Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.13K subscribers
21.5K photos
3.04K videos
126 files
10.3K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇺🇸 АҚШ ҳукумати COVID-19 ни даволашда соғайган беморларнинг қон плазмасидан фойдаланишга рухсат берди. Ушбу усул коронавирусга чалинган беморларни даволашда самарали бўлиши мумкинлиги сабабли йўлга қўйилмоқда — France24

🇺🇳 Жаҳон миқёсида бир марталик ниқоб ва қўлқоплар дарё ва океанларга ташланмоқда. Бу балиқчилик хўжалиги ва экотизимга жиддий зарар етказмоқда. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, бир марталик ниқобларнинг глобал савдоси ўтган йилга нисбатан қарийб 200 бараварга ошади ва 2020 йилда қарийб 160 млрд долларни ташкил этади — Asia Nikkei

🇨🇳 Хитойда ҳашаротлар ҳужайрасида тажрибадан ўтказилган коронавирусга қарши вакцинани клиник синовдан ўтказишга рухсат берилди. Вакцина Сичуан университетининг биолабораториясида ишлаб чиқилган ва мутахассисларнинг тасдиқлашича, улар юқори сифатли маҳсулот яратишга муваффақ бўлишди. Бир неча ой давомида ишлаб чиқилган ушбу дори воситаси «ҳали бирон бир ножўя таъсирга олиб келмагани» таъкидланмоқда — Nauka.tass

🇰🇷 Жанубий Кореяда ижтимоий масофа сақлаш талаблари узайтирилди, катта мажлисларга чеклов қўйилди, тунги клублар, караоке барлар, буфет ва интернет-кафелар фаолияти тўхтатилади. Сеулда душанба кунидан жамоат жойларида мажбурий ниқоб тақиш режими жорий этилади — Yonhap News, Asia Nikkei

👉 @parkent_hokimiyati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бандлик

⚡️Тошкент вилояти аҳолисининг 55 минг нафарини ёшлар ташкил қилади. шундан, жорий йилда 35 нафар йигит-қизлар умумтаълим мактабларини якунлади.

👥Хусусан, Тошкент вилоятнинг Чиноз туманида ҳам бу йил 1835 нафар ўқувчи битирувчи ҳисобланиб, 1 750 нафари олийгоҳларга кириш истагидадир.

📌Маълумот ўрнида айтиш мумкин, жорий йилда 11 нафар битирувчилар олтин, 2 нафари кумуш медалларга сазовор бўлишган. 20 га яқин чинозлик ёшлар муддатидан олдин талаба бўлишди.

🔸Бу ерда ёшлар бандлигини таъминлаш йўлида қатор ишлар амалга оширилаяпти, жумладан, туман ХТБ томонидан мактаб битирувчиларининг кейинги фаолияти кузатиб борилиб, тадбикорлик фаолиятини бошлаш, ўқиш, ишлаш истагида бўлган ёшлар билан амалий ҳаракатлар олиб борилаяпти.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
https://uza.uz/oz/society/okimlar-aybsiz-aybdormi-yekhud--19-08-2020?fbclid=IwAR0_vUQWVBY7WtpNleJRFqq4MNVkS2AE8H2v_mXxN8n1EW2FBNPGKK_I3pc

...Республикамизда эса бунинг акси, яъни кадастр тизими, қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари фермерлар кенгашининг бундай хулосасини инобатга олмасдан, сохта қарор лойиҳалари тайёрлаб тақдим этиш ҳолатлари авжига чиққан. Натижада Президентнинг тегишли қарори ва бунинг устига Ер кодексининг 24, 36 моддаларига риоя қилинмасдан фермер хўжаликларининг ер майдонларини ноқонуний тарзда захирага олиб қўйилмоқда. Айтиш керакки, Ер кодексининг 24, 36 моддасида кўрсатилганидек, шартнома интизомини бузган фермер хўжалигига нисбатан қонунда кўрсатилган тартиб ва таомиллар доирасида чора кўриш ҳам мумкин. Бунинг учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб судга даъво аризаси киритиш, суднинг қарори орқали ер ижара шартномасини бекор қилиш мумкин. ..
““ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги Ҳукумат қарори муҳокамага қўйилди.

Муаллиф Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси.

Муҳокамага чиқариш санаси 24 август 2020 йил.

Якунланиш санаси 8 сентябрь 2020 йил.

ID-21214

Қарор билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картография ишларини бажариш натижасида олинган геодезия ва картография материалларини (маълумотларини) экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши кўзда тутилган.

ҚАРОР ЛОЙИҲАСИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Тошкент вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1️⃣ Олмалиқ шаҳридан 36,2 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Охангарон шаҳридан 44 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Янгийўл шаҳридан 53,3 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Нурафшон шахридан 94,7 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Ангрен шаҳридан 18,2 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Чирчиқ шаҳридан 80,5 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Бекобод шаҳридан 44,9 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Оққўрғон туманидан 2,8 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Охангарон туманидан 4,6 млн.сўмдан (кўриш)
🔟 Бўка туманидан 2,7 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Бўстонлиқ туманидан 7,6 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Бекобод туманидан 4,2 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Зангиота тумани дан 88,2 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Қибрай туманидан 4,3 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Паркент туманидан 81,4 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Пискент туманидан 125 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Қуйичирчиқ туманидан 17,9 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Ўртачирчиқ туманидан 7,4 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Чиноз туманидан 12,5 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Юқоричирчиқ туманидан 29,8 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Янгийўл туманидан 7,1 млн.сўмдан (кўриш)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Яширин иқтисодиётнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Ҳурматли обуначилар!

Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган Давлат харидлари бўйича батафсил (кимларга маблағ ажратилгани ва тузилган шартномалар ҳамда етказиб берувчиларнинг бенефициарлари, мақсади бўйича маълумотларни ўз ичига олади) маълумотлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Молия вазирлиги сайтидаги интерактив сарлавҳа

Шу билан бирга Давлад харидлари бўйича барча маълумотларни https://dxarid.uzex.uz сайти орқали олишингиз мумкин.

🔗📂 Юклаб олиш
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Жамғармадан сарфланаётган маблағлар юзасидан маълумотлар Ахборот хизмати томонидан доимий равишда ёритиб борилади.

Ушбу
ҳавола орқали барча маълумотлар билан интерактив тарзда танишишингиз мумкун.

Маълумотлар доимий равишда янгиланиб борилади

Шунингдек, маълумотлар билан 18-август ҳолатига электрон шаклида ҳам танишиб олишингиз мумкин
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Карантин даврида кўпи билан 30 кишилик тўйларга рухсат берилганига қарамай, яна аввалги сценарий асосида катта тантаналар авжига чиқмоқда.

🚫 Кескин чоралар, жарималардан чўчимайдиган бу қоидабузарлар ўзгаларнингку майли, наҳот ўзининг саломатлигига бефарқ бўлса?!

📹 Тўй маросимлари ўтказиш жараёнида йўл қўйилаётган қоидабузарликлар Бухоро вилояти Олот тумани мисолида.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Бугун 10 та ҳудудда 564 бемор коронавирусдан соғайди, 402 киши инфекция юқтирди

2 ҳудудда 7 бемор вафот этди. Жами касалланганлар 39 348 нафар. Даволанаётган 3 517 бемордан 414 нафари оғир аҳволда.

Жами соғайганлар 35 551 нафарга етиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.

Манба

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️ Рухсат этиш хусусиятига эга қатор ҳужжатлар бекор бўлмоқда

“Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бекор қилинади;
👉 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилинади;
👉 17 та лицензия ва 14 та рухсатномалар хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинади;
👉 14 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатлари қарийб 2 бараварга қисқартирилади;
👉 115 та лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилади.

Фармонга кўра, хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолият (ҳаракат) учун расмийлаштирилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиши ўз кучида қолади ва ушбу фаолият (ҳаракат)ни амалга ошириш учун ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилмайди.

🔰 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини сертификатлаш ихтиёрий этиб белгиланади.

👉 қуйидагилар бекор қилинади:

кредит бюролари фаолиятини лицензиялашда камида 10 та тижорат банки билан кредит алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги талаби;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда ушбу фаолият учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти;

• ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда талабгордан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кафолат хатларини олишни талаб қилиш тартиби.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

🚫 Фармонга мувофиқ, ваколатли органлар томонидан қуйидаги ҳаракатларнинг амалга оширилиши тақиқланади:

🔻 лицензиялар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича қарздорлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш;

🔻 лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасида тузиладиган ўзаро шартномаларга алмаштириш;

🔻 лицензия ва рухсат беришга доир талаб ва шартларда назарда тутилмаган ҳақ эвазига бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишга бевосита ёки билвосита мажбурлаш.

2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.

🖥 2021 йил 1 январга қадар лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган “Лицензия” ахборот тизими ишлаб чиқилади.

🔰 Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:

🔹 лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади;

🔹 лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар ҳуқуқбузарлик ўз тасдиғини топганда ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;

🔹 лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Буюк Британия мамлакатимизда статистиканинг ривожланишига техник кўмак кўрсатади

Бош вазир ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров раислигида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот билан видеоконференция шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Молия вазири - Тимур Ишметов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири - Нозим Хусанов, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегалов, шунингдек бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Батафсил

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#семинар

Онлайн ўқув семинари ўтказилди

🌐Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида “Ҳарбийларнинг оилаларини тадбиркорликка йўналтириш иқтисодий муваффақият пойдевори” мавзусида онлайн ўқув семинари ташкил этилди.

👥Тадбирда Мудофаа вазирлиги хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Зулфия Мансурова, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Озода Парпибоева, вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси раиси Шоҳиста Мадиярова, Тошкент ҳарбий округининг ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Одина Одиловалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

👩🏻‍💻Онлайн тарзида ташкил этилган тадбир мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлиб, тадбиркорликка оид кўплаб саволларга жавоб берилди, дея хабар беради Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
ЖССТ раҳбари коронавирус қачон буткул таслим бўлишини айтди.

Коронавирус инфекциясининг ўлим муддати эълон қилинди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесусга кўра, глобал эпидемия икки йилдан кейин ёки ундан барвақтроқ тугаши мумкин.

«Биз уни тўхтатиш учун етарли билим ва технологияга суянамиз», – деган ЖССТ раҳбари.

👉 @parkent_hokimiyati
⚡️ТЕЗКОР ХАБАР

❗️7 сентябрдан яшил ҳудудларда тажриба тариқасида мактаблар очилади;

‼️14 сентябрдан барча ҳудудлардаги мактаблар очилади;

▪️Мактаблар очилгач, ўқувчилар "Синф режими" тартибида ўқишади. Яъни хонама-хона кўчиб юрмайди;

▪️Барча ҳудудий вилоят ҳокимликлари томонидан 10 сентябрга қадар барча мактаблар антисептик ва бошқа керакли воситалар билан таъминланади;

▪️Барча ўқитувчилар коронавирусга тест топширади, кейинроқ вирусга қарши вакцина қилинади;

▪️Барча мактабларда изоляция хоналари ташкил қилинади;

❗️Эслатиб ўтамиз, мактабларнинг қачон очилиши ҳақида Республика махсус комиссияси ҳам, Халқ таълими вазирлиги ҳам расман ахборот бергани йўқ.

👉 @parkent_hokimiyati