Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
СEЗАР ВА УНИНГ ДЎСТИ

Сезар тўлиқ ишонган ягона одам ўзининг шифокори эди. Улар яхши дўст эдилар, бундан ташқари, агар Сезар касал бўлса, у дори-дармонларни фақат шифокорининг қўлидан олган.
 Бир куни Сезар оғир касал бўлиб қолди ва содиқ дўстига дори тайёрлашни буюрди. Ўша куни кечқурун Сезарга бир хат келиб тушди ва унда шундай деб ёзилган эди: «Оҳ, буюк Сезар, энг яқин дўстингдан қўрқ, шифокорингдан қўрқ. У сени заҳарламоқчи! »
 Тез орада Сезарга даволовчи эликсири билан табиб келди. Сезар дўстига хатни берди ва уни ўқишни буюрди. Ва доктор ўқиётган пайтда у доривор аралашмани охирги томчисигача ичди. Дўсти даҳшатдан қотиб қолди: Эй менинг саркардам, сен берган хатни ўқиётганимда, мен берган дорини қандай ичишинг мумкин эди?
Сезар жавоб берди: Дўстингдан шубҳа қилишдан кўра, ўлим яхшироқдир!

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Президент Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари замонавий қурол ва ҳарбий техника намуналари билан танишди.
Шундан сўнг Академияда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йил якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Академию Вооруженных Сил.
Глава государства ознакомился с образцами современного вооружения и военной техники.
Затем в Академии под председательством Президента Республики Узбекистан, Верховного Главнокомандующего Вооруженными Силами состоялось расширенное заседание Совета безопасности, посвященное итогам деятельности Вооруженных Сил и военно-административных секторов в 2020 году и приоритетным задачам на перспективу.

#Mirziyoyev #yigilish #QurolliKuchlar #xavfsizlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати – 2022 йил 1 январь этиб белгиланди.

❗️Фуқароларнинг қўлида қолиб кетган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотлар 2022 йилнинг 1 январига қадар Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига алмаштириб берилади.

Марказий банк ахбороти


🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
ГАРОВ ПУЛИ

​Кичкинагина шаҳарчага бир сайёҳ келди ва кичкинагина меҳмонхонага кирди. Меҳмонхона эгасига 100 доллар гаров пули қолдирди ва хоналар билан танишишга киришиб кетди. Меҳмонхона эгаси қўлига тушган нақд пулдан зудлик билан фойдаланишга аҳд қилди. У югуриб бориб қассобдан қарзини узиш учун 100 долларни узатди.
Қассоб хам тезда бориб фермердан қарзини узди.
Фермер тракторини тузатиб берган устадан қарзини узолмай хуноб бўлиб ўтирганди.
Шахдам қадамлар билан устага пулни узатди.
Уста озиқ-овқат олавериб дўкончидан 100 доллар қарз бўлиб қолгани эсига тушди ва дўкончининг ёнида юзи ёруғ бўлди. Дўкончи анчадан бери дўконни тозалаб юрган фаррошнинг ойлигини беролмаётганди.
100 долларни олган фаррош ижара пулини тўлаш учун меҳмонхонага югурди ва хўжайинга пулни узатди. Хўжайин пулни олган пайтда юқори қаватдан сайёҳ тушди ва бу хоналар унга тўғри келмаслигини айтиб, пулини қайтариб олиб, жўнаворди.

Ҳеч ким хеч нарсага эга бўлмаган бўлса-да, бутун шаҳарча қарзларидан қутилган ва келажакка ишонч билан қараётган эди...

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Бугун Паркент туманининг Бойқозон қўрғонидаги спорт мажмуасида 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган спорт мусобақалари ўтказилди. Унда тумандаги 18 ёшгача бўлган туман ИИБ ҳисобида ва мактаб ички назоратида турган ўғил болалар спортнинг турникда тортиниш, бурусда машқ бажариш, тош кўтариш, стол тенниси, аримрестлиг, тирдан ўқ отиш ва арқон тортиш турлари бўйича муросасиз кураш олиб боришди.
Туман ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт, Вояга етмаганлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат маркази туман бўлимлари, Ватанпарвар ташкилоти, халқ таълими бўлими ва Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ўтган беллашувларда ғолиблар аниқланди ҳамда туман ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт ва халқ таълими бўлимлари томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
🇺🇿Бугун Паркент тумани молия бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирининг кун тартибидаги масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг декабрь ойидаги "Ёшлар форуми" даги ёшларга мурожаати ва Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўлди.
🇺🇿Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати К.Исломов ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари М.Ибрагимовлар қатнашиб маъруза қилдилар.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Нурафшон

🔰Бугун Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов бир гуруҳ ёш ижодкорлар билан учрашди.

📌Тошкент вилоятининг маъмурий маркази--Нурафшонда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан китоблари чоп этилган ёш ижодкорлар вилоят ҳокими билан учрашди. Маросимда уларнинг илк ижодий машқлари эълон қилинган янги тўпламларнинг тақдимоти ўтказилади.

❇️Қайд этиш, зарурки, вилоят ёш ижодкорлари ҳамиша алоҳида эътибор қаратади. Ўзбекистон Халқ шоири Маҳмуд Тоир бошчилигидаги адабий жараён ўз нашрига эга- "Адабиёт зиёси" газетаси аллақачон ўз ўқувчиларини топди.

⚡️Қизғин ижодий суҳбат, фикр алмашув руҳида ўтган тадбирда Рустам Холматов адабиёт, унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, Тошкент вилояти адабий муҳити ҳақида фикр билдирди.

💻Маросим якунида истеъдодли ижодкорларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube