси — маҳалла фуқаролар йиғини;

▫️161 таси — овул фуқаролар йиғини;

▫️89 таси — қишлоқ фуқаролар йиғини;

▫️41 таси — шаҳар фуқаролар йиғинидан иборат.

📍Мазкур фуқаролар йиғинларининг 10 таси — жамоатчилик асосидаги,
11 таси — ҳарбий шаҳарчаларда жойлашган фуқаролар йиғинлари ҳисобланади.

🔎 Энг кўп — 1000 дан ошиқ маҳаллага эга ҳудуд сифатида Самарқанд вилояти етакчилик қилади. Бу вилоятда ҳозирги вақтда 1 100 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Ундан сўнг Тошкент вилояти 10 48 та, Фарғона вилояти 1041 та маҳалла билан кейинги ўринларни банд қилган.

📎 Фуқаролар йиғинларининг географик жойлашувига тўхталадиган бўлсак, республикамиздаги 1 830 та маҳалла фуқаролар йиғини — шаҳарларда, 1 205 таси — туман марказларида жойлашган.

🏔 Туман марказигача 30 км бўлган масофада жойлашган маҳаллалар сони — 4 839 тани, туман марказидан 30 км ва ундан олис масофада, тоғли ва чўл ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғинлари сони — 720 тани ташкил этади.

🚧 Чегара ёки анклав ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғини сони эса 574 тани ташкил этади

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Ҳурматли Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва ҳисобчилари диққатига!
Микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 1-kb shakli (йиллик) “МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНА"нинг ва1-fx shakli (йиллик) ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА 2020 ЙИЛ УЧУН давлат статистика ҳисоботини интернет тармоғи орқали, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда 2021 йил 25 февралдан кечиктирмаган ҳолда тақдим этишни унутманг!!!
Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар 1-kb shakli (йиллик) “МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНАНИНГ 2020 ЙИЛ УЧУН ҲИСОБОТИ” давлат статистика ҳисоботини интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда 2021 йил 26 мартдан кечиктирмай тақдим этишни унутманг!!!

Паркент туман Статистика булими


Мурожаат учун телефонлар:
📞+99870 202-87-07
📞+99899 815-91-51
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуалари қурилади

Ҳукумат қарори (46-сон, 01.02.2021 й.) билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021–2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастур тасдиқланди.

➡️ Манзилли дастурга кўра, белгиланган йилларда республика бўйича жами 2 951 та (шундан, 2021 йилда 1 881 та, 2022 йилда 1 070 та) мажмуа (лойиҳа)лар қурилиши назарда тутилган.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари жойлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот чоғида партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш масалалари, бугунги кунда улар олдида турган асосий вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Партиялар ўз депутатлари орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиши, уларнинг ечими бўйича таклифлар бериши, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши муҳимлиги қайд этилди.

Состоялась встреча с лидерами политических партий. В ходе открытого диалога состоялся обстоятельный обмен мнениями по вопросам повышении роли и места партий в общественно-политической жизни общества, основных задачах, стоящих перед ними сегодня.
Отмечалась важность того, чтобы политические партии через свой депутатский корпус изучали социально-экономические проблемы на местах, предлагали решения, а также осуществляли действенный парламентский и общественный контроль.

#Mirziyoyev #uchrashuv #partiyalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 5 февраль кунига белгиланди

📋 Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисини жорий йил 5 февраль куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

📹 Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

🔰 Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

● “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
● “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги;
● “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
● “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Янгича тизим амалиётга татбиқ этилмоқда

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси мониторинги график асосида олиб борилмоқда.

📄Дастурдан кутилаётган асосий мақсад ёшларни маънавий юксалтириш, жисмоний чиниқтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва маданий ҳордиқ олишларига шароит яратиш, замонавий технологик касбларга ўқитиш, уларни иш билан таъминлаш каби жиҳатларни ўз ичига олади.

📌Оққўрғон, Пискент, Паркент, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари ҳокимлари ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи маҳаллий кенгашлари раҳбарларининг декабрь-январь ойларидаги ишлари юзасидан ҳисобот тақдимотлари кўриб чиқилди ва мутасаддилар томонидан жорий йилнинг февраль ойида амалга оширмоқчи бўлган ишлари эшитилди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube