Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
ТИЛ - МИЛЛАТ ҒУРУРИ
Бугун Паркент тумани тиббиёт бирлашмасида 21 октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда тилимизнинг нуфузини янада кўтариш, унга амал қилиш ва асраш хусусида мулоҳазалар юритилди.
Шунингдек, тадбирда давлатимиз раҳбарининг тарихда илк маротаба жаҳон миқёсида ўтказилган анжуманда ўзбек тилида маъруза қилганликлари ва бу ҳодиса бутун жаҳон ўзбеклари қалбида ифтихор туйғусини уйғотганлиги хақида фикрлар билдирилди.
Давра суҳбати давомида янги таҳрирда чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ва “Ўзбек тилида иш юритиш” китоблари тақдимоти ҳам ўтказилди.
Тадбир сўнгида келгуси ҳафтада ҳамширалар ўртасида “Энг чиройли ҳуснихат эгаси” мавзусида танлов ўтказишга келишилди.
Карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилган давра суҳбати Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва туман ҳокимининг Давлат тили бўйича маслаҳатчиси ташаббуси билан ўтказилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Биласизми?

Барча учун муҳим рақамлар:

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 679 330 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Шайх Алоуддин Мансур вафот этди

Таниқли ўзбек уламоларидан, Қуръони карим маъноларининг таржимони Шайх Алоуддин Мансур вафот этди.
Шайх Алоуддин Мансур 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган.
Олим Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди, унинг таржимаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси ўтказган танловда энг яхши деб топилди. Китоб 1991-1993 йилларда аввал «Шарқ юлдузи» журналида, кейин Ғафур Ғулом ва «Чўлпон» нашриётларида бир миллион нусхада босилди.
2000 йилда Қорасув шаҳрида «Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази» ташкил этиб, Қуръони карим маъноларининг рус (Алишер Аҳмад билан ҳамкорликда) ва қирғиз тилларига таржима қилди.
Сўнгги йилларда у Қуръони каримнинг имкони борича кенгроқ тафсирини тайёрлаш устида иш олиб борди.
Шайхнинг «Имом Аъзам буюк имомимиз» номли асари Ўзбекистонда чоп этилган.

🇺🇿Каналга уланиш:
@parkent_hokimiyati 👈
Давлатимиз раҳбари Оқолтин тумани “Нурафшон орзу бўстони” фермер хўжалиги даласида пахта ҳосилини кўздан кечирди.
Шу ерда кластерлар раҳбарлари ва фермерлар билан мулоқот бўлди. Пахтани қайта ишлаб, хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириб, қўшимча қиймат яратиш муҳимлиги таъкидланди.
Тумандаги пахта-тўқимачилик кластери томонидан 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Глава государства посетил поле фермерского хозяйства «Нурафшон орзу бустони» в Акалтынском районе, осмотрел урожай хлопка.
Здесь состоялась беседа с руководителями кластеров и фермерами. Отмечена важность создания цепочки добавленной стоимости за счет переработки хлопка и превращения сырья в готовый продукт.
Представлена информация о проектах, которые будут реализованы местным хлопково-текстильным кластером в 2021-2022 годах.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #hosil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги “Янги Тошкент” маҳалласини бориб кўрди.
Бу ерда 130 та коттеж таъмирланиб, коммуникация тармоқлари тикланган. Янги маҳалла гузари, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, кутубхона, спорт мажмуаси, ички йўллар қурилган.
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Аҳоли билан суҳбатлашди.

Глава государства посетил махаллю «Янги Тошкент» в Акалтынском районе Сырдарьинской области.
Здесь отремонтировано 130 коттеджей, восстановлены инженерно-коммуникационные сети. Построены новый махаллинский гузар, пункты торговли и бытового обслуживания, библиотека, спортивный комплекс, внутренние дороги.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проделанной работой, поговорил с местными жителями.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
❗️38 миллион — дунёда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

🌎
Жаҳонда касаллик билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 38 042 467 (+ 294 233)
⚡️Соғайганлар 28 602 858 (+ 252 335)
⚡️Вафот этганлар 1 085 373 (+ 3 930)

🔎 Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 8 037 789 (+ 45 791)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон 7 175 880 (+ 55 342)
3. 🇧🇷 Бразилия 5 103 408 (+ 8 429)
4. 🇷🇺 Россия 1 312 310 (+ 13 592)
5. 🇨🇴 Колумбия 919 083 (+ 7 767)
6. 🇪🇸 Испания 918 223 (+ 27 856)
7. 🇦🇷 Аргентина 903 730 (+ 9 524)
8. 🇵🇪 Перу 851 171 (+ 1 800)
9. 🇲🇽 Мексика 821 045 (+ 3 542)
10. 🇫🇷 Франция 743 479 (+ 8 505)

📎 Манба: Worldometers

👉
Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных 38 042 467 (+ 294 233)
⚡️Выздоровевших
28 602 858 (+ 252 335)
⚡️Погибших 1 085 373 (+ 3 930)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 8 037 789 (+ 45 791)
2. 🇮🇳 Индия 7 175 880 (+ 55 342)
3. 🇧🇷 Бразилия 5 103 408 (+ 8 429)
4. 🇷🇺 Россия 1 312 310 (+ 13 592)
5. 🇨🇴 Колумбия 919 083 (+ 7 767)
6. 🇪🇸 Испания 918 223 (+ 27 856)
7. 🇦🇷 Аргентина 903 730 (+ 9 524)
8. 🇵🇪 Перу 851 171 (+ 1 800)
9. 🇲🇽 Мексика 821 045 (+ 3 542)
10. 🇫🇷 Франция 743 479 (+ 8 505)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг