Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз...
🍃
Қадрлигим, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг, ўзингиз ҳам қадр топинг...
Ўзгалар ҳаққи харом.
Қалб озори - гуноҳ, гарчи кўнгилни обод қилолмайсиз, вайрон ҳам қилманг...
Буни унутманг, озор беришдан йироқ бўлинг. ..

Хайрли оқшом...
Forwarded from Times.uz
⚡️ Бугун яна мингга яқин бемор коронавирусдан соғайди. Уларнинг сони 30 973 (87 фоиз) нафарга етди.

Бугун 628 ҳолатда касаллик қайд этилди, 6 нафар бемор вафот этди.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4 124 нафар бемордан 813 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил 👉 ССВ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
«Нафақада дуода бўлиб ўтирибман. Бир ўғлим билан яшайман, ўғлим устачилик қилади. Коронавирус – юртга келган тўй. Ҳеч қачон нолимайман. Шукр қиламиз, биз мусулмонмиз, доим шукр қилишимиз керак. Бу – синов...

Маҳалладан ёрдам олиб келишганида олмайман дедим. Чунки мендан ҳам оғир вазиятдагилар бор. Оч қолмаяпмиз ахир, майли, озгина гўштсиз бўлса ҳам овқат еяпмиз, муҳими қозонимиз қайнаяпти.

Карантин даврида айниқса ваҳима қийнади. Ваҳима одамга психологик томондан анча оғир таъсир қилди. Мен аввало Аллоҳга суянаман, Аллоҳим ҳаммани қўлласин. Берган синовларидан ҳаммамиз эсон-омон ўтайлик, синовларнинг ҳам ажр-у савобини олиш насиб қилсин».

KUN.UZ сайти Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда бўлиб, одамларимизнинг карантин давридаги турмуш тарзи, фикр-мулоҳазалари билан қизиқди.

Батафсил ўқиш

Видеони кўриш

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
КАРАНТИН ЮМШАТИЛДИ, АММО БЕКОР ҚИЛИНГАНИ ЙЎҚ...
Мамлакатимизда эпидемиологик вазият яхшиланишининг натижаси сифатида, бир қатор карантин чоралари юмшатилмоқда. Бу борада Бухоро вилоятида Миллий гвардия, ИИБ, ДХХ, ФВБ, СЭОМ ходимлари ҳамда туман ҳокимлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан, вилоятнинг 6-сектор ҳудудидаги маиший хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш объектлари фаолияти ўрганилди.
Ўтказилган тадбир давомида, ушбу объектларда хизмат кўрсатувчи ходимларига Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган вақтинчалик тартиб талаблари тушунтириб ўтилди.
Ишчи гуруҳ томонидан юқоридаги талабларга риоя қилиш шарти билан бир қатор тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритуви учун рухсатномалар тақдим этилди. Шунингдек, келгусида ушбу талаблар бузилган тақдирда, айбдорлар эпидемияга қарши кураш қоидаларига амал қилмаслик бўйича жавобгарликка тортилиб, бу ҳолат рухсатномаларнинг бекор қилинишига сабаб бўлиши эcлатиб ўтилди.
——————————————————
web_siteInstagramFacebookTelegram
Тошкент вилояти сессиясида Сенат раиси иштирок этди. У танқидий руҳда бўлиб ўтди

👉 https://xs.uz/uzkr/37541

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилиш аввалида пандемия билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.
Хусусан, охирги 5 кунда тузалиб чиққанлар улуши 77 фоиздан 87 фоизга ошгани, даволанаётганлар сони 7 минг нафардан 4 мингтага тушгани, бунинг ортида шифокорларимизнинг машаққатли меҳнати ётгани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари карантин талабларининг юмшатилиши шахсий маъсулиятни ошириш ва темир интизомни тақозо этишини қайд этди.

В начале сегодняшнего совещания Президент Шавкат Мирзиёев отдельно остановился на ситуации с пандемией.
В частности отмечалось, что доля вылечившихся за последние 5 дней увеличилась с 77 до 87 процентов, число лечащихся снизилось с 7 тысяч до 4 тысяч человек, и за этим, безусловно, стоит самоотверженный труд наших врачей.
Глава государства подчеркнул, что смягчение карантина требует повышенной личной ответственности и железной дисциплины в качестве первостепенных правил.

#Mirziyoyev #videoselektor #karantin #masuliyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Ruhitdinov Bahtiyor
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP Press Klubining 3-soni
Ekspot masalasida
Forwarded from Times.uz
Коронавирусдан тузалгач ҳам ҳолсизлик кузатилса, нима қилиш керак?

Машкура Зоҳидова, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

💊 Коронавирусдан тузалганидан кейин бемор реабилитация жараёнидан ўтади. 2 ойгача «Аспирин» ичиб туриши керак, чунки касалликдан кейин ҳам томирларда тромблар қолади ва дори уларни тиклашга ёрдам беради.

🥗 Оқсилга бой овқатлар истеъмол қилиниши керак. Ҳазм қила олиш кучига қараб овқат миқдорини белгилаш керак. Табиий маҳсулотлардан тайёрланган таомларни истеъмол қилавериш зарур.

💧Организм қайта тикланишида суюқлик жуда муҳим.

❗️Организмга ўзини-ўзи тиклаб олиши учун имкон бериш керак. Бунда антибиотикларни қабул қилмаслик зарур, чунки улар қайта тикланиш жараёнини сустлаштиради ва иммунитетни туширади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Сўнгги соатларда Тошкент ва Андижонда яна 189 киши коронавирус юқтириб олди. Жами беморлар сони 35 702 нафарга етди

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍184 нафари
Тошкент шаҳрида,

📍5 нафари эса Андижон аҳоли орасида аниқланди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 31 мингдан ошиб, даволаниш кўрсаткичи 87 фоизга етди

Бугун, ҳозирга қадар 4 ҳудудда 411 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 31 384 нафарни ташкил этмоқда.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Тадбир аввалида бугун мамлакатимизда пандемия билан боғлиқ вазият таҳлил қилинди.

«Такрор ва такрор айтаман: ҳар бир фуқаронинг соғлиғи ва ҳаёти биз учун муҳим. Биз халқимизни коронавирус балосидан асраб қолиш учун барча куч-имкониятларни ишга солаяпмиз, жаҳондаги энг илғор даволаш тажрибаларини олиб келаяпмиз» – деди давлат раҳбари.

Яқин кунларда Россиядан қирққа яқин, Хитойдан ўн нафар юқори малакали мутахассислар етиб келгани, уларни ҳудудларга тақсимлаб, жойларда беморларни энг самарали усуллар билан даволаш ва маҳаллий шифокорларни ҳам ўргатиш ишлари ташкил қилиниши таъкидланди.

Халқимиз ортиқча қийналмаслиги учун, фуқароларимизнинг мурожаатларидан келиб чиқиб карантин талаблари юмшатилгани, лекин энди аҳоли жамоат жойларида кўпроқ бўлиши сабабли COVID-19 тарқалиши хавфи сезиларли даражада ошиши ҳам эслатиб ўтилди.

Шу боис, одамларга янада масъулиятли бўлиб, ўзларини ва яқинларини вирусдан ҳимоя қилиш бўйича талабларга қатъий амал қилишлари кераклигини тушунтириш, амалий ёрдам бериш ва назорат қилиш лозимлиги айтилди.

«Темир интизом» ҳаммамиз учун энг биринчи масала бўлиб қолиши керак. Корхоналар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва қурилиш майдонлари, транспорт ва жамоат жойларида ҳам ушбу талабларга қатъий амал қилиш зарур», — деди Президент Шавкат Мирзиёев .

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент_тумани

Дори-дармон савдоси билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилмоқда

🔎
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ташаббуси билан пандемия шароитида дори-дармон воситалари ва тиббий буюмларни ноқонуний муомалага киритиш, талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

📌Нархларни асоссиз ошиб кетишини назорат қилиш ҳамда ноқонуний ҳаракатларга чек қўйиш билан боғлик тезкор тадбирлар Паркент тумани мисолида.

📽Батафсил: "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from NOYOB VIDEOLAR 💥
Ўзбекистон аҳолиси ҳудудлар кесимида (2019)

1. Самарқанд - 3 млн 833 минг;
2. Фарғона - 3 млн 711 минг;
3. Қашқадарё - 3 млн 240 минг;
4. Aндижон - 3 млн 89 минг;
5. Тошкент в - 2 млн 917 минг;
6. Наманган - 2 млн 777 минг;
7. Сурхондарё - 2 млн 595 минг;
8. Тошкент ш - 2 млн 538 минг;
9. Бухоро - 1 млн 907 минг;
10. Қорақалпоғистон - 1 млн 870 минг;
11. Хоразм - 1 млн 846 минг;
12. Жиззах - 1 млн 366 минг;
13. Навоий - 986 минг;
14. Сирдарё - 837 минг.

--------------------------------------
YOUTUBE INSTAGRAM а'зо бўлинг
👇
YOUTUBE | TELEGRAM |INSTAGRAM

Тарқатинг.👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFilI6JGVJp6zl44Yw
Биласизми

ЙПХ ходими автомобилни нега тўхтатганини тушунтириши шарт

❗️ЙПХ ходими йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини тушунтиришга мажбур.

🔍 ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаси ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чоралар кўради.

➡️ Қоида бузилиши визуал кузатув ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда, ЙПХ ходими ҳайдовчига дастлаб содир этган қоида бузилишини тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, тегишли чоралар кўриши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
@parkent_hokimiyati