Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
23.2K photos
3.22K videos
128 files
10.8K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Ҳазрати Али (р.а)нинг мудҳиш жавоби

Бир куни оломон орасидан бир одам ажралиб чиқиб, ҳазрати Али (р.а) олдиларига келиб, чуқур хўрсиниб:

- Ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умар (Аллоҳ рози бўлсин улардан) замонларида фикрлар тофовути, қарама-қаршиликлар бўлмас эди. Ҳамма нарса жой-жойида, шаҳарларимиз тинч, осойишта бўларди, қонлар тўкилмас эди. Фақат ҳазрати Усмон ва сизнинг даврингизга келиб ҳамма нарса ўзгарди. Қонлар тўкила бошланди, қарама-қаршиликлар, гина адоватлар авж олди. Бунинг сабаби нимада?» - деб сўради.

Мўминларнинг амири, Аллоҳнинг арслони ҳазрати Али розияллоҳу анҳу саволни диққат билан эшитиб қуйидаги мудҳиш жавобни бердилар:
-Бу саволнинг жавоби ўзи билан. Ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умарнинг ёнларида ҳазрати Усмон ва ҳазрати Алидек инсонлар бор эди. Ҳазрати Усмон ва ҳазрати Алининг ёнларида эса сизларга ўхшаганлар бор, - дедилар.

Кутилмаган бу жавобдан боши қотиб қолган ҳалиги киши қаттиқ хижолат тортиб, қилган беодоблигидан минг бора афсусланиб, кечирим сўраб мўминларнинг амири ёнидан секингина чиқиб кетди.

«Ҳикматлар хазинаси» рисоласидан.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Тезкор #Расман
⚡️Ҳиндистонда TikTok абадий блокланди

Ҳиндистон электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги қарори билан мамлакатда 59та Хитой дастури, шунингдек TikTok'га доимий тақиқ қўйилди.

Хитой дастурларини тақиқлаш тўғрисидаги қарор Ладахнинг тоғли чегара ҳудудида икки мамлакат ўртасидаги кескинлашув фонида қабул қилинган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Кeйинги ўқув йилида 1-синфга қайси йилда туғилган болалар қабул қилинади?

2021/2022-ўқув йилида 2014-йил 31-дeкабрга қадар туғилган болалар 1-синфда ўқиши мумкин. Эндиликда болалар 7 ёшга тўлгандагина 1-синфга қабул қилинади. Бу ҳақда Aдлия вазирлиги эслатди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Тожикистонда барча дeҳқон хўжаликлари 1 йил ер солиғи тўламайди

Дeҳқонларни солиқдан озод қилишдан мақсад – аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кўпроқ та’минлаш ва озиқ-овқат импортини камайтириш.

"Мамлакатлар қайтадан ўз чeгараларини ёпяпти. Озиқ-овқат танқислигига дуч кeлишимиз мумкин", – дeя та’кидлаган прeзидeнт Имомали Раҳмон.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мақсадимиз - мактабларда хусусий таълимни ташкил қилиш орқали рақобатнимас, балки ҳамкорлик муҳитини шакллантириш.

Бобур Мирзо ЙЎЛДОШБОЕВ


Ҳар сўзинг ҳақиқат бўлсин, аммо ҳар ҳақиқатни сўзлайверма шиори билан яшайдиган паркентлик ёшларимиздан бири Бобур Мирзо Йўлдошбоев бугунги кунги кунда Modern Education ўқув марказининг раҳбари.
Бугун у янги мнемоника фанига асос солиб, минглаб ёшларга билим олишнинг замонавий методини ўргатиб келмоқда.
Дарвоқе, 2020 йилда Бобур "Мард ўғлон" Давлат мукофотининг совриндори бўлди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
"Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор", ўқув курслари ташкил этилди

Паркент туманидаги 1-касб-ҳунар мактабида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича туман ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимлари ҳамкорлигида ўқув курслари ташкил этилди.
Жалб этилган тингловчилар ўқув курсини муваффақиятли тамомлагач сертификатлар билан тақдирланиши белгиланган.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
БЕМОРГА ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгашига 1-Қорақалпоқ сайлов округидан сайланган депутат Муҳайё Аҳмедова Қорақалпоқ қишлоғи "Гулистон" маҳалласи, "Олмазор" кўчасида яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқаро Саодат опа Исматованинг хонадони ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида Саодат опанинг икки кўзи кўрмаётганлиги, ҳозирги кунда шифокор ёрдамига муҳтождир маълум бўлди. Бемор депутат М.Аҳмедова кўмагида Кўп тармоқли туман поликилиникасига олиб келиниб, тиббий текширувдан ўтказилди. Текширувлар натижасида С.Исматова вилоят “Кўз касалликлари” шифохонасига мурожаат қилишини тасдиқлади ва йўланма берилди. Кўрсатилган кўмак сабаб бемор йўланма асосида вилоят “Кўз касалликлари” шифохонасига даволаш учун ётказилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилда 500 минг нафар ёшни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш вазифаси қўйилди. “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш зарурлиги айтилди.

Под председательством Президента проходит видеоселекторное совещание по мерам обеспечения занятости молодежи и содержательной организации ее досуга.
Поставлена задача обучить в этом году 500 тысяч молодых людей профессиям и предпринимательству. Указано на необходимость закрепления за юношами и девушками предпринимателей в рамках программы "Молодежь: 1+1", формирования бизнес-навыков, выделения льготных кредитов, содействия открытию собственного дела.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН ОИЛА” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоласи ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, хотин-қизлар, айниқса ўсмир қизларни китобхонликка янада кенгроқ жалб этиш, уларни мунтазам равишда китоб мутолааси билан шуғулланиб боришларига замин яратиш, шунингдек, қишлоқ ва маҳаллалардаги оила вакилларининг чекка ҳудудларида китоб ва китобхонликка қизиқишларини намоён этишлари учун имкон яратиш орқали туманимизда китобхонликка бўлган эътиборни янада ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида Паркент ахборот-кутубхона маркази, Маънавият ва маърифат маркази, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлимлари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши ҳамкорлигида “Энг яхши китобхон оила” кўрик-танлови ўтказилди.
Танловда "Боғбон", "Қайилма", "Самсарак", "Янги навбаҳор" ҳамда "Бойқозон" маҳаллаларидан оилалар вакиллари иштирок этдилар.
Танловда "Қайилма" маҳалласидан иштирок этган Юлдуз Хурсандова 1-ўринни эгалаб, танловнинг туман босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Танлов сўнгида иштирокчилар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан эсталик совғалари билан тақдирланди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан туман ички ишлар бўлимида маънавият соати ўтказилди.

❇️ Маънавият тадбирида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Маҳамаджон Ибрагимов, туман бош имом хатиби Мансурхон Мансуровлар иштирок этиб "Муомала маданияти ва ҳушмуомалик" мавзуси маърузалар қилдилар.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#АРГОС
#Тошкент вилояти
#Ёшлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси мониторинги график асосида олиб борилмоқда.

📄Дастурдан кутилаётган асосий мақсадлар: ёшларни маънавий юксалтириш, жисмоний чиниқтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва маданий хордиқ олишларига шароит яратиш, замонавий технолигик касбларга ўқитиш, уларни иш билан таъминлаш каби мақсадларни ўз ичига олади.

📌Жорий йилнинг 22-26 январь кунлари Оққўрғон, Пискент, Паркент, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод шаҳар ҳоким ўринбосарилари, Ёшлар ишлари агентлигининг бўлим бошлиқлари, Ёшлар иттифоқи маҳаллий кенгашлари раҳбарларининг декабрь-январь ойларидаги ишлари юзасидан ҳисобот тақдимотлари кўриб чиқилди ва мутасаддилар томонидан амалга оширмоқчи бўлган ишлари тингланди.