Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.4K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Паркент туманида коронавирусга қарши тарғибот-ташвиқот, дезинфекция ишлари мунтазам олиб борилмоқда.
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Санитария-эпидемиология осойишталик маркази билан ҳамкорликда туман маркази, Паркент тумани ҳокимияти ва "Наврўз", "Бўрсилиқ", "Чўққайма" МФЙлар дезинфекция қилинди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from NOYOB VIDEOLAR 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ижросидаги "Улуғимсан, Ватаним!" таронаси челленжи давом этади: бу сафар таронани Жанубий Кореялик истеъдод эгаси куйлади

--------------------------------------
YOUTUBE Каналмизга а'зо бўлинг 👇

YOUTUBE |TELEGRAM

Тарқатинг.👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFilI6JeEHMV5XQoyA
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Президент гилос ва анорни ранги, катталиги бўйича саралаб қадоқлайдиган технологияга эга кластерларни бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Тошлоқ туманидаги «Уз-Сеганг» қўшма корхонасида иш жараёни билан танишди.

🍒 Ушбу корхонада 100 миллиард сўм эвазига замонавий логистика маркази ташкил этилган. Италия, Туркия, Жанубий Корея ва Хитойдан илғор технологиялар келтириб ўрнатилган.

🔎 Масалан, Италиянинг ICEOL технологияси гилосни ранги ва катталиги бўйича саралаб қадоқлайди. Сифатсизларини лазер нури орқали аниқлаб, алоҳида жойлайди. Жанубий Кореядан келтирилган SNP линияси анорни худди шундай саралайди. Меванинг ичидаги пишмаган ёки чирий бошлаган жойни ҳам аниқ кўрсатади.

💰Жорий йилда Хитой, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Польша, Россия, Қозоғистон каби давлатларга 20 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади. Компанияда 250 нафар йигит-қиз иш билан таъминланган.

🔹Президентимиз бу корхонага ҳудуддаги боғларни бириктириш, янги боғлар ва лаборатория ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

@aoka_uz
​​"BUNGA MENI VAQTIM YO'Q" juda tanish bahona shunday emasmi! Balki siz ham ko'p bora bu so'zni ishlatarsiz.
Juda ko'pchilik bu so'zni ishlatadi. Ular bemalol yangi kompaniya tuzishlari, o'zlarining passiv daromad manbalarini yaratishlari, yangi bilimlarni egallashlari, kitob yozishlari mumkinligini lekin buni qilish uchun bir sutka ularga yetmayotganligini bahona qilishadi!

BAS QILING!
Agar siz vaqtingizni to'g'ri sarflasangiz u har doim yetarli bo'ladi. Va buning uchun o'zingizning doimiy ishingizdan ketishingiz kerak deb o'ylamang. O'z loyihangiz ustida kechki vaqtlarda ishlashni boshlang. Televizor ko'rish yoki telefoningizdagi o'yinlarni o'ynash o'rniga siz o'z g'oyangiz ustida ishlasangiz atiga har kungi 1 soat vaqtingizni sarflasangiz ham 1 yildan so'ng muvaffaqiyatli loyiha sizga pul keltira boshlaydi.
Bu yerda gap faqat kechki bir neca soat haqida ketyabdi ahir siz 10 da uxlash o'rniga 11 da uxlasangiz ham aytarli katta o'zgarish sezmaysizku. Lekin bu bir soat kelajakda ko'p narsa beradi. Siz esa oldingi ishingiz bilan ham shug'ullanaverasiz. Bu bilan hech qanday xavfli tavakkal qilmaysiz.


Motivation kanaliga ulanish
Instagram sahifamiz
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4000 нафардан ошди

⚡️(+20) —
5 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 4007 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари — Самарқанд вилоятида беморлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари — Бухоро вилоятида (4 нафари беморлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган, 1 нафари — аҳоли орасида), 5 нафари — Тошкент вилоятида (3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 2 нафари — аҳоли орасида), 4 нафари — Қашқадарё вилоятида (Тошкент шаҳридаги «Ўрикзор» бозорида юк ташувчи бўлиб ишлаган ходим ва у билан яқин мулоқотда бўлган 3 нафар оила аъзоси) аҳоли орасида аниқланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент: «Мамлакатимизнинг ҳар бир қарич ери, ҳар бир бойлиги аҳоли жон бошига даромадни кўпайтиришга хизмат қилиши керак»

Бугун Шавкат Мирзиёев Фарғона туманида ишга туширилган «Экокерама» корхонасига ташрифи давомида юртимиз фойдали қазилмаларга бойлиги, лекин улар асосида тайёрланадиган материаллар катта миқдорда четдан келтирилаётганига эътибор қаратди:

❗️«Шунча имконият бўла туриб, биз кимни боқяпмиз? Халқимизни боқсак бўлмайдими? — дея ҳақли савол қўйди Президент. — Мамлакатимизнинг ҳар бир қарич ери, ҳар бир бойлиги аҳоли жон бошига даромадни кўпайтиришга хизмат қилиши керак».

☑️ «Экокерама» МЧЖ йилига 500 минг дона сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариб, импортнинг аксарият қисми ўрнини тўлдиради.

📉 100 фоиз маҳаллий хомашёдан фойдаланилиши ва энергия тежовчи технологиялар қўлланилиши сабабли «Экокерама» маҳсулотлари хорижий муқобилларига нисбатан арзон бўлади.

💼 Корхонанинг лойиҳа қиймати 15 миллион доллар. Ҳозирда 500 киши иш билан таъминланган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Times.uz
⚡️Шавкат Мирзиёев:

«Бутун дунё пандемия оқибатида катта қийинчиликка учраяпти.
Ҳеч ким ишонмаганди, шу шароитда мана шундай корхоналар ишга тушира оламиз деб. Бу — Фарғонадаги ўзгаришларнинг бошланиши, қалдирғочи. Худо хоҳласа, натижаларимиз бундан ҳам юқори бўлади».

Бугун Президент Марғилондаги Ҳунармандлар марказини бориб кўрди.

💰Марказда 2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилган. Ҳозир чеварларга 3,5 миллион сўмгача маош берилади. Марказ 600 ишчига мўлжалланган, хотин-қизларнинг қолгани касаначилик асосида уйда ўтириб меҳнат қилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🔘 13 нафар бемор оғир аҳволда
Коронавирус|Ўзбекистон

• Бугун вирус аниқланганлар — 68.
• Соғайганлар — 160.
• Даволанмоқда — 744.
• Аҳволи оғир — 12.
• Ўта оғир — 1.

@koronavirusinfouz
@ssvmatbuotkotibi
#vahimasizkarantin
#қутлов

Ҳурматли, Ниғматов Нурали Турғунбоевич!

Сизни бугун нишонланаётган туғилган кунингиз билан табриклаймиз. Оила аъзоларингиз, яқинларингиз бахтига соғ-саломат бўлинг.
Иш фаолиятингизда зафарлар тилаймиз.

Паркент тумани ҳокимлиги меҳнат жамоаси
📈 2020 йил 6 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4022 (+15) нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

🕺🏾 Соғайганлар 3247 нафар.

💉 Даволанаётганлар 759 нафар.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Фармон

Яна бир давлат органининг назорат функцияси кенгайтирилмоқда

✍🏻 “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6005-сон, 05.06.2020 й.) қабул қилинди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитасининг расмий ахборот канали.

🖥 Фармонга кўра, 2020 йил 1 августдан темир йўл транспорти ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларини божхона органларининг ахборот тизимларига интеграциялаш орқали божхона назорати остидаги вагон ва контейнерларнинг мамлакат ичидаги ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни божхона органларига реал вақт режимида беғараз тарзда тақдим этадилар.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг хавфларни бошқариш тизими автомобиль чегара божхона постларида жорий этилади;

🚖 транспорт воситаларини вақтинчалик олиб киришда ташувчига реал вақт режимида электрон шаклда қайта олиб чиқиш муддати тугашидан олдин вақтинчалик олиб кириш муддатини узайтириш ва тегишли йиғимни тўлашни амалга ошириш имконияти тақдим этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Муҳим

💵 Транспорт воситангиз учун янги тўлов тўлайсиз!

✍🏻 “Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (347-сон, 02.06.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди. Унга кўра, айрим транспорт воситаларига утилизация йиғими жорий қилинади.

📝 Қарор билан 2020 йил 1 августдан утилизация йиғими ставкалари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари турлари ва тоифаларининг рўйхати тасдиқланди.

🚘 Транспорт воситаларини “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар ёки Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларини ишлаб чиқарадиган (йиғадиган, тайёрлайдиган) жисмоний ва юридик шахслар утилизация йиғими тўловчилари ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Қабул 2020

Бу йил Халқаро ислом академиясига қабул янги тартибда ўтади

🖊 “Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори (ПҚ-358-сон, 5.06.2020 й) қабул қилинди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

📃 Қарор билан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академияси бакалавриатига ўқишга киришга ҳужжат топширган абитуриентлар учун дастлабки имтихондан ўтиш тартиби жорий этилади.

💻 Дастлабки имтихонни ўтказиш жадвали Академия қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва уни ўтказиш бошланишидан камида 10 кун аввал Академиянинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

🧤😷 Дастлабки имтихон Академия негизида зарур техник, тиббий ва бошқа шароитларни яратган ҳолда ўтказилади. Бино ва аудиториялар хавфсизлик талаблари, жумладан, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.

Дастлабки имтихон натижалари асосида абитуриентларни кириш имтихонларининг кейинги босқичларига (касбий (ижодий) имтихон ва тест синовлари) ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.

Батафсил:👈

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлатимиз раҳбари Фарғонада ўтаётган йиғилишда халқ билан очиқча гаплашиб, муаммоларни биргаликда ҳал этиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида келганини таъкидлади. Сўх туманида бўлган воқеаларга ҳам тўхталиб, муносабат билдирди.
- Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги керак. Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур. Қўшничилик - минг йилчилик, - деди Шавкат Мирзиёев.

Глава государства на проходящем в Фергане совещании отметил, что приехал в регион, чтобы открыто поговорить с народом, вместе решить проблемы и облегчить заботы людей. Он затронул события в Сохском районе.
- События в Сохе не должны повлиять на нашу дружбу с кыргызским народом, наши взаимные поездки и общие планы. Нам нужно быть спокойными, терпеливыми, сострадательными. Соседство - на тысячи лет, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter