Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Бухоро шаҳрида ўтаётган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ботир Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Халқ депутатлари, оқсоқоллар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

На проходящей в городе Бухаре внеочередной сессии областного кенгаша народных депутатов рассмотрен организационный вопрос.
Президент Шавкат Мирзиёев предложил на должность хокима области кандидатуру Ботира Зарипова, временно исполняющего обязанности хокима.
Депутаты, аксакалы в своих выступлениях поддержали кандидатуру. По итогам голосования Ботир Зарипов утвержден хокимом Бухарской области.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий
#ФВВ

📢 Кунлар совиши муносабати билан ФВВ аҳолига мурожаат қилди

Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати раҳбари расмий телеграм каналида маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Паркент тумани халқ таълими бўлимида ёшлар тарбиясига оид йиғилиш бўлиб ўтди. Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда халқ таълими туман бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этишга бағишланган йиғилишда Ота-оналар клуби тузилди. Йиғилишда туманнинг барча ҳудудларидан ота-оналар иштирок этдилар.
Клуб ўзининг иш режасини тасдиқлаб, ёшларнинг таълим-тарбияси борасида баҳс ва мунозаралар орқали ўзининг ҳаракатлар режасини белгилаб олди. Кейинги ҳафтада клуб аъзолари тумандаги мактабларга ташриф буюриб, у ердаги ота-оналар кенгаши фаолияти ҳамда таълим-тарбия жараёнлари билан танишадилар. Клубга раиси ва раис муовини ҳам сайланди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Паркент тумани адлия бўлими ходимлари ва туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорликда тумандаги МФЙ раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирокида ўқув семинар ўтказилди. Тадбир жараёнида адлия бўлими ходимлари томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаати, Вазирлар Маҳкамасининг “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги ва “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди. Тадбир иштирокчиларининг саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
«ЁШЛАР: 1+1» ТАШАББУСИ АМАЛДА

“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида Паркент туманида Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов, Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Улуғбек Акбаров, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зиёдбек Йўлдошев ҳамда ташкилот, корхона раҳбарлари, мутасаддилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида Паркент туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ҳамда бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилишда ишсиз ёшлар рўйхатини шакллантириш, тадбиркорлик асосларига ва касб-ҳунарга ўқитиш, сертификат олган ёшларга микрокредитлар ажратиш ва уларни тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитилаётган ёшларни «Ёшлар: 1+1» тамойили асосида ишга жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этилган ва ишга жойлаштирилган ёшларнинг фаолияти юзасидан мониторинг ўтказишда «Ёшлар: 1+1» ташаббуси бўйича ишни ташкиллаштириш тартиби келишиб олинди.
Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Паркент туманида аҳоли ва ёшларнинг саломатлиги учун бир қатор спорт мусобақалари, бадантарбия машқлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ана шундай спорт беллашувлари тумандаги 1-касб-ҳунар коллеж ҳамда 6-, 45-, 50-умумий ўрта таълим мактабларида "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида ўтказилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Паркент туманидаги 5-айрим фанлар чуқур ўргатиладиган умумтаълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман халқ таълими ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда "Нуронийлар тарбия соати" тадбири ташкил этилди.

📕Тадбирда "Булоқбоши" маҳалласи оқсоқоли, нуроний фахрийлар ва ёшлар иштирок этди.

📌Ёшлар онгига Ватанга муҳаббат, оила фаровонлиги, намунали ҳулқ сингари ижобий характерларни сингдириш асосий мавзу бўлган тадбирдан ёшлар катта таассуротлар олишди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди.
Илгари бу ҳудудда пана-пастқам, канализацияси йўқ уйлар бўлиб, шаҳар кўркини бузиб турарди. Ўтган йили бу ерда 7 қаватли замонавий уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди.
Шавкат Мирзиёев меҳнат фахрийси Неъмат ота Хотамов хонадонига кириб кўрди. Дастурхон атрофида дилдан суҳбат бўлди. Президент халқимиз мана шундай замонавий шароитларда яшашга муносиб эканини таъкидлади.

Глава государства осмотрел современные многоквартирные дома в махалле Низами города Бухары.
В прошлом здесь находились низкие неприглядные жилые объекты без канализации. В минувшем году на их месте возведены семиэтажные дома, точки торговли и обслуживания.
Шавкат Мирзиёев побывал в гостях у ветерана труда Неъмата Хотамова. Состоялась теплая беседа за столом. Президент подчеркнул, что наш народ достоин жить в таких новых условиях.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #uylar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter