Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.14K subscribers
21.5K photos
3.04K videos
126 files
10.3K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Биласизми

Юридик техникумлар ҳақида нималар биласиз?

🏢 Республикамизнинг барча ҳудудларида 1 тадан 14 та юридик техникумлар ташкил этилган.

❗️Юридик техникумларда давлат ҳуқуқий фаолият, юридик хизмат ҳамда суд-ҳуқуқий фаолият мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

👬 Юридик техникумларига умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

🌐 Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳужжатлари texnikum.dtm.uz веб-сайти орқали онлайн қабул қилинмоқда.

📁 Ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 25 августидан 25 сентябргача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

📝 Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

📚 Тест синовлари тарих ҳамда хорижий тил (инглиз, немис ёки француз тиллари) фанларидан бўлиб ўтади.

👨🏻‍💼Хорижий фуқаролар юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

🧑🏻‍💻 Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

📆 Юридик техникумларда ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Биласизми

Ов мавсуми бошланмоқда

❗️Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш:

👉 фуқароларга – 1 115 000 сўмдан 2 230 000 сўмгача;

👉 мансабдор шахсарга эса — 2 230 000 сўмдан 3 345 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Шунингдек, қонунчиликда ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўллангандан кейин такрор содир этганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланган.

Бундан ташқари, тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш:

👉 ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, фуқароларга 3 345 000 сўмдан 4 460 000 сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 4 460 000 сўмдан 5 575 000 сўмгача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, 3 йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
@parkent_hokimiyati
Асалари заҳри бир соатда саратон тўқимасини йўқ қилди

Асалари заҳри бир соатдаёқ ашаддий кўкрак саратони тўқимасини ўлдирган.

Австралиялик олимларининг айтишича, асаларидан олинган заҳар лаборатория шароитида кўкрак саратони ҳужайраларини йўқ қилган.

Заҳар ва унинг таркибидаги мелиттин моддаси даволаш ўта қийин бўлган икки хил саратон - учлик манфий ва HER2 оқсили бўлган саратон ҳужайраларига қарши қўллаб кўрилган.

Айни тажриба келажакда кўкрак саратонига қарши асалари заҳрини даво сифатида қўллаш эҳтимолини ўртага чиқаради.

Кашфиёт "ҳаяжонли" дея таърифланган, аммо олимлар ҳали яна синовлар ўтказилиши кераклигини айтишмоқда.

Кўкрак саратони дунё бўйлаб аёллар чалинадиган энг кенг тарқалган саратон тури ҳисобланади.

Лаборатория шароитида саратон ҳужайраларига қарши курашадиган минглаб кимёвий бирикмалар бўлса ҳам, олимлар инсонни даволашда уларнинг жуда оз қисми қўллаб кўрилиши мумкинлигини таъкидлашади.

Асалари заҳари меланома каби бошқа тур саратонларга қарши яхши ишлаши аввал тасдиқланган.

Австралиялик олима Киара Даффи асалари заҳри устидаги тадқиқотни бошқармоқда.

Тадқиқотда 300 асалари ва тоғ тукли арисидан олинган заҳар синаб кўрилган.

Асаларидан олинган экстракт "жуда кучли" бўлиб чиқди, дейди тадқиқот етакчиси 25 ёшли олима Киара Даффи.

Заҳарнинг бир концентрацияси бир соатда бошқа ҳужайраларга зарар бермаган ҳолда саратон ҳужайраларини ўлдириши аниқланди. Аммо дозанинг оширилишига мос тарзда заҳарлилик даражаси ҳам ошиб борган.

Тадқиқотчилар мелиттин бирикмасининг ўзи саратон ҳужайраларининг кўпайиши олдини олишга самарали таъсир қилишини аниқлаган.

Мелиттин асалари заҳарида табиий мавжуд бўлади. Аммо уни сунъий йўл билан ҳам олиш мумкин.

Учлик манфий кўкрак саратони ўта агрессив саратон турларидан бири бўлиб, жарроҳлик, радиотерапия ва кимётерапия билан даволаб келинади. Кўкрак саратонларининг 10 15 фоизи айни шу тур саратон ҳиссасига тўғри келади.

Сўнгги тажриба ортидан бир савол ўртага чиқмоқда:

Заҳар келажакда кўкрак саратонини даволаш учун ишлатиладими?

Чоршанба куни Ғарбий Австралиянинг бош олими бу тадқиқотни "ўта ҳаяжонли" дея таърифлади.

"Муҳими, бу тадқиқот мелиттин қандай қилиб кўкрак саратони ҳужайраларининг кўпайишини тўхтатиш учун уларнинг сигнал йўлларини блоклашини тасдиқлади" - дейди проф. Питер Клинкен.

"Шунингдек, бу тадқиқот табиий бирикмалар инсондаги касалликларни даволашини кўрсатувчи яна бир ажойиб мисол бўлди".

Аммо тадқиқотчилар заҳар саратонга қарши дори сифатида амалда ишлашини кўриш учун яна кўп иш қилиниши кераклигини айтмоқда.

Бунга бошқа саратон тадқиқотчилари ҳам қўшилади.

"Ҳали эрта" - дейди Сиднейдаги Тиббий тадқиқотлар Гарван институтидан профессор Алекс Суэрбрик.

"Аксар бирикмалар кўкрак саратони ҳужайраларини лабораторияда ёки сичқонларда ўлдираверади. Бироқ бу кашфиётлардан клиник амалиётларда ниманидир ўзгартиришга етиб боргунча анча йўл босиш керак".

👇
@parkent_hokimiyati
Forwarded from Yurist maslahati | Rasmiy kanal
Иккинчи тўлқин қайтди

Умуман айтганда, Европа минтақасига коронавируснинг иккинчи тўлқини етиб келди. Испания бу борада рекордчи ҳисобланади - COVID-19ни юқтирганлар ярим миллиондан зиёд. Францияда ҳам хотиржамлик йўқолган - кунига 10 мингдан ортиқ янги ҳолатлар аниқланяпти. Буюк Британияда ҳам карантин қоидалари кучайтирилмоқда: душанба кунидан бошлаб олти кишининг бир жойга тўпланиш тақиқланади.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳам тиклана олмаяпти. Минтақада бизнес зарар кўрмоқда. Шу боис янги чекловлар жорий этиляпти. Масалан, Молдовада фавқулодда ҳолат октябргача узайтирилди, Арманистон эса карантинни йил охиригача тўлиқ узайтирди.

P/S: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна кўпаймоқда. Биз қатъий карантиндан кўра шундай ҳолатга мослашиш зарурлигини танлаяпмиз. Ҳозир ҳаммамиз эҳтиётимизни қилишимиз муҳим. Республика махсус комиссияси эса иккинчи тўлқин кириб келишидан олдин карантин қоидалари, аҳолини қўллаб-қувватлаш масалаларини кайта кўриб чиқиши, одамлар фикрини ўрганиши керак.

Бизнинг канал: 👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdUQB5P6xCCDDzEVA
#Эълон

ИИББ Ахборот хизмати ишга таклиф этади

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси, Ахборот хизмати хозирда бўш бўлган катта мутахассис (видео монтаж йўналишида) лавозимига, Ички ишлар органлари хизматига танлов эълон қилади.

Танловда, олий маълумотли, соҳа бўйича камида 3 йил мукаммал тажрибага эга бўлган, ижодий фикрлайдиган, муддатли, сафарбарлик чақирув резерви ёки олий таълим муассасасини ҳарбий кафедрасини тамомлаган, бўйи 165 см дан паст бўлмаган эркаклар иштирок этишлари мумкин.

Ички ишлар органлари хизматига кириш истагида бўлган фуқароларни соат 09.00дан 17.00га қадар Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига фуқаролик паспорти билан келишлари сўралади.

Тонлов бўйича саволлар юзасидан Ахборот хизматининг telegram'даги @PRESS_GUVD ҳаволаси орқали ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Тошкент йўли кўчаси Сада бекати 1-уй. Тел +998998840002 +998707624107

ИИББ Матбуот котибиhttps://t.iss.one/IIBB_Tulyaganov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ БИЗГА НИМА БЕРАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 феврал куни “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сонли фармони

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Каналга аъзо бўлиш:
@parkent_hokimiyati
🔰 Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизими
тубдан такомиллаштирилади (Манба: ПФ-6061-сон,ПҚ–4819-сон)
👉Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қуйидаги вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди:
👉Қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш;
👉Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш;
👉Қишлоқ хўжалиги ер ларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш;
👉Тупроқ бонитировкасини ўтказиш;
👉Қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш;
👉Тупроқунумдорлигини ошириш;
👉тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга ошириш.
🔰Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди ва унинг вазифалари белгиланди.
⚡️Жумладан, Агентлик кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритади.
⚡️2020 йил 1 октябрдан бошлаб ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради.
⚡️2021 йил 1 январдан бошлаб ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади.
Ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллийгеоахборот тизимида юритилади.
⚡️2020 йил 1 декабрга қадар давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органлар Миллий геоахбороттизимига интеграция қилинади.

Туман адлия бўлими


@parkent_hokimiyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизими
тубдан такомиллаштирилади.


@parkent_hokimiyati
Швейцария Гулнора Каримова ҳисобидаги пулларни Ўзбекистонга қайтариш шартларини маълум қилди

Швейцария ҳукумати 2012 йилда Гулнора Каримовага тегишли бўлган ҳисоб-рақамлардаги маблағлардан 131 миллион долларга тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришга розилик берган. Бу ҳақда sof.uz интернет сайти хабар бермоқда.

Швейцария ҳукумати баёнотидаайтилишича, Ўзбекистон қайтарилган активларни аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, барқарор ривожланиш лойиҳаларига сарфлаши керак бўлади.

Бундан ташқари, ушбу маблағлар харажати устидан шаффоф мониторинг ўрнатилиши лозим.

Гулнора Каримовага тааллуқли яна 715 млн долларлик маблағлар музлатиб қўйилган. Ҳозирча бу маблағлар Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш кетаётгани учун ушлаб турилади. Ушбу маблағлар ҳам фақат юқоридаги каби шартлар асосидагина Ўзбекистонга қайтарилиши мумкин.

@parkent_hokimiyati
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
INTERVYU_TOLIBON_PROSMOTR_TG
Сочида Путин ва Лукашенко нималарни муҳокама қилди

14 сентябр куни Сочига ишчи ташриф билан келган Беларус президенти Александр Лукашенко ҳамда мезбон Владимир Путин ўртасидаги учрашув тафсилотлари маълум бўлди. 

Аввалига Кремль веб-сайтида президентлар Россия-Белорусия муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини кўтаришлари ва Иттифоқ давлати таркибидаги интеграция жараёнларини ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор беришлари ҳақида хабар берилди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новостига учрашув "яккама якка" тартибда бўлиб ўтишини айтди. Унда на ОАВ, на делегациялар вакиллари билан суҳбатлашишга рухсат берилмаган. Учрашув ва матбуот анжумани якунлари бўйича қўшма ҳужжатларни имзолаш ҳам режалаштирилмаган. 

"Аввало, мен сизга миннатдорчилик билдирмоқчиман ... Биз келишувларни бажараётганимиз учун эмас, ҳақиқат учун раҳмат, бу табиий. Сиз жуда одобли, инсонпарварлик билан иш тутдингиз. Шунинг учун шахсан сизга ва барча русларга миннатдорчилик билдираман, барчасига, уларни санаб ўтмайман. бу сайловдан кейинги даврда бизни қўллаб-қувватлашда ким иштирок этган бўлса барчага", - деди Лукашенко Россия президенти билан музокаралар пайтида.

Лукашенко Путинга Белорусда содир бўлаётган воқеалар ҳақида батафсил маълумот беришни ваъда қилди.

"Бу биз учун нафақат Белорус ва Россия, балки постсовет республикалари учун ҳам сабоқ. Биз бу ҳақда ЕОИИ йиғилишида, аввало, КХШТда гаплашамиз ва МДҲ доирасида гаплашадиган гаплар бор", - деди у.

Владимир Путин, ўз навбатида, беларусларнинг ўзи вазиятни тартибга солиши кераклигини таъкидлади.

"Биз, албатта, Белорусда нима бўлаётганини ва ушбу сайловлар билан боғлиқ ички сиёсий воқеаларни биламиз. Сиз бизнинг позициямизни яхши биласиз. Биз беларусларнинг ўзлари тарафдоримиз, ташқи томондан ҳеч қандай ундов ва босимсиз, тинч режимда ва Ўзаро мулоқотда биз ушбу вазиятни аниқладик ва ўз ишимизни янада ривожлантириш бўйича умумий қарорга келдик", - деди Путин.

14 сентябр куни Сочига ишчи ташриф билан келган Беларус президенти Александр Лукашенкоҳамда мезбон Владимир Путинўртасидаги учрашув тафсилотлари маълум бўлди. 

Аввалига Кремл веб-сайтида президентлар Россия-Белорусия муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини кўтаришлари ва Иттифоқ давлати таркибидаги интеграция жараёнларини ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор беришлари ҳақида хабар берилди.

Лукашенконинг президент самолёти Тошкент вақти билан соат 12:00 да Сочи аэропортига қўнди. 

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новостига учрашув "яккама якка" тартибда бўлиб ўтишини айтди. Унда на ОАВ, на делегациялар вакиллари билан суҳбатлашишга рухсат берилмаган. Учрашув ва матбуот анжумани якунлари бўйича қўшма ҳужжатларни имзолаш ҳам режалаштирилмаган. 

"Аввало, мен сизга миннатдорчилик билдирмоқчиман ... Биз келишувларни бажараётганимиз учун эмас, ҳақиқат учун раҳмат, бу табиий. Сиз жуда одобли, инсонпарварлик билан иш тутдингиз. Шунинг учун шахсан сизга ва барча русларга миннатдорчилик билдираман, барчасига, уларни санаб ўтмайман. бу сайловдан кейинги даврда бизни қўллаб-қувватлашда ким иштирок этган бўлса барчага", - деди Лукашенко Россия президенти билан музокаралар пайтида.

Лукашенко Путинга Белорусда содир бўлаётган воқеалар ҳақида батафсил маълумот беришни ваъда қилди.

"Бу биз учун нафақат Белорус ва Россия, балки постсовет республикалари учун ҳам сабоқ. Биз бу ҳақда ЕОИИ йиғилишида, аввало, КХШТда гаплашамиз ва МДҲ доирасида гаплашадиган гаплар бор", - деди у.

Владимир Путин, ўз навбатида, беларусларнинг ўзи вазиятни тартибга солиши кераклигини таъкидлади.

"Биз, албатта, Белорусда нима бўлаётганини ва ушбу сайловлар билан боғлиқ ички сиёсий воқеаларни била
миз. Сиз бизнинг позициямизни яхши биласиз. Биз беларусларнинг ўзлари тарафдоримиз, ташқи томондан ҳеч қандай ундов ва босимсиз, тинч режимда ва Ўзаро мулоқотда биз ушбу вазиятни аниқладик ва ўз ишимизни янада ривожлантириш бўйича умумий қарорга келдик", - деди Путин.

Шу билан бирга, Путин ўтган йили режалаштирилган ва бир неча кун давом этиши керак бўлган ҳарбий машғулотлар бошланганини эслади. У буни қўшинларни тайёрлаш билан боғлиқ "мунтазам машғулот" деб атади. Лукашенко Россия ва Белорус ўзларининг қўшинларини мумкин бўлган ташқи тажовузларга қарши курашишга ўргатишлари кераклигини таъкидлади.

"Улар Белорус чегараларидан ташқарида кимдир қўлларини қириб ташламоқчи бўлса, биз уларни ҳар қандай дақиқада тирнаб оламиз, деган қатъиятни намойиш этдилар. Ва мен бундан жуда мамнунман, бунинг учун сиздан жуда миннатдорман, сиз Белорус чегаралари эканлигини кўрсатдингиз иттифоқ давлатининг чегаралари", - деди Белорус раҳбари.

Путин, шунингдек, Белорус Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси тайёр бўлгандан кейин уни қабул қиладиган биринчи мамлакат бўлишига ваъда берди.

"Биз коронавирусга қарши биргаликда курашамиз ва ишонаманки, иқтисодиётдаги мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтамиз", - деди Путин.

Беларусда президентликка номзод Светлана Тихановская ҳам Лукашенконинг Путин билан учрашуви ҳақида гапирди.

"Мен Владимир Путинга эслатиб қўймоқчиман: Сочидаги учрашувда нимани қабул қилсангиз ва нимага рози бўлсангиз, у қонуний кучга эга бўлмайди. Нолегитим Лукашенко билан имзоланган барча шартномалар янги ҳукумат томонидан қайта кўриб чиқилади. Чунки Белорус халқи сайловда Лукашенкога бўлган ишончини ва қўллаб-қувватлашини рад этди. Белорус халқи билан эмас, балки судхўр билан суҳбат қуришга қарор қилганингиздан жуда афсусдаман", - дея Тихановскаянинг сўзларидан иқтибос келтирди "Пул первого" Телеграм канали.

Айни пайтда, Белорусда бир ойдан кўпроқ вақт давомида расмий маълумотларга кўра, Лукашенко 80 фоиз овоз билан ғалаба қозонган президент сайловлари натижаларига рози бўлмаган фуқароларнинг норозиликлари давом этмоқда. 13 сентябр куни бўлиб ўтган митингларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари 774 кишини ҳибсга олишди, шулардан 500 дан ортиғи Минскда эди, деб хабар беради Tut.by. Республика Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, намойишчиларнинг умумий сони 22 минг кишидан ошмаган.

Белорус ИИВ тартибсизликлар пайтида тўрт нафар полициячи жароҳатлангани, хизмат машиналари зарар кўрганлиги ҳақида хабар берди, деб ёзади РИА Новости.
Паркент тумани

Паркент тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 1-умумтаълим мактабида ҳам бошқа мактабларда бўлгани сингари янги ўқув йили бошланди.

Бугун Республика Маънавият-маърифат маркази Паркент тумани бўлими билан ҳамкорликда мазкур мактабда бўлдик.

Билим даргоҳи пирометр, дозатор, антисептик ва дезинфекция воситалари билан таъминланган бўлиб, санитария талабларига тўлиқ амал қилинган ҳолда фаолият олиб бормоқда.

Фарзандини анъанавий таълим олиш учун мактабга юбориш ёки уйда теледастурлар орқали ўқитиш ҳақидаги қарорни фақат ота-оналарнинг ўзлари қабул қилишлари ва бу масалада ҳеч кимни мажбурлашга йўл қўйилмаслиги назоратга олинди.

Шунингдек, мактабдаги ўқув жараёнларида тиббиёт ва ИИБ ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул этиб бириктирилган.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 48 минг нафардан ошди

Сўнгги бир кечада 197 кишида коронавирус қайд этилди. Жами беморлар сони 48 192 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍117 нафари
Тошкент шаҳрида,

📍30 нафари Наманган вилоятида,

📍20 нафари Тошкент вилоятида,

📍12 нафари Самарқанд вилоятида,

📍10 нафари Хоразм вилоятида,

📍5 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍2 нафари Фарғона вилоятида,

📍1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Россия ва Белорусга $1,5 млрд. қарз бермоқда

Россия ва Белорусга $1,5 млрд. қарз Россия Белорусга 1,5 миллиард доллар миқдорида давлат кредити беради. Бу ҳақда душанба куни Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашувда Россия президенти Владимир Путинмаълум қилди, дея хабар бермоқдаТАСС.

Унинг таъкидлашича, Россия бош вазири Михаил Мишустин аввалроқ Минскда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг барча йўналишлари, шу жумладан молиявий соҳада муваффақиятли музокаралар олиб борган.

"Биз Россия Белорусга ушбу қийин дамда 1,5 миллиард доллар миқдорида давлат кредити ажратишига келишиб олдик ва биз буни амалга оширамиз. Ҳозирда, билишимизча, молия вазирларимиз бу борада профессионал даражада иш олиб боришмоқда", - деди Россия раҳбари.

Путин Россиянинг Белорусга қарз бериш тўғрисидаги маълумот молия бозорлари томонидан реакция билдирилишини кутмоқда. "Мен Россиянинг яқин келажакда Белорусга беришни режалаштирган қарзини эслатиб ўтганим бежиз эмас эди, умид қиламанки, бу молия бозорларида ҳам ўз аксини топади", - деди Россия раҳбари.

Август ойи охирида Лукашенко Белорус Россия Федерацияси билан республиканинг давлат қарзини 1 миллиард долларга қайта молиялаштириш бўйича музокаралар олиб боришини маълум қилди. Россия молия вазири Антон Силуанов кейинчалик кредит шартлари ва миқдори молия идоралари даражасида ишлаб чиқилаётганлигини айтди.

Аввалроқ Белорус молия вазири Юрий Селиверстов мамлакат рус қўшнисига жорий йилда жами 3,6 миллиард долларлик миллий қарзни тўлаши керак, шундан 2 миллиард доллари аллақачон тўлаганини эслатиб ўтган эди. Республика Молия вазирлигининг маълумотларига кўра, 2020 йил июл ҳолатига кўра Белоруснинг ташқи қарзи 18 миллиард долларни ташкил этди.

@parkent_hokimiyati
Мулла Биродар: Афғонистон Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга хавф туғдирмайди

➡️https://bit.ly/33voJCW

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
⚡️Минглаб одамларни қақшатган гуруҳга ҳукм ўқилди

▪️Жорий йилнинг 14 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида «KOREAN AND MIGRATIONS» XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI» МЧЖ масъулларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди. Бу ҳақда Хабарлар 24 телеграм канали хабар бермоқда.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Т. Қосимов томонидан кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:
Қ. Отақулов — 9 йил,
О. Кабилов — 9 йил,
Х. Турдиев — 8 йил 3 ой,
М. Алиқулов — 8 йил 3 ой,
А. Шамшиддинов — 8 йил 3 ой,
М. Отажонова — 5 йил 9 ой 21 кун,
Р. Нуралиева — 6 йил 1 ой,
О. Жўраев — 8 йил 3 ой,
Канг Нам Кю — 8 йил 6 ой,
Ж. Хидиров — 6 йил,
И. Джабборова — 6 йил 1 ой,
Ф. Камалов — 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.


👇👇
@parkent_hokimiyati
АҚШлик олимлар коронавирусни зарарсизлантирувчи дори топишди

Питтсбург университети (АҚШ) олимлари ҳатто энг кам дозада ҳам SARS-CoV-2 коронавирусини зарарсизлантира оладиган оқсил топишди. Гап COVID-19 га қарши Ab8 препаратини тайёрлашда ишлатиладиган, антитаначадан 10 баробар қичик бўлган оқсил бирикмаси ҳақида кетмоқда.

Ушбу препарат коронавирус S-оқсили билан алоқага кириша оладиган 100 млрд. потенциал молекулаларни тезкор таҳлил қилиш усули билан топилган. Патоген организмга айнан шу модда орқали кириб бориши мумкин. Иммуноглобулин билан оқсил бирикмаси рўй бергач Ab8 препарати шаклланади.

Тадқиқотда қайд этилишича, мазкур дори воситаси сичқон ва каламушларда коронавирусни даволашда жуда яхши самара берган.

🇺🇿@parkent_hokimiyati