Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Спорт
"Ювентус" тезроқ Шомуродовни ўз таркибида кўрмоқчи

Calcimercato сайтининг ҳабар беришича, “Ювентус” “Женоа” форварди Элдор Шомуродовни ўз таркибига жалб қилиш имкониятларини ўрганмоқда.

Туринликлар спорт директори Фабио Паратичи Криштиану Роналду, Пауло Дибала ва Алваро Моратадан ажралиб турадиган тўртинчи ҳужумчини ўз сафига таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Турин клуби ўзбекистонлик ҳужумчининг эҳтимолий трансфери борасида “Женоа” раҳбарияти билан алоқага чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов “Женоа”га 2020 йилнинг октябр ойида бонуслар билан бирга 9 миллион евро эвазига ўтганди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Огоҳ_бўлинг: Ўзбекистонда янги гиёҳванд модда оммавий тарқатилмоқда

Тошкент шаҳар ИИБ маълумотига кўра, мактабда рейдлар ўтказилганда ўқувчиларнинг чўнтакларида «UzBAT» МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган «LYFT» маркали, Ҳиндистонда тайёрланган «COOL LIP» никотинли “снюс”лар топилган.  Бу ҳақда “rost24.uz” сайти ёзиб чиқди. Ўз навбатида депутат Расул Кушербоев шу муаммога эътибор қаратди.
Бунда ўқитувчилар баъзи бир ўқувчиларнинг дарсда ўзини ғалати тутишларини: бефарқлик, ўзлаштириши пастлигини қайд этадилар. Кейинчалик бундай хулқ-атвор бу ўқувчиларнинг никотинли “снюс” истеъмол қилиши билан боғлиқлиги аниқланган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан Президент сайловига тайёргарлик бошланади

Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан Президент сайловига тайёргарлик жараёнлари бошланади. Бу ҳақда муҳокамага қўйилган 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасида келтирилган.

Унга кўра, Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгиланади. Мазкур вазифани бажариш муддати этиб, 2021 йил 1 март санаси белгиланган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Тезкор_хабар

Ўзбекистонга яна аёзли кунлар қайтмоқда. Ҳарорат -10 даражагача тушиши кутилмоқда.

Юртдошларимиз ҳафта аввалида баҳорий илиқликка гувоҳ бўлишди. Ҳафа якунида эса қиш қаҳратонини қайта ҳис қилишларига тўғри келмоқда. Яъни 22 январдан об-ҳаво кескин совиши кузатилади.

Синоптикларнинг маълум қилишича, Волгабўйи ҳудудларидан кириб келаётган совуқ антициклон мамлакатимиз ҳудудларига қор ва аёзли кунларни олиб келиши кутилмоқда.

23 январда антициклон мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади, ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, лекин кучли совуқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Давлат дастури лойиҳасига кўра, янги автомототранспорт воситаси олинганда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилинади. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш муддатлари (даврийлиги) узайтирилади. Шунингдек, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни экстерриториаллик принципи асосида, яъни бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш йўлга қўйилади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2020 йилда 175,6 минг киши вафот этган. Ўлимлар сони кўпайган.
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам коренного совершенствования системы духовно-просветительских работ.
Отмечена необходимость пересмотра деятельности Республиканского центра духовности и просветительства.
Дано указание построить в регионах дома духовности и просвещения на основе типового проекта.
Будет создан Фонд поддержки духовности и творчества.

#Mirziyoyev #videoselektor #manaviyat #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
«Бадиий кенгашлар қаёққа қараяпти?»

Ўзбек телеканалларида эфирга узатилаётган аксарият лойиҳалар ёшлар тарбиясини бузиш ва оилавий қадриятларни издан чиқаришга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда 19 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўз борди.

«Бугун айрим телеканалларимизда намойиш этилаётган кўрсатувлар, кўнгилочар дастур ва сериалларнинг маънавий-ахлоқий савияси одамларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти. Уларнинг аксарияти ёшларимизнинг маънавиятини юксалтириш ўрнига, тарбиясини бузиш, оилавий қадриятларимиз ва ахлоқий қарашларимизни издан чиқаришга сабаб бўлмоқда. Бу – аччиқ ҳақиқат.

Телеканаллар қошидаги бадиий кенгашлар қаёққа қараяпти? Улар қайси мезонлар асосида иш кўряпти?», – деди Президент.

Давлат раҳбари Миллий телерадиокомпания, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маънавият маркази раҳбарларига икки ой муддатда барча телеканаллар қошидаги бадиий кенгашлар фаолиятини танқидий таҳлил қилиб, уларнинг низомини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

«Керак бўлса, бу борадаги мавжуд қонунчиликни ҳам такомиллаштириш керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Шавкат Мирзиёев:
Энг катта хавф – лоқайдлик ва бепарволик

Президент раислигида маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада ошириш борасидаги долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Йиғилишда аксарият одамлар, авваламбор, раҳбарлар, давлат ходимларининг билимсизлиги, замондан орқадалиги энг катта ички хавф экани қайд этилди. Жадид боболаримиз буни “жаҳолат” деб атаб, унга қарши курашганлар.
– Иқтисодий камбағалликни қисқартириш бўйича катта ишлар олиб бораяпмиз. Лекин маънавий қашшоқликни қандай қисқартирамиз? Фикр қарамлигидан қандай қутуламиз? Ислоҳотлар учун маблағ ва инвестицияларни топяпмиз, лекин маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш учун руҳий ресурсни қаердан топамиз? Бу саволлар ҳар биримизни ўйлантириши зарур, – деди давлатимиз раҳбари.
Бугун болаларимизни ота-она, боғча, мактаб ёки институт эмас, аксарият ҳолларда қўлидаги телефон “тарбиялаётгани” куюнчаклик билан қайд этилди. 
– Мобиль телефон энди оддий алоқа воситаси эмас, кўпинча ёт мафкурани тарқатадиган қуролга айланмоқда. Маънавиятимизга мутлақо бегона бўлган зарарли ғоялар чегарани бузмасдан, билдирмасдан хонадонимизга, жамиятимизга кириб келаяпти. Буларнинг барчаси биз учун огоҳлик қўнғироғи бўлиб янграши зарур. Биз – ғурури баланд халқмиз. Мана шу бойлигимизни йўқотиб қўймаслигимиз керак,– деди Президент. 
– Илгари “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган мақолга амал қилиб яшардик. Ўғил-қизларимизнинг ахлоқ-одоби, ўқиши учун нафақат уларнинг ота-оналари, аввало, маҳалладаги нуронийлар, кайвони кексалар, зиёлилар ўзини масъул ва жавобгар деб биларди. Шунинг учун ҳам маҳаллаларимизда уруш-жанжал, безорилик, ичкиликбозлик қилиб юрадиган ёшлар, оилавий ажримлар кам бўларди. Кекса авлод вакиллари ёшларни меҳнатга, ўз уйини, кўчалар, гузар ва майдонларни озода тутишга ўргатарди. Энди айрим одамлар ҳовлисини боласига эмас, мардикорга тозалатади. Кўп қаватли уйларда қўшни қўшнисини танимайди. Бу ҳолда болалар меҳнатни, одобни, маданиятни, меҳр-оқибатни кимдан ўрганади, – деди давлатимиз раҳбари.
Йиғилишда маънавиятимиз учун энг катта хавф – бу аксарият одамларимизда лоқайдлик ва бепарволик кучайиб бораётганида экани таъкидланди.
Сиёсатшунослар ўртасида: “Сен ухлаганингда, душман уйғоқ бўлади”, деган гап бор.  Айниқса, ҳозирги замонда маънавий нуқтаи назардан “ухлаб ётиш”га, лоқайд бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Барча фожиа ва муаммолар, Ватанга, миллатга, келажакка хиёнат айнан лоқайдликдан бошланиши қайд этилди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Паркент туман ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси ташаббуси билан "Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик профилактикаси ҳамда ўз жонига қасд-суииқасд қилишни олдини олиш бўйича ўқув семинар тренинг ўтказилди.

Ўқув семинарда Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Республика маркази психология бўлими раҳбари Дилноза Ҳусанова ва уч нафар олий тоифали психологлар, Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов, унинг ўринбосарлари, туманидаги мавжуд умумтаълим мактаблари психологлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, маҳалла оқсоқолларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

Шунингдек, шу куни туман ИИБ профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар билан психологик суҳбатлар ҳам ўтказилиб, уларга тегишли тавсиялар берилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати